Кириш I боб


Компьютер тармоғининг аппарат таъминоти



Download 0,69 Mb.
bet11/15
Sana24.12.2022
Hajmi0,69 Mb.
#895916
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Алишер Лойиха

2.1. Компьютер тармоғининг аппарат таъминоти
Маҳаллий ҳисоблаш тармоқ қурилмалари абонентлар ўртасидаги реал алоқани таминлаб берадилар. Тармоқни лойихалаштириш босқичида қурилмаларни танлаш жуда катта ахамиятга эга, чунки қурилмаларнинг нархи умумий тармоқ нархининг катта қисмини ташкил этади. Алоқа қурилмаларини ўзгартириш эса, нафақат қўшимча маблағни талаб этади, яна қийин иш хажмини ошишга хам сабаб бўлади. Махаллий тармоқ қурилмаларига қуйидагилар киради:

  • ахборот узатиш учун кабеллар;

  • кабелларни улаш учун разъемлар;

  • мословчи терминаторлар;

  • тармоқ адаптерлари;

  • репитерлар;

  • трансиверлар;

  • консентраторлар;

  • кўприклар (мосты);

  • йўналтиргичлар (маршрутизаторы);

  • шлюзлар.

Тармоқ қурилмаларининг биринчи учтаси хақида юқоридаги бобларда айтиб ўтилди. Хозир биз қурилмаларнинг қолганларининг вазифалари хақида тўхталиб ўтамиз.
Тармоқ адаптерлари тармоқ адаптерларини турли адабиётларда яна контроллер, карта, плата, интерфейслар, NIC – Network Interface Card номлар билан атайдилар. Бу қурилмалар махаллий тармоқнинг асосий қисми, уларсиз тармоқ хосил қилиш мумкин эмас. Тармоқ адаптерларининг вазифаси – компьютерни (ёки бошқа абонентни) тармоқ билан улаш, яна қабул қилинган қоидаларга риоя қилган холда компьютер билан алоқа канали ўртасидаги ахборот алмашинувини таминлашдир. Айнан шу қурилмалар OSI моделининг қуйи босқичлари бажариши керак бўлган вазифаларни амалга оширадилар. Одатда тармоқ адаптерлари плата кўрнишида ишлаб чиқарилади ва компьютерни система магистралларини кенгайтириш учун қолдирилган разъемга ўрнатилади (одатда ISA ёки PCI). Тармоқ адаптер платасида хам одатда битта ёки бир непча ташқи разъемлар бўлиб, уларга тармоқ кабеллари уланади (4.3 – расм).
Тармоқ адаптерларининг хамма вазифалари иккига бўлинади: магистрал ва тармоқ. Магистрал вазифалари адаптер билан компьютернинг система шинаси ўртасидаги алмашинувни амалга ошириш (яъни ўзининг магистрал манзилини таниш, компьютерга ахборот узатиш ва компьютердан хам ахборот олиш, компьютер учун узилиш сигналини хосил қилиш ва хоказолар) киради. Тармоқ вазифалари эса адаптерларни тармоқ билан мулоқотини таминлашдир.



4.3 – расм. Тармоқ адаптер платаси

Компьютер таркибида адаптер платасини равон ишлаши учун унинг асосий кўрсатгичларини тўғри ўрнатиш зарур:



  • киритиш-чиқариш портининг асос манзилини (яъни манзил майдонининг бошланиш манзилини, у орқали компьютер адаптер билан мулоқот қилади);

  • фойдаланиладиган узилиш номери (яъни тақиқлаш йўлининг номери, у орқали компьютерга адаптер ўзи билан ахборот алмашинуви зарурлиги хақида хабар беради);

  • буфер ва юкланувчи хотираларнинг асос манзили (яъни адаптер таркибига кирувчи компьютер айнан шу хотира билан мулоқот қилиши учун).

Бу кўрсатгичларни фойдаланувчи томонидан адаптер платасидаги улаш мосламаси (джамер) ёрдамида танлаб ўрнатиш мумкин, лекин плата билан бериладиган махсус адаптерни инициализацияловчи дастур ёрдамида хам ўрнатиш мумкин. Хамма кўрсатгичларни (манзил ва узилиш номери) танлашда этибор бериш керакки, улар компьютернинг бошқа қурилмаларида ўрнатилиб банд бўлган кўрсатгичларидан фарқ қилиши керак. Хозирги замон тармоқ адаптерларида кўпинча Plug-and-Play тартиби қўлланилади, яъни кўрсатгичларни фойдаланувчи томонидан ўрнатилишининг (созлашнинг) хожати йўқ, уларда созлаш компьютер электр манбайига уланганда автоматик равишда амалга оширилади.
Адаптернинг асосий тармоқ вазифаларига қуйидагилар киради:

  • компьютер ва махаллий тармоқ кабелини галваник ажратиш (бунинг учун одатда сигнални импульс трансформатори орқали узатилади);

  • мантиқий сигналларни тармоқ сигналларига ва аксига ўзгартириш;

  • тармоқ сигналларини кодлаш ва декодерлаш;

  • қабул қилинаётган пакетлардан айнан шу абонентга манзиллаштирилган пакетларни танлаб қабул қилиш;

  • параллел кодни кетма-кет кодга ахборот узатилишда ўзгартириш ва ахборот қабул қилишда аксига ўзгартириш;

  • адаптернинг буфер хотирасига узатилаётган ва қабул қилинаётган ахборотларни ёзиш;

  • қабул қилинган ахборот алмашинувини бошқариш усулида тармоққа эга бўлишни ташкил қилиш;

  • ахборотларни қабул қилиш ва узатишда пакетларнинг назорат битлари йиғиндисини хисоблаш.

Одатда хамма тармоқ вазифалари махсус катта интеграл схемалар ёрдамида амалга оширилганлиги учун адаптер платасининг ўлчами кичик ва нархи арзондир.
Агарда тармоқ адаптери бир неча турдаги кабеллар билан ишлай олса, у холда яна бир созланиш лозим бўлган кўрсатгич қўшилади (кабел турини танлаш). Масалан, адаптер платасида у ёки бу турдаги кабелга улаш учун мослама (перемычка) бўлиши мумкин.
Адаптердан бошқа хамма махаллий тармоқ қурилмалари ёрдамчи қурилмалар бўлиб, кўпинча уларсиз хам ишни ташкил қилиш мумкин.

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish