Кириш I боб



Download 0,69 Mb.
bet10/15
Sana24.12.2022
Hajmi0,69 Mb.
#895916
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Алишер Лойиха

Репитер



Сегмент Сегмент

Репитер


Репитер


Концентратор














5.1 – расм. Ethernet тармоқ топологияси

Fast Ethernet тармоғида жисмоний «шина» топологиясидан фойдаланиш кўзда тутилмаган, фақат «пассив юлдуз» ёки «пассив дарахт» топологияси ишлатилади. Шунингдек Fast Ethernet тармоғида тармоқ узунлигига қаттиқ талаблар ва чегара қўйилган. Пакет форматини сақлаб қолиб, тармоқ тезлигини 10 баравар оширилганлиги туфайли тармоқнинг минимал узунлиги 10 баравар камаяди (Ethernet даги 51,2 мкс ўрнига 5,12 мкс). Сигнални тармоқдан ўтишининг икки хиссалик вақт катталиги эса 10 маротаба камаяди.


Ethernet тармоғидан ахборот узатиш учун стандарт код Манчестер – II ишлатилади. Бу холда сигналнинг битта қиймати нолга, бошқаси манфий қийматга эга, яъни сигнални доимий ташкил қилувчи қиймати нолга тенг эмас. Галваник ажратиш адаптер, репитер ва концентратор қурилмалри ёрдамида амалга оширилади. Тармоқнинг узатиш ва қабул қилиш қурилмалари бошқа қурилмалардан галваник ажралиши трансформатор орқали ва алохида электр манбаи ёрдамида амалга оширилган, тармоқ билан кабел тўғри уланган.
Ethernet тармоғига ахборот узатиш учун эга бўлиш абонентларга тўлик тенглик хуқуқини берувчи CSMA/CD тасодифий усул ёрдамида амалга оширилади.
Тармоқда 5.2 – расмда кўрсатилгандек ўзгарувчан узунликка эга бўлувчи структурали пакет ишлатилади.
бошланиш охири

8

6

6

2

46...1500

4

бошқариш ахборотлар


приамбула назорат битлар
жўнатувчи йиғиндиси
манзили
қабул қилувчининг
манзили

5.2 – расм. Ethernet тармоқ пакетининг тузулиши (рақамлар байтлар сонини кўрсатади)


Ethernet кадр узнлиги (яъни приамбуласиз пакет) 512 битли оралиқдан кам бўлмаслиги керак, ёки 51,2 мкс (худди шу катталик сигнални тармоқдан бориб келиш вақтига тенгдир). Манзиллашнинг шахсий, гурухли ва кенг тарқатиш усуллари кўзда тутилган.


Ethernet пакети қуйидаги майдонларни ўз ичига олган.

  • 8 битни приамбула ташкил қилади, улардан биринчи еттитасини 1010101 коди ташкил қилади, охирги саккизинчисини 10101011 коди ташкил қилади. IEEE 802.03 стандартида бу охирги байт кадр бошланиш белгиси деб юритилади (SFD – Start of Frame Delimiter) ва пакетни алохида майдонини ташкил қилади.

  • Қабул қилувчи манзили ва жўнатувчи манзили 6 байтдан ташкил топган бўлиб 3.2 бобда ёзилган стандарт кўринишда бўлади. Бу манзил майдонлари абонент қурилмаси томонидан ишлав берилади.

  • Бошқариш майдонида (L/T-Length/Type) ахборот майдонининг узунлиги хақидаги маълумот жойлаштирилади. У яна фойдаланаётган протокол турини белгилаши мумкин. Агарда бу майдон қиймати 1500 дан кам бўлса у холда ахборотлар майдонининг узунлигини кўрсатади. Агарда 1500 дан катта бўлса у холда кадр турини кўрсатади. Бошқариш майдони дастур томонидан ишлов берилади.

  • Ахборотлар майдонига 46 байтдан 1500 байтгача ахборот кириши мумкин. Агарда пакетда 46 байтдан кам ахборот бўлса, ахборотлар майдонининг қолган қисмини тўлдирувчи байтлар эгаллайди. IEEE 802.3 стандартига кўра пакет таркибида махсус тўлдирувчи майдон ажратилган, (pad data – назначение данных), агарда ахборот 46 байтдан узун бўлса тўлдирувчи майдон 0 узунликка эга бўлади.

  • Назорат битлар йигиндисининг майдони (FCS – Frame Chech Segvence, поле контрольной суммы) пакетнинг 32 разрядли даврий назорат йигиндисидан иборат (CRC) ва у пакетнинг тўғри узатилганлигини аниклаш учун ишлатилади.

Шундай қилиб, кадрнинг минимал узунлиги 64 байтни (512 бит) ташкил қилади (приамбуласиз пакет). Айнан шу катталик тармоқдан сигнал тарқалишини икки хисса ушланиш максимал қийматини 512 бит оралиғида аниқлаб беради (Ethernet учун 51,2мкс, Fast Ethernet учун 5,12мкс).
Турли тармоқ қурилмаларидан пакетнинг ўтиши натижасида приамбула камайиши мумкинлигини стандарт назарда тутади ва шунинг учун уни хисобга олинмайди. Кадрнинг максимал узунлиги 1518 байт (12144 бит, яъни 1214,4 мкс Ethernet учун, Fast Ethernet учун эса 121,44 мкс). Бу катталик мухим булиб, уни тармоқ қурилмаларининг буфер хотира қурилмаларининг сиғимини хисоблаш учун ва тармоқнинг умумий юкламасини бахолашда фойдаланилади.
10 Мбит /с тезликда ишловчи Ethernet тармоғи учун стандарт тўртта ахборот узатиш мухитини аниқлаб берган.

  • 10 BASE 5 (қалин коаксиал кабел);

  • 10 BASE 2 (ингичка коаксиал кабел);

  • 10 BASE-T (ўралган жуфтлик);

  • 10 BASE-FL (оптик толали кабел);

Узатиш мухитини русумлаш 3 элементдан ташкил топган булиб: «10» рақами, 10 Мбит/с узатиш тезлигини билдиради, BASE сўзи юқори частотали сигнални модуляция қилмасдан узатишни билдиради, охирги элемент тармоқ қисмини (сегментини) рухсат этилган узунлигини англатади: «5» -500 метрни, «2» - 200 метрни (аниқроги, 185 метрни) ёки алока йўлининг турини: «Т» – ўралган жуфтлик (twisted pair, витая пара), «F» – оптик толали кабел (fiber optic, оптоволокопный кабель).
Худи шунингдек 100 Мбит/с тезлик билан ишловчи Fast Ethernet учун хам стандарт уч турдаги узатиш мухитини белгилаб берган:

  • 100 BASE – T4 (тўрттали ўралган жуфтлик);

  • 100 BASE – Tx (иккитали ўралган жуфтлик);

  • 100 BASE – Fx (оптик толали кабел).

Бу ерда «100» сони узатиш тезлигини билдиради (100 Мбит/с), «Т» - харфи ўралган жуфтлик эканини кўрсатади, «F» - харфи оптик толали кабел эканини англатади.
100BASE–Tx ва 100BASE–Fx русумидаги кабелларни бирлаштириб 100BASE–Х ном билан юритилади, 100BASE-TХ ларни эса 100BASE–T деб белгиланади.
Бу ерда биз айтиб ўтишимиз керакки Ethernet тармоғи оптимал алгоритми билан хам, юқори кўрсаткичлари билан хам бошқа стандарт тармоқ кўрсаткичларидан ажралиб турмайди. Лекин юқори стандартлаштирилганлик даражаси билан, техник воситаларини жуда кўп миқдорда ишлаб чикарилиши билан, ишлаб чиқарувчилар томонидан кучли қулланиши шарофати туфайли бошка стандарт тармоқлардан Ethernet тармоғи кескин ажралиб туради ва шунинг учун хам хар қандай бошқа тармоқ технологиясини айнан Ethernet тармоғи билан солиштирилади.



Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish