I БОБ. Солиқ тизимини тартибга солишда бюджет-солиқ сиёсатининг аҳамияти
Бюджет-солиқ сиёсатининг бюджетлар ўртасида солиқларни тақсимлашдаги аҳамияти...................................................................
Бюджет-солиқ сиёсатининг бюджет даромадларини шакллантиришдаги ҳуқуқий асослари..............................................
11
15
II БОБ. Бюджет-солиқ сиёсатининг бюджет принципларини шакллантиришда тутган ўрни
Бюджет-солиқ сиёсатини ривожлантиришда бюджет принципларининг тутган ўрни...........................................................
26
Маҳаллий бюджетлар даромадини мустаҳкамлашга қаратилган бюджет-солиқ сиёсатини ривожлантириш йўллари.........................
34
Кириш Бюджет-солиқ сиёсатини амалга оширишда солиқ тизими иқтисодиётни тартибга солишнинг асосий воситаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Солиқ тизими фискал функцияни бажариши баробарида, турли даражадаги бюджетларнинг даромадларини шакллантиришда ҳам иштирок этади.
Аксарият ўтиш босқичидаги давлатларда, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг тузилишидан келиб чиқиб, мамлакатимизда унитар солиқ тизими амал қилмоқда, яъни у умумдавлат ва маҳаллий солиқ турларининг мавжудлигини белгилайди. Мамлакатимизда Солиқ Кодекси асосида 20дан ортиқ солиқ ва йиғимлар мавжуд. Уларнинг асосий улуши умумдавлат солиқларига тўғри келади.
Солиқ тизими ва бюджет тузилишини шакллантиришнинг энг асосий муаммоларидан бўлиб, бир хил даражадаги иқтисодий субъектлар бюджетлари ўртасида солиқларни тақсимлашда бир томонлама ёндашувни таъминлаш ҳисобланади. Ҳудудий бюджетларда солиқларни тақсимлашда ягона бюджет-солиқ сиёсатига ёндашуви солиқларнинг тенг базаси ҳудудий бюджетга тенг равишда солиқли тушумларни шакллантиришга имконият яратиб бериши лозим. Бу эса биз томондан танланган курс ишининг долзарблигини белгилаб беради.
Курс ишининг мақсади мамлакатда бюджет-солиқ сиёсатини самарали амалга ошириш натижасида солиқларни бюджет бўғинлари ўртасида тақсимланишини оқилона ташкил этишдаги ролини ошириш бўйича илмий-амалий таклифларни ишлаб чиқиш бўлиб ҳисобланади.
Ушбу мақсаддан келиб чиқиб, курс ишининг вазифалари сифатида қуйидагилар белгилаб олинди:
бюджет-солиқ сиёсатининг бюджетлар ўртасида солиқларни тақсимлашдаги аҳамиятини ўрганиш;
бюджет-солиқ сиёсатининг бюджет даромадларини шакллантиришдаги ҳуқуқий асосларининг моҳиятини ёритиш;
бюджет-солиқ сиёсатини ривожлантиришда бюджет принципларининг тутган ўрнини таҳлил этиш;
маҳаллий бюджетлар даромадини мустаҳкамлашга қаратилган бюджет-солиқ сиёсатини ривожлантириш йўлларини асослаш ва ҳ.к.
Курс ишининг объекти солиқларни бюджет бўғинлари ўртасида тақсимлаш жараёнида юзага келадиган молиявий муносабатлар ҳисобланади.
Курс ишининг предмети бўлиб бюджет-солиқ сиёсатининг солиқларни бюджет бўғинлари ўртасида тақсимланишини оқилона ташкил этишда юзага келадиган молиявий муносабатлар бўлиб ҳисобланади.
Курс ишини амалга оширишда қиёсий таҳлил, тизимли ёндошув, иқтисодий ва статистик таҳлил усулларидан фойдаланилди.
Курс ишининг тузилиши ва ҳажми. Курс иши таркибий жиҳатдан кириш, икки боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Тадқиқот матни 29 бет бўлиб, унда 4 та жадвал ва 2 та расм мавжуд.