I БОБ. СОЛИҚ ТИЗИМИНИ ТАРТИБГА СОЛИШДА БЮДЖЕТ-СОЛИҚ СИЁСАТИНИНГ АҲАМИЯТИ
Бюджет-солиқ сиёсатининг бюджетлар ўртасида солиқларни тақсимлашдаги аҳамияти
Бюджетлар ўртасида солиқларни тақсимлашнинг икки хил усулидан фойдаланилади. Булар қуйидагилар:
Очиқ усули;
Ёпиқ усули.
Ёпиқ усул бўйича тақсимлашда барча йиғиладиган солиқлар давлат бошқарув органлари тасарруфида қолади. Бу ҳолатда бюджетга тушумлар қуйидагиларга боғлиқ бўлади:
Ҳудудларда олинадиган фойданинг ҳажмига;
Резидентлар томонидан олинадиган фойда суммасига;
Ҳудудларнинг истеъмол ҳажми ва тизимига;
Ҳудудда жойлашган мол-мулк миқдорига.
Бюджетлар даромадларининг ўлчами омиллар таъсирига кўра ўлчанади. Солиқларнинг ҳудудий бюджетларга нисбатан бундай тақсимланиши ҳудудларни солиқ йиғимлари борасида бир хил шароитга келтиришга ва ҳудудий бюджетлар солиқ юкларининг тенг тақсимланишига имконият яратиб беради.
Солиқларнинг бюджетлар ўртасида тақсимланишининг очиқ усули солиқларни юқори ҳукумат органлари томонидан қайта тақсимланишини англатади. Ҳудудлараро савдонинг миқдор ва сифат тавсифи, маҳаллий бюджет солиқли тўловларини юритиши орқали юқори бюджетга тўланадиган солиқлар суммасининг камайиши солиқларнинг бюджет тизими бўғинларида қайта тақсимланишига асос бўлади. Солиқларнинг қайта тақсимланиши иқтисодиётда бутунлай бюджет ва солиқ тизимининг амал қилишига бевосита таъсир қилади.
Солиқларни қайта тақсимлаш бир нечта сабаблар асосида амалга оширилиб, бу сабаблар сифатида қуйидагиларни келтириб ўтишимиз мумкин:
биринчидан, қайта тақсимлаш маҳаллий бюджетларнинг фойдасига амалга оширилади. Шу билан биргаликда, солиқ имтиёзлари ёки тармоққа берилувчи солиқ имтиёзларини қайта тақсимлаш ҳисобига амалга оширилмайди. Маҳаллий бюджет даромадларининг қисқариши бюджет харажатларининг қисқаришига зарурият туғдиради. Бу эса, маҳаллий ҳукумат органларига иқтисодий тўсқинлик қилади.
Иккинчидан, яшаш жойига қараб даромад аҳоли ўртасида қайта тақсимланади. Агар даромаднинг қайта тақсимланиши мулкий хусусиятга кўра давлат сиёсатининг бир қисми бўлса, бунда ҳудудий хусусият даромадни қайта тақсимлашгаасос бўла олмайди.
Учинчидан, маҳаллий ҳукумат органларини солиқ салоҳияти ҳақидаги маълумотларнинг ноаниқлиги.
Бюджет тизими бўғинлари ўртасида солиқларин қайта тақсимлашни ҳисобга олиш ва аниқлаш механизмииинг йўқлиги шунгунга олиб келадики, маҳаллий ҳукумат органларининг солиқ салоҳиятини баҳолашда унинг ҳудудида йиғилган солиқлар ҳақидаги статистик маьлумотлардан фойдаланилади. Солиқ салоҳиятини баҳолашда бундай ёндашиш унчалик ҳам тўғри эмас. Салоҳият тушунчасининг ўзи у ёки бу ҳажмдаги ички хусусиятларни ташқи шароитларнинг ўзгаришида намоён бўлишини баҳолашдир.
Маҳаллий ҳукумат органларининг солиқ салоҳияти – бу маҳаллий бюджетга солиқ базаси ҳажми билан ва солиқларни ҳисоблаш, тўлаш тартиби билан аниқлаш мумкин бўлган солиқ тушумларининг ҳажмидир. Шунинг учун маҳаллий ҳукумат органларининг солиқ салоҳиятини баҳолаш учун, биринчи навбатда, солиқ базасини баҳолаш лозим. Йиғилган солиқ кўрсаткичларидан фақат ҳудудлар ўртасида солиқларни қайта тақсимлаш ҳажмига мўлжалланган солиқ салоҳиятини баҳолаш учун фойдаланиш мумкин: унинг асоси бўлиб тармоқ хусусиягига боғлиқ равишда бир хил турдаги обьектларни солиққа тортишдаги фарқл>|р, даромад (фойда) олиш жойи ва уни солнққа тортишнинг тўгри келмаслиги ҳисобланади. Бундай ҳолатда бир маҳаллий ҳукумат органлари солиқ салоҳиятининг қиёсий таҳлилини амалга оширишимиз мумкин. Ҳудудлар ўртасида солиқларнинг экспортини ва тақсимланишини ҳисобга олмасдан, уни билмасдан туриб, ушбу маҳаллий бюджетта зарур бўлган маблағ ҳажмини аниқлаш мумкин эмас.
Юқоридаги бўлинишга кўра солиқ ва бюджет ваколатлари ҳам давлат органлари даражасида мос равишда тақсимланади. Ўзбекистон Республикасида солиқ тушумларининг асосий қисми умумдавлат солиқлари ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ, юридик шахслар даромади (фойдаси)дан олинадиган солиқ ҳисобига шаклланади. Бу солиқлар республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасида тақсимланади. Маҳаллий солиқлар маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришда кичик улушга эга. 2013 йилда маҳаллий бюджет даромадларининг 10,9 фоизи, 2014 йилда эса 11,3 фоизи маҳаллий солиқлар ҳисобига шанлланган (1-жадвалга қаралсин). Тараққий этган мамлакатлар тажрибаси маҳаллий бюджет даромадларининг 60 фоизидан кўпроғи маҳаллий солиқлар ҳисобига шаклланишини кўрсатмоқда1.
Do'stlaringiz bilan baham: |