Кириш. Фаннинг предмети ва вазифалари



Download 4,74 Mb.
bet4/4
Sana06.10.2022
Hajmi4,74 Mb.
#851558
TuriУчебник
1   2   3   4
Bog'liq
2 мавзу Инновация тақдимот Исаков

Велико­британия

59.8

5

Южная Корея

59.3

6

Нидер­ланды

58.6

7

Финлян­дия

58.4

8

Сингапур

57.8

9

Дания

57.3

10

Германия

57.3

85

Кения

27.5

86

Узбеки­стан

27.4

87

Индо­незия

27.1

«Инновацион салоҳият» атамаси негизида, кўриниб турибдики, авваламбор, «инновация» сўзи, ушбу сўз негизининг ўзида эса, «новация» сўзи ётади.
Ўзбек тили луғатига бу сўзлар хорижий тиллардан кириб келган. Чунончи, инглизча «innovation», русчасига «инновация» сўзи луғатларда «нововедение», «новаторство» сифатида талқин этилган
Рус тилида берилган талқинга кўра бу сўз ўзбек тилига «янгилик киритиш», «янги усул», «киритилган янгилик» каби маъноларда таржима қилинган ва изоҳланган.
Ўзбек тили изоҳли луғатида «Инновация» атамасига – техника ва технологиянинг янги турлари (авлодлари)ни жорий этиш мақсадида иқтисодиётдан сарфланган маблағлар тушунчаси сифатида келтирилган.
«Новация», лотинча «novation» сўзи рус тилидаги луғатларда «изменение», «обновление», ўзбек тили луғатларида эса «ўзгариш», «янгиланиш» маъносида талқин этилган.
Рус олими В.А. Макаренко таҳрири остида нашр этилган замонавий тушунча ва атамалар луғатида «инновация» атамасига кенгроқ таъриф берилган…“инновация” атамаси қуйидаги мазмунда баён қилинган. Инновация бу:
техника ва технология авлоди алмашинувини таъминлаш мақсадида иқтисодиётга маблағ йўналтириш;
фан-техника тараққиётининг масъули бўлган янги техника, технологиядан фойдаланиш;
янги ғояларни ишлаб чиқиш, синтезлаш, янги назария ва моделларни яратиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш;
индивидуал тусдаги, такрорланмас, сиёсий дастурларни амалга ошириш.

Фикримизча, “инновация” тушунчаси янгилик касб этувчи ва фойдали самарага эга бўлган илмий, тадқиқот, техник ва бошқа мақсадли фаолиятларни акс эттиради.
Инновацияга берилган таърифларнинг турлилиги инновацияларга давлатнинг ҳамда ўз хусусиятидан келиб чиққан ҳолда корхонанинг зарурий талабларини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида инновацион фаолиятни бошқаришнинг энг тўғри методологиясини ишлаб чиқиш имкониятини яратади
ва мос равишда, бошқариш объекти – инновацион фаолиятнинг қуйидагича аниқ таърифи ҳосил бўлади.
Демак, инновацион фаолият товарларнинг сотув бозори ва мазкур бозорнинг истеъмолчилик хусусиятларининг маркетинг тадқиқотларига таянган ҳолда, ишлаб чиқаришда техник, технологик ва ташкилий-иқтисодий янгиликларни ишлаб чиқилиши, ўзлаштирилиши ва тарқалишининг ўзаро боғлиқ жараёни сифатида юзага чиқади.
Экзоген инновацияларни илмий ва нотижорат институтлар томонидан олиб борилган илмий изланишлар натижасини мисол сифатида келтириш орқали ёритадиган бўлсак, инновацияларнинг бу тури баъзан янги маҳсулот ва янги жараёнга сабабчи бўлиши мумкинлиги аниқланган.
Солоунни иқтисодий ўсиш моделида барча технологик ривожланишлар экзоген инновация сифатида қаралган бўлсада, пировардида саноатда ва бутун бир мамлакат учун ишлаб чиқариш имкониятларини кескин ўзгартирди.
Инновацияларнинг кейинги икки тури камроқ эътиборга сазовор бўлиши мумкин.
Эволюцион танлов механизми фирмаларни динамик бозор самарадорлиги ва патент тизими орқали танлайди.
Бу механизм технологик ўзгаришларнинг ўзига хос хусусиятини ҳам бозор структурасининг эндоген аспектларини ҳисобга олади.
Инновациялар назарияси ҳолатини ва корхоналарда инновацион жараёнларни бошқаришни ташкил этиш шароитларининг таҳлили кўрсатишича, инновацион фаолиятнинг самарадорлиги у қанчалик тўғри ташкил этилганлигига боғлиқ бўлади.
Муайян корхонада инновацион фаолият жараёнларни ташкил этишнинг ўзи жиддий муаммолардан бирига айланади.
Ҳозирги кунда инновацион жараённи ташкил этишнинг кўплаб моделлари ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг ҳар бири корхона ривожланиши даражасидан келиб чиққан ҳолда тўлиқ ёки қисман фойдаланилиши мумкин.
Инновацион фаолиятнинг назарий услубий асослари иқтисодчи олимлар томонидан атрофлича ўрганилган бўлиб улар томонидан тарли хил фикрлар билдирилган.
Инновация назариясини ишлаб чиқишда яна бир технологик босқичларнинг эволюцияси билан боғлиқ муаммоларни биринчи марта рус олими Н.Д.Кондратев ўзининг “Узун тўлқинлар назарияси” асарида ўз изланишлари натижасида олинган фикрларини билдирган (1-расм).
Унинг назариясига кўра даврларнинг дастлабки 4 цикли саноатнинг ривожланиш даврига, 5-тўлқин саноатдан кейинг постиндустриал даврга, 6-тўлқин электроника, биотехнологиялар, нанотехнологиялар ва гинетиканинг ривожланиш даврларига тўғри келади.
Америкалик иқтисодчи олим Ж.Брайт “Инновация жараёни илм ва техника, тадбиркорлик ва бошқарувни ўзида бирлаштирувчи инновацияларнинг тижоратлашувига қаратилган иқтисодий фаолиятдир” деган ғояларни илгари сурган.
Унинг фикрича, “инновация жараёни ғоя пайдо бўлишидан бошлаб, тижорат асосида ҳаётга тадбиқ этиш жараёнигача бўлган барча босқични ўз ичига олади” деб таъкидлайди.
Эътиборингиз учун раҳмат!!!

Download 4,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish