Компания ва тадбиркорликни ишлаб чиқаришнинг техник ва иқтисодий асослаш.
Корхонанинг ихтисослашув даражаси, энг аввало, танланган ишлаб чиқариш тури билан белгиланган. Ишлаб чиқариш тури унинг ташкилий-техник хусусиятлари йиғиндиси ва иқтисоди билан характерланади. Ушбу хусусиятлар бир вақтда ва доимий равишда ишлаб чиқаришга киритилаётган бир турдаги маҳсулот миқдори, шунингдек, маҳсулот тури билан белгиланади.
Танланган ишлаб чиқариш тури ишлаб чиқариш жараёнининг ташкилий-техник параметрларини шакллантиришга, ишлаб чиқаришни техник тайёрлаш, режалаштириш, назорат қилиш усулларини танлаш, сех, участакаларни ташкилий тузилмасини тузиш, жойлаштириш, технологик жараёнларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш меъёрини ишлаб чиқишга таъсир кўрсатади. Конструкторлик тайёргарлик бирон бир янги маҳсулот ёки технологияни
лойиҳалаштириш билан боғлиқ бўлган ишлардан ташкил топади.
Конструкторлик тайёргарликни амалга оширишда иқтисодий ҳисоб-
китоблар катта аҳамиятга эга бўлади, чунки улар янги маҳсулот ишлаб
чиқаришни ёки модернизасия қилишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаб
бўлади, сарфланадиган харажатлар «мин» бўлган шаоритларни яратишлари
лозимдир.
Машина ва приборларнинг янги турларини ишлаб чиқариш жараёнида
уларнинг техник афзаллигини характерловчи қуйидаги кўрсаткичлар ҳисобга
олинади:
- янги машина ва проиборларни (маҳсулотларни) яратишга сарфланган
меҳнат сиғими;
- маҳсулот ўлчови;
- металдан фойдаланиш коеффисиенти;
Маҳсулот таннархи ва бошқалар янги маҳсулот яратиш қуйидаги
етаплардан таркиб топади:
1. техник вазифаларни ишлаб чиқариш;
2. техник таклифни тузиш;
3. эскиз лойиҳасини яратиш;
4. техник лойиҳалаштириш;
5. ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқариш.
Техник вазифада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг барча техник
иқтисодий характеристикалари, уларга қуйидаги талабалар, эксплуатасия қилиш
шартлари аниқ белгилаб берилади. Техник вазифага асосланиб техник таклиф ишлаб
чиқарилади. Унда маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий жиҳатдан
мақсадга мувофиқ эканлиги асослаб берилади, мумкин бўлган бир неча
вариантлар солиштирилади, мехнатни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқаришга
сарфланган ҳаракатларнинг ҳисоб-китоби, ундан олинадиган иқтисодий самара
ҳисоб-китоб берилади.
Ескиз лойиҳаси танланган техник параметрларни ва иқтисодий кўрсаткичларни
текшириш имкониятини берувчи ҳужжатдир. Эскиз лойиҳаси ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотни умумий кўриниши чизмасидан, маҳсулотнинг
тузилиши ва ишлаш принсипи, асосий ўлчовлари, таннархи тўғрисида тушунча
берувчи, конструктив ечимлардан ташкил топади.
Техник лойиҳа эскиз лойиҳанинг тўлдириш натижасида тузилиб, маҳсулотнинг
барча асосий бўғинларини яратиш, барча кўрсаткичларни аниқлаштиришдан
иборат. Ишчи лойиҳани тузишда, барча ҳужжатлар ишлаб чиқиш якунланади,
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг барча кўрсаткичларини кўрсатувчи
ишчи чизма, тушунтириш хати, эксплуатасия қилиш инструксияси, тажриба
протоколлари берилади.
Конструкторнинг асосий вазифаси тузилиши жиҳатдан содда ва ихчам, лекин
техник жиҳатдан такомиллашган чидамли маҳсулот яратишдан иборатдир. Инсоният такомиллаша борган сари ўзининг ишини доимий равишда енгиллаштириб борган ҳолда, уни сунъий интеллект зиммасига юкламоқда. Ишлаб чиқаришни роботлаштириш бир қатор касблардан воз кечиш имконини берди, масалан, ўтган асрда телефонист қизлар икки абонентни ўзаро улаб берган бўлса, телефон алоқа хизмати бугунги кунда фақат электроника орқали кўрсатилмоқда. Ҳозирда тараққиёт янада илдамлаб кетди ва одамзот турли механик амалиётларни бажара оладиган ҳақиқий сунъий машиналар – роботларни ярата бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |