долларга арзон тушади18);
4. Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон йўлаги ва ЎзбекистонҚирғизистон-Хитой темир йўл тармоқлари ҳам ушбу лойиҳа билан боғланиши мумкин;
5. Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий инфраструктураси тикланади,
аҳоли янги иш ўринлари билан таъминланади, мамлакат транзит улушидан
катта даромад топади;
6. «Толибон» ҳаракатининг лойиҳага катта қизиқиш билдираётганлиги;
7. Афғонистон тинчлик жараёнида минтақавий консенсус яратиши.
Заиф жиҳатлар (Weaknesses).
1. Лойиҳани икки ёки уч томонлама доиралардан кўп томонлама
форматларда муҳокама қилиш зарурияти мавжудлиги;
2. Лойиҳани молиялаштириш масалаларининг ниҳоясига етказилмагани;
3. Лойиҳага муқобил вариантларнинг таклиф этилиши (КолхозободҚуйи Панж (Тожикистон)-Кундуз-Мозори Шариф-Ҳирот (Афғонистон) -
Бандар Аббос (Эрон) темир йўли);
4. Лойиҳани якунига етказиш муддати белгиланмагани ва муддат
бўйича кўп томонлама ва юқори даражада шартномавий-ҳуқуқий асосни
яратиш зарурияти;
5. Темир йўл изларининг стандартлари мувофиқ эмаслиги
(Ўзбекистонда 1526 мм., Эронда 1435 мм.);
6. АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаролар кучайиши шароитида Қўшма
Штатларнинг лойиҳани амалий жиҳатдан қўллаб-қувватламаслиги;
7. Покистон ва Форс кўрфази араб давлатларининг лойиҳага нисбатан
хайрихоҳ эмаслиги ёки турли йўллар орқали таъсир кўрсатиш эҳтимоли.
Имкониятлар (Opportunities).
1. Афғон халқининг доимий иш билан таъминланиши ва турли афғон
қабилалари ўртасида қуролли қарама-қаршиликни тўхтатиш имконияти;
2. Афғонистон учун бир вақтининг ўзида ҳам Эрон ва Европа, ҳам
Марказий Осиё, Россия ва Хитой бозорларига чиқиш имконияти;
3. Лойиҳа Ўзбекистонни энг яқин масофада Форс кўрфази, Ҳинд океани
ва Европа портларига олиб чиқади;
Do'stlaringiz bilan baham: |