Биринчидан, Европа Иттифоқининг ривожланган давлатлари (Франция, Германия, Буюк Британия, Италия) Ўзбекистон учун муҳим технология манбаидир.
Иккинчидан, Евроосиёда умумий минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни сақлаш ва таъминлаш ҳар икки томон учун ҳам долзарб вазифадир.
Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни икки
йуналишга ажратиш мумкин:
1. Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида узоқ муддатга мўлжалланган Шериклик ва Ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзоланиши ва истиқболи.
2. Илмий-техникавий соҳага йуналтирилган ТАСИС дастури ва унинг ислоҳотларни амалга оширишдаги роли. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик тамал тоши 1992 йил Меморандум имзоланиши билан қуйилган.
Мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга
кўмаклашиш мақсадида Европа Иттифоқи мустақиллигимизнинг дастлабки йиллларидан буён Республикамизда Европа Ҳамжамиятлари комсиссиясининг техникавий ёрдам лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда. Ўзбекистон мазкур ҳамкорлик доирасида Европа Иттифоқининг чегаралар хавфсизлигини таъминлашга ихтисослаштирилган БОМКА, наркотик моддаларга қарши курашишга йўналтирилган КАДАП, транспорт масалалари бўйича ихтисослаштирилган ТРАСЕКА, энергетика масалалари бўйича ИНОГЕЙТ, каби минтақавий дастурларда, шунингдек, таълим йўналишидаги ТЕМПУС, ва илм-фан йўналишидаги ихтисослашган лойиҳаларда фаол иштирок этмоқда. Ўзбекистон учун Европа бозорларига чиқишда транспорт каридорларининг аҳамияти беқиёсдир. Шу боис, 1993 йилда Марказий Осиёни Европа Иттифоқи билан боғловчи транспорт-коммуникацион каридорни ривожлантиришга қаратилган ТРАСЕКА дастурига асос солинди. ТРАСЕКА дастурининг асосий мақсадлари қаторига Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари, шу жумладан Ўзбекистоннинг Европа ва жаҳон бозорларига чиқишини рағбатлантириш, ТРАСЕКА каридорини Трансевропа транспортига қўшилишини таъминлаш, халқаро молия ташкилотлари инвестицияларини жалб қилишни рағбатлантириш кабилари киритилди. Бунга мавжуд автомобиль ва темир йўлларини қайта таъмирлаш, янгиларини қуриш, халқаро юк ва йўловчи ташиш инфратузилмасини такомиллаштириш, транспорт операциялари тенг шароитли рақобат муҳитини яратиш орқали эришилмоқда. Хозирги кунга қадар ТРАСЕКА доирасида 80 га яқин лойиҳа амалга оширилиб, 160 млн. евродан ортиқ маблағ ўзлаштирилди. 1996 йил 21 июнда Флоренция шаҳрида имзоланган “Ўзбекистон Республикаси ва Европа ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо давлатлар ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим” икки томонлама савдо иқтисодий муносабатларнинг асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Битимларнинг асосий мақсади-сиёсий мулоқотга эришиш, икки томонлама сиёсий муносабатларни ўрнатиш, демократик қадриятлар ва бозор иқтисодиётини шакллантириш, бозор иқтисодиётига асосланган иқтисодий муносабатларни яратишдир. Битимдаги моддаларда минтақаларда иқтисодий соҳада ижобий натижаларга эришиш, молия, фуқаролик ҳуқуқи, илм-фан, технология ва маданият сохаларида ўзаро ҳамкорлик қилиш белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқи билан савдо-сотиқ, иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган бўлиб, 1996-2002 йиллар давомида Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида амалга оширилган кўплаб лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишда Европа Банк тузилмалари томонидан 8 млрд АҚШ доллари сарф қилинган. Шу ўринда 2001 йилнинг ўзида инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга 1,2 млрд сарф қилингани, ҳамкорлик қанчалик салмоқли бўлаётганидан дарак беради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар билан ҳамкорликни такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги қароридан келиб чиқиб, 2004-2008 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг Ўзбекистон Республикаси ва Европа ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо давлатлари ўртасида Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга оширишга доир асосий ташкилий чора-тадбирлари комплекс дастури ишлаб чиқилди. Ушбу комплекс дастуридан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар билан ҳуқуқий ахборотларни айрибошлаш, сиёсий соҳада ҳамкорлик қилиш ва улар ўртасидаги сиёсий мувозанатни кучайтириш, Олий Мажлис ва Европарламент, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар миллий парламентлар ўртасидаги ҳамкорликн ривожлантириш, Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона яратиш тўғрисидаги шартномани имзолашни Европа Иттифоқи томонидан қўллаб қувватланиши, демократия ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва Европа Иттифоқи Омбудсмани, шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар омбудсманлари ўртасида амалий алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, иқтисодий ва савдо соҳаларида ҳамкорлик қилиш Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар билан инвестицияларни кенг кўламда жалб қилиш, рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш, Ўзбекистон товарлари ва хизматларини Европа Иттифоқи бозорларига кириб бориши учун қулай шарт-шароитларни яратиш, тўғридан-тўғри инвестицияларни Ўзбекистон иқтисодиётининг реал секторига жалб этишни рағбатлантириш юзасидан Европа Иттифоқи мамлакатлари инвестиция институтлари ва банклари билан биргаликда инвестиция лойиҳалари пакетини ишлаб чиқиш, Европа Иттифоқи аъзо мамлакатлари ва Ўзбекистоннинг ишбилармон доиралари делегация ташрифлари икки томонлама савдосотиқ иқтисодий алоқаларини тизимли асосда ташкил этишди. Республикага имтиёзли кредитларни жалб қилиш Ўзбекистон ва Европа Иттифоқини Таъсис дастури соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш интеллектуал, саноат, тижорат, фан, техника, таълим, экология, соғлиқни сақлаш ва маданият масалалари бўйича ҳамкорликни ўрнатишдир. Европа Иттифоқи Ўзбекистонннинг муҳим савдо иқтисодий шериги бўлиб мамлакатимизнинг ташқи савдо алоқаларида асосий ўринни эгаллайди. 2010 йил якунига кўра, Ўзбекистонни Европа Иттифоқи мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси ҳажми 1965,0 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Шу жумладан, экспорт – 547,8 миллион АҚШ доллари, импорт – 1418,0 миллион АҚШ долларидан иборат бўлади. Ўзаро товар айланмаси ҳажми 2009 йилги кўрсаткич билан қиёслаганда, 1,2 фоизга ўсди, шу билан бирга икки томонлама савдо-сотиқни кенггайтириш учун ҳали ишга солинмаган улкан салоҳиятлар мавжуд. Юртимизда Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлардан келган ҳамкорлар иштирокида 821 корхона фаолият кўрсатмоқда. Улардан 612 таси қўшма корхона бўлиб, 209 таси 100 фоизлик Европа инвестиция маблағи асосида иш олиб1 бормоқда. Ўзбекистон Европа Иттифоқи томонидан хорижий мамлакатлар учун яратилган энг қулай тизимдан фойдаланиш имкониятига эга давлатлар қаторига киради. Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, янги минг йилликда жаҳон ҳамжамиятида муҳим сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, ривожланишлар юзага келмоқда. Ушбу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан иқтисодий соҳада олиб борилаётган ташқи сиёсати, иқтисодий тараққиётни ўсиши бу борада халқимизни турмуш шароитини яхшилашнинг муҳим воситасидир. Ўзбекистонни жаҳон интеграциясига қўшилиб бориши бу соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларини такомиллаштириш, халқаро ташкилотлар ва мамлакатлар ўртасида иқтисодий-ижтимоий алоқалар кенгайиб бориши давлатимизни кадрлар тайёрлаш салоҳиятини ошиши, юқори унумли чет эл технологияларини кириб келиши, ахборот технологияларини ўзаро алмашинуви давлат ривожланиши тараққиётини янги босқичга кўтарилиб боришига асос бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |