Режа: - Кимёвий боғланиш турлари. Электроманфийлик.
- Ковалент боғланиш ва унинг асосий хусусиятлари. Донор-акцептор механизм.
- Ион боғланиш.
- Металл боғланиш.
- Водород боғланиш.
- Кимёвий боғланиш ҳосил бўлиш табиатига қараб 4 та асосий турга бўлинади.
- Ковалент боғланиш
- 2. Ион боғланиш
- 3. Металл боғланиш
- 4. Водород боғланиш (боғланишнинг ўзига хос тури)
- Атомлар орасида кимёвий боғланиш натижасида 3 турдаги боғ пайдо бўлади
- электрон булутларининг ўзаро қопланиши натижасида ҳосил бўлган боғланиш.
- боғ ҳосил бўлишида қатнашаётган атомларнинг ҳаммаси тоқ электронлар билан қатнашади. Алмашиниш механизми бўйича ковалент боғланиш икки хил бўлади.
- Ковалент боғланиш икки хил механизм асосида ҳосил бўлади.
- 1) Қутбсиз ковалент боғланиш – электроманфийлиги бир хил бўлган атомлар ўзаро тоқ электронлари билан қопланишидан ҳосил бўлган боғланиш.
- Масалан: H2, O2, N2, NCl3, CS2, Cl2, Br2, O3, P4, I2 ва ҳ.к.
- Бир кимёвий элемент атоми электрон булутини бошқа кимёвий элемент атоми электрон булутини ўзига қанчалик торта олиш хусусиятига айтилади.
- Δ א – Электроман-фийлик фарқи (шартли):
- Δ א > 1,7 – ион боғланиш;
- 0 < Δא < 1,7 – ковалент боғланиш.
- 2) Қутбли ковалент боғланиш – электроманфийлиги ҳар хил бўлган атомлар ўзаро тоқ электронлари билан қопланишидан ҳосил бўлган боғланиш.
- Масалан: HCl, H2O, NH3, CO2, P2O5 ва ҳ.к.
- боғ ҳосил бўлишида атомларнинг бири бўлинмаган (тақсимланмаган) жуфт электрони билан (донор) иккинчиси бўш орбитали билан (акцептор) қатнашса, донор-акцептор боғланиш дейилади.
- б) Донор-акцептор механизми:
- СО – ис гази (битта),
- NH4+ – аммоний иони (битта),
- H3О+ – гидроксоний иони (битта)
- Барча комплекс бирикмаларда ҳосил бўлади.
- КОВАЛЕНТ БОҒЛАНИШ ХОССАЛАРИ
- боғ узунлиги, боғ энергияси, боғ тартиби, боғ тўйинувчанлиги,
- боғ йўналувчанлиги, боғлар орасидаги бурчак (валент бурчак)
- Боғ узунлиги – боғ ҳосил қилган атомлар ядролари орасидаги масофа боғ узунлиги дейилади. Боғ узунлиги нм – нанометр ёки Å – ангистремда ўлчанади.
- Боғ энергияси – кимёвий боғни узиш учун сарфланадиган энергия боғ энергияси дейилади. Боғ энергияси кЖ/моль ёки ккал/мольда ўлчанади. Боғ энергияси боғ узунлигига, табиатига ва боғланиш турига боғлиқ.
- Боғ тартиби – ўзаро боғ ҳосил қилган атомлар орасидаги боғланишлар сони боғ тартиби дейилади. Бирламчи, иккиламчи (қўш боғ), учламчи (учбоғ), баъзан тўртламчи боғланишлар бўлади. Атомлар орасида боғ қанча кўп бўлса, боғ узунлиги қисқариб, боғ энергияси ортади, яъни боғ барқарорлиги ортади.
- Боғ тўйинувчанлиги – атомларнинг аниқ сондаги ковалент боғланишлар ҳосил қилиши. Масалан Олтингугурт кўпи билан олтита ковалент боғ ҳосил қилади. SF6, SO3, SCl6, SO2Cl2 ва ҳ.к.
- Боғ йўналувчанлиги – ковалент боғланиш фазода декарт координаталар системаси ўқлари йўналишида ҳосил бўлади. х у z – ўқлари бўйича ковалент боғлар ҳосил бўлади.
- Валент бурчак – молекуладаги кимёвий боғлар орасидаги бурчак валент бурчак дейилади. Масалан: сув молекуласида валент бурчак 104,50, аммиак молекуласида валент бурчак 107,50, метан молекуласида валент бурчак 109,50 ва ҳ.к.
- Ковалент боғланишнинг йўналувчанлиги-..
- Атом орбиталларнинг гибридланиши
- Кўриниши ва энергияси ҳар хил бўлган атом орбиталларнинг ўзаро қўшилиб, кўриниши ва энергияси бир хил бўлган янги электрон орбиталларнинг ҳосил бўлиши атом орбиталларнинг гибридланиши дейилади.
- Атомлардаги электрон поғоналарнинг охиргиси (ташқи қават) электронлари орбиталари ўзаро қўшилиб, ҳар хил кўринишдаги янгича электрон орбитал ҳосил қилади. Кўриниши ва энергияси ҳар хил бўлган s p d f атом орбиталлари ўзаро қўшилиб sp, sp2, sp3, sp3d, sp3d2, sp3d3 каби гибрид орбиталларни ҳосил қилиши мумкин.
- Ион боғланиш асосан типик металлар билан типик металмаслар орасида ҳосил бўлади. Типик металлар – биринчи ва иккинчи бош группача металлари (Li, Na, K, Rb, Cs, Fr, Be, Mg, Ca, Sr, Ba, Ra), типик металмаслар – олтинчи ва еттинчи бош группача металмаслари (F, Cl, Br, I, O, S, Se, Te).
- қарама-қарши зарядланган ионларнинг электростатик тортиши кучлари натижасида ҳосил бўлган боғланишга ион боғланиш дейилади.
- Ион боғланиш йўналувчанлик ва тўйинувчанликка эга эмас. Ионлар шарсимон тузилишга эга бўлиб, уларда заряд бир хил тарқалади, шунинг учун иккита ион ўзаро тортилиши учун фазода аниқ бир йўналишда бўлиши шарт эмас ва шунинг учун боғланиш йўналишга эга бўлмайди. Шарсимон кўринишдаги ионлар чекланмаган сондаги қарама-қарши зарядли ион билан тортилиши мумкин, бу тўйинувчанлик хоссаси йўқлигидан далолат беради.
- Атомларнинг электрон ва график формулаларининг таркиби:
- Ион боғланишнинг ўзига хос хусусиятлари
- 2. Тўйинувчан бўлмаслиги.
- Ион боғланишли бирикмалар Уч ўлчамли чексиз кристалл панжараларини ҳосил қилади, ва панжра тугунларида анион ва катионлар жойлашган бўлади.
- NaCl нинг кристал панжараси
- Ион боғланишда электронларнинг бир атомдан иккинчи атомга тўлиқ ўтиши содир бўлмайди. Ушбу ҳолатни, бирикмалардаги эффектив зарядларнинг катталиклари тасдиқлайди
- Асосан металлар ва қотишмаларда металл боғланиш кузатилади. Металларнинг барча хоссалари металл боғланиш ва металнинг атом тузилишига боғлиқ.
- металл ионлари ва умумий электрон булути ҳисобидан ҳосил бўлади.
- Металларнинг суюқланиш, қайнаш ҳароратлари юқорилиги, иссиқлик ва электр ўтказувчанлигининг яхшилиги, болғаланувчанлиги металларга хос металл боғланиш эвазигадир.
- Электроманфийлиги катта бўлган атомларнинг (F, O, N, Cl, Br, S, I) водород билан бирикмасида водород қисман мусбатланади ва қўшни манфий атом билан ўзаро боғ ҳосил қилади, бу водород боғланиш дейилади. Водород боғланиш энг кучсиз боғланишдир, лекин у Ван-дер-Вальс кучларидан барқарорроқдир.
- Водород боғланиш тушунчасини
- 1880 йил M.А.Ильинский ва Н.И.Бекетовлар
- фанга киритишган
- Молекулалараро – иккита молекула орасида ҳосил бўлади,
- Ички молекуляр – битта молекуладаги иккита функционал гуруҳ орасида ҳосил бўлади.
Водород боғ ёрдамида оқсил молекуласининг тўртламчи структурасининг ҳосил бўлиши АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ - Парпиев Н.А., Рахимов Ҳ.Р., Муфтахов А.Г. Анорганик кимё (назарий асослари).-Тошкент, “Ўзбекистон”, 2000.-479 б.
- Н.С.Ахметов. Общая и неорганическая химия. Учебник для Вузов 4-е изд., Москва, “Высшая школа”, 2001. 743 с.
- Угай Я.А. Общая и неорганическая химия.- Москва: «Высшая школа», 2002. 527 с.
- Парпиев Н.А., Муфтахов А.Г., Рахимов Х.Р. Анорганик кимё.-Тошкент: «Ўзбекистон» 2003. 504 б.
- Б.В.Некрасов Основы общей химии. В 2-х томах. М.: Мир. Химия. 1974г.
- Н.Л.Глинка. Общая химия. Л. Химия. 1985 г., 702 б.
- Н.Л.Глинка. Задачи и упражнения по общей химии. Ленинград, «Химия», 1985., 263 с.
Интернет сайтлари - http:www. chemport.ru - Kimyo bo'yicha jumallar ro'yxati.
- http:www. chemdex. org; books.consultant.ru; lib.jinr.ru - Kimyoviy adabiyotlar haqida ma'lumotlar.
- http:www. chemistry.bsu.by/abc/current/a.htm - To'la matnli tekin ilmiy jurnallar (1876-1997-yiliar).
- http:www. elibrary.ru - Elektron kutubxona.
- http:www. Alhimik.ru - Kimyo yangiliklari, savol-javob, muluqot.
ЭТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ! Gidroliz jarayoni. Ion almashinish reaksiyalari. REJA: - Elektrolitlar va noelektrolitlar.
- Elektrolitik dissotsiyalanish.
- Tuz, kislota va asoslarning dissotsiyalanishi.
- Gidroliz.
- Ion almashinish.
- Eritmalar yoki suyuqlanmalarda ionlarga ajraladigan va shu sababli elektr tokini o’tkazadigan moddalar elektrolitlar deyiladi.
- Masalan: kislota, asoslar va deyarli barcha tuzlar kiradi.
- Eritmalar yoki suyuqlanmalarda ionlarga ajralmaydigan va elektr tokini o’tkazmaydigan moddalar noeletrolitlar deyiladi.
- Masalan organik birikmalarning ko’pchiligi, molekulalarda faqat qutbsiz kovalent va qutubsiz bog’lanishga ega bo’lgan moddalar kiradi.
Do'stlaringiz bilan baham: |