11-Мавзу. Карбоциклик бирикмалар. Ароматик углеводородлар
Циклоалканлар. Халқанинг катта-кичиклиги бўйича циклоалканларни синфлаш. Циклоалканларда изомерия: халқа ўлчами, сони ва Ўринбосарларнинг ўзаро ҳолати, фазовий изомерияси. Бурчак ва торсион кучланиш ҳақида тушунча, кичик халқали циклоалканларнинг ўзига хослиги, циклогексаннинг конформациялари. Кимёвий хоссалари (ўртача ва кичик халқали циклоалканларнинг реакцияга киришиш қобилиятини таққослаш).
Ароматик углеводородлар. Ароматиклик. Хюккел қоидаси. Ди- ва полихалқали ароматик углеводородлар: нафталин, антрацен, фенантрен ва уларнинг инсон организмига ва экологияга таъсири. Электрофил алмашиниш реакциялари: галогенлаш, нитролаш, алкиллаш, ациллаш, сульфолаш. Электрофил алмашиниш реакциясида йўналтириш қоидаси. Бензол ва унинг гомологларини гидрогенлаш ва оксидлаш.
12-Мавзу. Галогенли бирикмалар, спиртлар, феноллар. Нитробирикмалар ва аминобирикмалар
Галогенли бирикмалар. Алифатик галоген бирикмалар. Изомерияси. Номенклатураси. Олиниш усуллари. Кимёвий хоссалари: галоидни гидроксил-, амино-, циано- ва нитрогуруҳларга алмаштириш. Тўйинган углерод атомида нуклеофил алмашиниш реакциясининг механизми (моно- ва бимолекуляр механизмлар).
Спиртлар. Тўйинган бир атомли спиртлар. Номенклатураси. Изомерияси. Галоген бирикмалардан, алкенларни гидратлаб, карбонил бирикмаларни ва кислоталарни қайтариб олиш. Физик хоссаларига ассоциациянинг таъсири. Кимёвий хоссалари: гидроксил гуруҳи водородининг иштирокида борадиган реакциялар (алкоголятлар ҳосил бўлиши, магнийорганик бирикмалар билан реакциялари, ациллаш); гидроксил гуруҳ иштирокида борадиган (гидроксилнинг галогенга алмашиниши, дегидратлаш, оддий эфирларнинг ҳосил бўлиши) реакциялари; оксидланиш, спиртларнинг кислотали хоссалари.
Феноллар. Фенолнинг олиниши. Хоссалари (гидроксил гуруҳнинг бензол халқасига таъсири). Фенолдаги гидроксил гуруҳининг хоссаларини спиртларнинг хоссалари билан таққослаш. Фенолларнинг оксидланиб хинон ҳосил қилиши. Хиноид тузилиши хромофор гуруҳ сифатида. Спиртлар ва фенолларнинг биологик хоссалари.
Нитробирикмалар. Тўйинган ва ароматик углеводородларнинг нитробирикмалари. Олиниши. Нитрогуруҳнинг тузилиши ва унинг органик бирикмалар молекулаларида электронларнинг тақсимланишига таъсири. Ароматик нитробирикмаларни кислотали, ишқорий ва нейтрал муҳитда қайтариш.
Аминлар. Алифатик ва ароматик аминлар. Классификацияси. Номенклатураси. Изомерияси. Галогенли бирикмалардан (Гофман), карбонил бирикмаларни қайтариш билан борадиган аминлаш, азотли бирикмаларни қайтариш, алмашинган аминобирикмаларни гидролиз қилиб олиш. Кимёвий хоссалари: алкиллаш, ациллаш, нитрит кислотанинг таъсири.
Do'stlaringiz bilan baham: |