II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
“Умумий кимё” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида талаба:
- атом тузилиш назариясининг замонавий талқин этиш;
- элементларнинг электрон формулалари, табиатда учрайдиган моддалар асосида янги бирикмаларнинг олиниш усуллари, физик-кимёвий хоссалари, халқ хўжалиги учун аҳамияти;
- атмосферанинг экологик вазияти ва унинг кимё саноати билан узвий боғлиқлиги ҳақидаги дастлабки билимларни эгаллаш лозим бўлади. Кимёнинг ривожланиш тарихи, илмий ва амалий ютуқлари, келажакда ҳал қилиниши лозим бўлган назарий ва амалий асосларни - термодинамика қонунлари;
- термокимё асослари;
- эритмалар ва уларнинг коллигатив хоссалари;
- коллоид системалар хақида;
- юқоримолекуляр бирикмалар хақида тасаввурга эга бўлиши;
- термодинамика қонунлари ва уларнинг қўлланилиши;
- коллоид системаларни олишда конденсация ва диспергация усуллари;
- термодинамик баркарор ультрамикрогетероген диспрес системалар хакида тушунчалар;
- суспензия ва эмульсияларда седиментация ходисаси;
- Гиббс тенгламаси ва унинг ахамияти;
- юкори молекуляр бирикмалар макромолекулаларининг катта ўлчами ва занжирсимон тузилишга эга эканлиги сабабли қўшмолекуляр моддалардан фарки;
- полимерларнинг тирик табиатидаги роли ва уларнинг кимёвий материаллар сифатидаги ахамияти;
- полимерларни синтез килиш усуллари ва механизми;
- полимерлардаги конфигурацион изомерия ва конформация;
- полимерларни модификациялаш ҳақида билиши ва улардан фойдалана олиши;
- анорганик, аналитик, органик, физик ва коллоид ҳамда полимерлар кимёси фанининг назарий ва амалий масалаларидан фойдалана билиш малакаларини ҳосил қилиш ва ривожлантириш;
электрокимёвий занжирлардаги потенциалларни аниқлаш ва тажрибада топиш;
- коллоид эритмаларни олиш, тозалаш, диализ, электродиализ, ультрафильтрация қилиш;
- коллоид системаларнинг хоссаларини ўрганиш;
- каттик жисм сиртидаги адсорбиланиш ходисасини ўрганиш;
- полимерларни поликонденсатлаш ва сополимерлаш усуллари билан синтез килиш;
- полиэлектролитларнинг физик-кимёвий хоссаларини текшириш ;
- органик моддаларнинг тузилиш назарияси, олиниш усуллари ва уларнинг физик ҳамда кимёвий хоссаларини билиши керак;
органик бирикмаларни синтез қилиш, уларни идентификация қилиш, физик-кимёвий доимийликларини аниқлаш кўникмаларига эга бўлиши керак;
органик бирикмаларни турли усуллар билан синтез қилишни, уларни биологик хоссаларини ва халқ хўжалигининг қайси соҳаларида ишлатиш кўникма ва тажрибаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |