Умумий кимё (аналитик кимё)
10.Техника хавфсизлиги ва аналитик кимё лабораторияларида ишлаш қоидалари, қўлланиладиган асбоб ва мосламалар билан танишиш, тарозида тортиш.
11. Катионларни аналитик гуруҳларга бўлиб ўрганиш (кислота ва ишқорий усули ёрдамида). Биринчи ва иккинчи гуруҳ катионларига хос реакциялар.
12. Учинчи ва тўртинчи гуруҳ катионларига хос реакциялар. Анионларга мос хусусий реакциялар.
13. Бешинчи ва олтинчи гуруҳ катионларига хос реакциялар.
14. Тузлар аралашмасини анализ қилиш.
15. Миқдорий анализда ишлатиладиган лаборатория ўлчов идишлари билан танишиш ва улар билан ишлаш.
16. Кислота-асосли титрлаш. Кислотани миқдорини кислота-асосли усул билан аниқлаш.
17. Комплексонометрик титрлаш усули. Эритмадаги рух, кальций, магний, кадмий ионларини миқдорини аниқлаш. Сувнинг қаттиқлигини аниқлаш.
18. Фотометрия усули.
Умумий кимё (Органик кимё)
19. Лабораторияда ишлаш ва техника хавфсизлиги қоидалари. Органик моддаларни тозалаш. Органик моддаларни ҳайдаш, қайта кристаллаш, қуруқ ҳайдаш (сублиматлантириш), хроматографик усуллар билан ажратиш.
20. Алифатик ва ароматик галоген бирикмаларни синтез қилиш. Этилбромид, этилйодид, пропилбромид, пропилхлорид, бутилбромид, бутилхлорид, 2,4,6-трибромфенолларни синтез қилиш.
21. Спиртлар ва феноллар. Гомологик қатори, олиниш усуллари, кимёвий хоссалари. Фенолларнинг гидроксил гуруҳига ва халқага борадиган реакциялари. Анизол, фенетол, 2,4,6-трибромфенолларни синтез қилиш.
22. Карбон кислоталарнинг ҳосилаларини синтез қилиш. Ацетанилид, -нафтилацетат, этилацетат, изоамилацетатларни синтез қилиш.
23. Аминобирикмалар. Ароматик аминлар. Диазобирикмалар. Азобўёқлар синтез қилиш. Метилоранж, -нафтолоранж, конго қизили азобўёқларни синтез қилиш.
Умумий кимё (физикавий ва коллоид кимё)
24. Коллоид эритмаларини олиниши ва уларни тозалаш усуллари.
25. Электр юритувчи куч.
26. Дисперс системаларнинг электр хоссалари. Заррача зарядини аниқлаш. Седиментация
27. Электр ўтказувчанлик.
28. Адсорбция.
29. Полимерларни молекуляр массасини аниқлаш.
30. Полимерларни бўкиши.
31. Полиамфолитларни изоэлектрик нуқтасини аниқлаш.
Лаборатория машғулотлари талабаларнинг фан бўйича олган билимларини чуқурлаштириш, назарий маълумотларни амалиётга татбиқ қилиш ва тажрибада синаб кўришга қизиқиш уйғотиш билан бирга лаборатория ишлари бўйича олинган натижаларни қайта ишлаш, органик моддаларни синтез қилиш кўникмаларини ҳосил қилишга имкон беради.
Бажарилиши лозим бўлган лаборатория ишлари бўйича фаннинг тегишли коллоквиум дастуридаги мавзуга оид билимларни ўзлаштиришлари, лаборатория ишини бажариш тартиби билан танишиб чиққандан сўнг фан ўқитувчиси рухсатидан сўнг ишни бажаришлари, лаборатория иши юзасидан тегишли ҳисоботларни лаборатория дафтарига қайд этиб боришлари тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |