6-Мавзу. Гомоген системадаги мувозанат. Кислота-асос табиатига оид ҳозирги замон тушунчалари
Қайтар-қайтмас реакциялар, кимёвий реакцияларнинг тезлиги ва реакцияларнинг тезлигига таъсир этувчи омиллар, массалар таъсири қонуни. Мувозанат константаси. Активлик, активлик коэффициенти.
Бренстед-Лоурининг кислота – асосли протолитик назарияси. Буфер эритмалар ва уларнинг хоссалари. Биологик системаларда буфер системаларнинг роли, уларнинг хиллари ва таъсирланиш жараёнлари.
7-Мавзу. Миқдорий анализ усуллари. Оксидланиш-қайтарилиш титрлаш усуллари
Миқдорий анализ услублари. Тортма (гравиметрик) анализ ва унга қўйилган талаблар. Ҳажмий анализнинг моҳияти. Эритма концентрациясини ифодалаш усуллари ва ҳажмий анализ натижаларини ҳисоблаш. Кислота-асосли титрлаш. Индикаторлар назарияси. Индикаторларни танлаш. Титрлаш эгри чизиқлари. Кучли кислоталарни кучли ишқор билан титрлаш эгри чизиқлари. Кислота асос титрлаш учун стандарт ишчи эритмаларни тайёрлаш.
Оксидланиш-қайтарилиш реакциялари асосида титрлаш (перманганатометрия, храмотометрия, йодометрия, броматометрия). Оксидланиш-қайтарилиш потенциаллари.
8-Мавзу. Комплексонометрик титрлаш усуллари
Комплекс бирикмаларининг ҳосил бўлиш механизми. Координацион бирикмали эритмаларда мувозанат, эритмадаги коорданацион бирикма мувозанатига ҳароратнинг таъсири. Шартли барқарорлик константаси. Чўктириш ва комплекс ҳосил қилиш усуллари. Умумий тавсифи. Комплексонометрик титрлаш усуллари.
9-Мавзу. Физик-кимёвий методларнинг мохияти
Физикавий ва физик-кимёвий усулларини тавсифи. Потенциометрия, кулонометрия, волтамперометрия анализининг оптик методлари. Фотометрия. Асосий ёруғликнинг эритмаларга ютилиши. Ламберт-Бер қонуни.
10-мавзу. Органик бирикмаларнинг классификацияси. Тўйинган ва тўйинмаган углеводородлар
Органик бирикмаларни номлашнинг асосий принциплари. Изомерия. Гомология ва гомологик қатор. Асосий функционал гуруҳлар ва органик бирикмаларнинг синфлари.
Углеводородлар. Алканлар ва уларнинг кимёвий хоссалари: галогенлаш (хлорлаш, бромлаш, йодлаш, фторлаш, нитролаш, сульфохлорлаш, сулфооксидлаш, оксидлаш. Радикал реакцияларнинг танловчанлиги ва алкил радикалларнинг нисбий барқарорлиги. Алканларнинг ўсимлик ва ҳайвонат дунёсига таъсири.
Алкенлар. Фазовий изомерия (номлашда цис-, транс- ва Z-, E-система). Алкенларни олиш усуллари. Электрофил бирикиш. Стерео- ва региоселектив реакцияларнинг механизмлари ҳақида умумий тушунча. Галогенлаш, гидрогалогенлаш. Марковников қоидаси. Хараш қоидаси бўйича водород бромиднинг бирикиш, гидратланиш реакциялари. Алкенларни гидрогенлаш. Алкенларни калий перманганат ва кислота пероксидлари билан оксидлаш. Боргидриднинг бирикиши. Алкенларни озонлаш. Алкенларнинг халқ хўжалигида қўлланиши.
Алкинлар ва алкадиенлар. Алкинларнинг гомологик қатори. Номенклатураси. Изомерияси. Уч боғнинг табиати. Алкинларга электрофил бирикиш. Галогенлаш, гидрогалогенлаш, гидратланиш (Кучеров реакцияси). Алкинларни цис-ва транс- алкенларгача қайтариш. С-Н -ацетилен боғининг кислоталилиги, карбоанион ҳақида тушунча. Изопрен, табиий ва синтетик каучуклар.
Do'stlaringiz bilan baham: |