Таянч тушунчалар
Кимё фани – моддалар, моддаларнинг хоссалари ва уларнинг бир-бирига айланишини ўрганадиган фан.
Модда хоссалари – ранг, ҳид, таъм, қаттиқ, суюқ, газ ҳолати моддаларнинг хоссаларидир.
Атом – мураккаб тузилишга эга бўлиб, электрон, протон, нейтрон ва бошқа заррачалардан ташкил топган.
Диффузия – бир модда молекулалари бошқа модда молекулаллари орасида тарқалиш ҳодисаси.
Нисбий атом масса – элементнинг миқдорий кўрсаткичи
Атомнинг абсолют массаси- элемент атомининг ҳақиқий массаси бўлиб, у жуда кичик масса бирлигига тенг.
Кимёвий бирикма – икки ва ундан ортиқ ҳар хил моддага парчаланувчи модда.
Филтрат – филтрдан ўтган тиниқ эритма.
Оддий моддалар – бир элемент атомларидан ташкил топган моддалар (водород, кислород, темир, олтингугурт)
Мураккаб моддалар – турли элемент атомларидан ташкил топган моддалар (сув, ош тузи, шакар)
Сублимация- қаттиқ моддалардан тўғридан тўғри газ ҳолатига ўтиш ҳодисаси.
Миқдорий анализ – бирикманинг таркибий қисмлари қанчадан иборат эканлигини аниқлаш.
Кимёвий формула – модда таркибининг кимёвий белги ва зарурат бўлса индекс ёрдамида ифодаланиши. У модда қандай элементлардан ташкил топганлигини (сифат таркибини), модданинг битта молекуласи таркибига ҳар қайси элементнинг нечтадан атоми киришини (миқдор таркибини), модданинг битта молекуласини билдиради.
Валентлик – элемент атлмининг бошқа элементлар атомларианиқ сонини бириктириб олиш имкониятига айтилади. У лотинча “валенс” сўзидан олинган бшлиб, “кучи бор” деган маънони билдиради.
Кимёвий ходиса – бир модданинг бошқа модда ёки моддаларга айланиши ходисаси.
Эритма – эритувчи, эриган модда ва уларнинг ўзъаро таъсирлашув маҳсулотларидан иборат бир жинсли тузилмадир.
Оксидлар – бири кислород бўлган икки элементдан ташкил топган мураккаб моддалар.
Асосли оксидлар – кислоталар ёки кислотали оксидлар билан туз ҳосил қилувчи оксидлар
Амфотер оксидлар – кислоталар билан ҳам, ишқорлар билан ҳам туз ҳосил қилувчи оксидолар
Оксидланиш даражаси – атомларнинг берган ёки олган электронлар сони шу атомнинг оксидланиш даражаси дейилади.
Оксидланиш-қайтарилиш реакциялари – элементлар оксидланиш даражаларининг ўзгариши билан борадиган реакциялар.
Коррозия – металларнинг атроф-муҳит билан таъсирлашиши натижасида емирилиш жараёни.
Электролиз – электролит эритмасидан ёки суюлтирилган электролитдан электр токи ўтказилганда содир бўладиган оксидланиш-қайтарилиш жараёни.
Тўйинган углеводород – углерод атомлари ўзаро оддий боғ билан, қолган валентликлари водород билан тўйинган углеводородлар.
Полимерланиш – бир хил молекулаларнинг кетма-кет янада йирик молекулалар ҳосил қилиб бирикиш реакцияси.
Циклоалканлар – ёпиқ занжирли тўйинган углеводородлар.
TAYANCH SUZLAR
Modda - aniq kiymyoviy tarkibga ega bo’lgan gomogen sistema.
Do'stlaringiz bilan baham: |