Қуёш элементлари турлари: Қаттиқ фото-электр элементлар
Кристаллик (биринчи босқич):Монокристаллик кремний асосида;Поликристаллик (мультикристалл) кремний асосида;Юпқа қатламли EFG (Edge defined film-fed crystal growth technique), S-web (Siemens), юпқа қатламли поликремний (Apex).
Юпқа плёнкали (икиинчи босқич):кремнийли: аморф, микрокристаллик, нанокристаллик, CSG (crystalline silicon on glass);кадмий теллуриди асосида (CdTe) –махсус фотоэлементлар, юқори эффективликга эга;Мис-индий-(галлий) селениди асосида (CI(G)S);
Учинчи босқич фотоэлементлари:фотосенсибилизация қилинган (dye-sensitized solar cell, DSC);органик (полимер) фотоэлементлар (OPV);ноорганик фотоэлементлар (CTZSS);
Каскад структуралар асосида фотоэлементлар. Япония олимлари кремний асосидаги фото -гальваник элементларнинг такомиллаштириш ишлари устида ишлар олиб бормоқда. Қуёш элементининг қалинлигини 100 маротаба камайтириш (юпқа қатламли плёнкалар яратиш) қимматбахо камёб ер элементларини тежашга олиб келади ва элементларнинг иқтисодий самарадорлигини таъминлайди. Яратилаётган юпқа қатламли қуёш элементлари енгиллиги ва ўта шаффофлиги билан уларни бино-иншоотлар деворлари, ҳаттоки дераза ойналарига ўрнатиш мумкин бўлади.
“Физика-қуёш” илмий текшириш маркази
Гелиостат майдони шахмат тартибда жойлаштирилган 62та гелиостатдан иборат. Улар кун давомида узлуксиз холда концентратор майдонини қуёш нурлари билан таъминлаб беради. Хар бир гелиостат ўлчами - 7х6,5 м, гелиостат 192 текис кўзгули элемент (фацет)дан ташкил топган. Гелиостат майдонини ўлчамлари – 3022 кв.м.Концентраторнинг ўлчамлари - 45х 54 м. Қуёш печлари бошқа турдаги печлар билан солиштирганда кўпгина афзалликларга эга: харорат жуда катта тезликда кўтарилиши; юқори тозаликдаги материаллар синтез қилиш имконияти; табиий тоғ хавонинг тозалиги. Синтез қилинган материаллар нефт-газ, текстил, кимё ва бошқа ишлаб чиқаришларда кенг қўлланилади.Печларда қўлланиладиган кўзгулар эксплуатация вақти тугаши билан янги кўзгуларга алмаштирилади. Янги кўзгулар шу ерни ўзида вакуум ускуналарда тайёрланади. Концентраторда 10700 дона ва гелиостатларда 12090 дона кўзгу бир вақтни ўзида ишлатилади.
2.Юқори хусусиятга эга бўлган керамик материаллар олишда қуёш энергиясини қўллаш имкониятлари ва афзалликлари. Қуёш спектрининг маълум қисмлари турли жараёнларга турлича таъсир кўрсатади (физик, физиологик, биолигик ва ҳ.). Ўзбекистон Республикаси ФАсининг Материалшунослик институтида мужассамлашган қуёш энергиясини турли материалларга таъсирини ўрганиш тадқиқотлари шуни кўрсатдики, қуёш спектрини инобатга олиш, янги ва фойдали хоссаларга эга бўлган материалларни синтез қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Jismlar orasidagi issiqlik almashinuvi va issiqlikning bir jism ichida tarqalish jarayonlarining qonuniyatlarini o‘rganish issiqlik uzatish deyiladi. Issiqlik almashinuv qonunlarini o‘rganish mashina, dvigatel, apparat va shu kabilarning ish jarayonlarida vujudga keladigan issiqlik oqimlarini boshqarish uchun zarur.
Do'stlaringiz bilan baham: |