Кимёвий технологияда энергияни тежашнинг назарияси.
Mamlakatimizda issiqlik energiyasini ishlab chiqarish va uni boshqa turdagi energiyaga aylantirish usullarining samaradorligi, biror mintaqaning iqtisodiy darajasini ko’tarishga bilan birga, aholining maishiy va madaniy sharoitining yaxshiligini ham ijobiy ta’sir ko’rsatadi. Energetik boylik zahirasidan to’g’ri foydalanish mamlakatni energetik inqirozdan saqlaydi. Hozirgi davrda energiya boyligidan samarali foydalanilyapdi deb bo’lmaydi. Issiqlik energiyasining ko’p qismi asbob – uskunalardan to’g’ri foydalanish, samarasiz uskunalarning qo’llanilishi va shu kabilar natijasida isrof bolishiga yo’l qo’ymaslik kerak. Energetika zaxiralaridan to’g’ri foydalanmaslik oqibatida yerdagi ekologik muvozanat yomonlashib bormoqda. Atom energetikasi su’niy energetik manbaalardan eng quvvatlisi bo’lib, jahon bo’yicha uning qurilmalarning atrof muhitga tarqatmaslik va ishlatib bo’lingan Uran yoqilg’isini saqlash muammolarining yechimi izlanyotir. Yevropa mamlakatlarida energetik zahiralar tugab bormoqda. Zamonaviy ishlab chiqarishning energiyaga bo’lgan talabi esa kundan kunga ortib bormoqda
. НООРГАНИК МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА АЛЬТЕРНАТИВ ЭНЕРГИЯ ТУРЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ.
ХХI аср остонасида инсон янги эрада яшаш хақида сўз юритар экан, хаётни асосий таркибий қисми энергия бўлиб қолиши аниқдир. Энергия янги материалларни синтез қилишга, янги технологияларни яратишда асосий мезон бўлиб қолмоқда. Хозирги вақтда традицион энергия манбалари – кўмир, нефть ва газдан ташқари, ноъанавий энергия манбалари – сув, шамол ва бошқа шу каби тикланувчан энергия турларига катта эътибор қаратилмоқда. Бу қаторда “тинч атом” деб аталадиган атом энергетикасини ривожланишини хам таъкидлаб ўтишимиз керак. Мутахассисларни фикрича, кўмирнинг захиралари 15 (баъзи кўрсаткичлар бўйича – 30) триллион тоннани, нефтни - 300 миллиард тонна ва газнинг захиралари- 220 триллион кубометрни ташкил қилади. Аниқланган кўмир захиралари эса 1685 миллиард тоннани, нефт - 137 миллиард тонна, газ - 142 триллион кубометрни ташкил этади. Аммо бу энергия манбалари жуда катта хажмда бўлганлигига қарамасдан, энергиянинг ноъанавий усулларда олиш ривожланиб бормоқда Ёқилғиларнинг ёниш иссиқлигини солиштириб кўрамиз: Ёғоч – ҳар бир килограммдан 20 000 кДж иссиқлик ажралиб чиқади;Кўмир - 13000 кДж/кг;Антрацит - 25000 кДж/кг;Нефт ва нефтни қайта ишлаш махсулотлари - 42000 кДж/кг;Водород -120000кДж/кг (энг катта хажмда иссиқлик ажралади)
Ноъанавий энергия турлари:Қуёш энерияси;Шамол энергияси;Денгиз тўлқинлари энергияси (прилив и отлив);Чиқиндилардан ажралиб чиқаётган энергия (мусор свалкаларида), гўнгдан ажралиб чиқётган энергия ва х.к.
Қуёш энергияси тугалмас энергия турларига киради. Қуёш ҳар сонияда 1 кг уран U235нинг ядро портлашда ажралаётган энергиясидан минг миллиард маротаба кўпроқ энергияни ўзидан чиқаради (бу -80 триллион киловатт иссиқликни ташкил қилади). Бу энергиядан самарали фойдаланиш долзарб масала бўлиб қолмоқда. Масалан, Тибет – Ернинг энг қуёшга яқин жойларидан бири, шунинг учун Хитойнинг Тибет автоном округида 50дан ортиқ гелиопечлари қурилган ва қуёш энергияси ёрдамида 150 минг кв.м. уй-жойлар ва миллион кв.м. гелиотеплицалар иситиб берилади.
Quyosh elementi
“Боинг” компаниясининг “Прогрессив технологияларни маркази”да яратилган қуёш элементи унга тушган қуёш иссиқлигини 37%ини электр энергияга айлантириб беради. Бундай катта кўрсаткич конструкциянинг икки қатламдан иборат бўлганлиги билан боғлиқ.Юқори қатлам галлий арсенидидан тейёрланган бўлиб, спектрнинг ёруғлик қисмини ютади.Пастки қатлам эса галлий антимонидидан тайёрланган бўлиб, қуёш спектридаги инфрақизил нурланишни ютади (бу нурланиш энергияси олдинги элементларда ютилмасдан йўқолиб борган). Элементнинг юқори самарадорлиги махсус қоплама билан ҳам боғлиқдир – бу қоплама нурни синдириб, уни тўлиқроқ қуёш ячейкаси актив сохаларини таъминлаб беради.