Кимёвий технология Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги н. Каттаев, М. Мухаммадиев, Х. Мирзохидов



Download 2,12 Mb.
bet97/119
Sana25.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#702050
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   119
Bog'liq
DarslikKattayev

13.3 Пластмасса ишлаб чикариш
Пластик масса (кискача пластмасса) деб, ёпиштиргич (полимер), тулдирувчива пластификатор аралашмасидан олинадиган материалларга айтилади. Аралашмага купинча бошка моддалар хам кушилади. Улар юкори температура ва босимда шакл бериш мумкин булган пластик холатга утадилар, совутилгач берилган шаклни саклаб колади. Барча пластмассаларни полимернинг табиатига караб турт группага булиш мумкин: 1) Полимерланиш оркали олинган полимер асосидаги пластмассалар (полиэтилен ва унинг хосилалари, полистирол ва бошкалар асосида олинганлари); 2) Поликонденсатланиш полимерлари асосида пластмассалар (фенолформальдегидли, аминоформальдегидли, кремний органик полиэфир ва бошка смолалар); 3) Табиий полимерларни кимёвий узгартириб олинган полимерлардан тайёрланган пластмассалар (целлюлозанинг оддий ва мураккаб эфирлари); 4) Табиий ва нефть асфальтлари, органик бирикмаларининг деструкция махсулотлари асосида олинадиган пластмассалар. Платмассалар таркибига караб тулдиргичсиз кушимчалари жуда кам булган амалда асосан полимердан ташкил топган пластмассалар ва тулдиргичли, полимердан ташкари тулдиргичлари, пластификаторлари, буёклари стабилизаторлари (тургунлагич) котиргичлари ва бошка кушимчалари булган пластмассалар.
Тулдиргичлар каттик моддалар булиб, пластмассанинг механик ёки диэлектрик хоссаларини кучайтиради, шакл берганда утиришини (чукишини) ва буюмнинг тан нархини камайтиради. Тулдиргичлар купинча ташки куринишини, ёнмаслигини, сувга чидамлилигини яхшилайди. Тулдиргич сифатида органик ва минерал бирикмалар ишлатилади. Улар кукунсимон (ёгоч, слюда, кварц кукунлари курум, графит, барий сульфат, каолин, тальк) толасимон (пахта, асбест ва шиша толалари) булакчалар куринишида (ёгоч кипиклари ва турли материалланинг кийкимлари) полотно куринишида (когоз, текистиль ва шиша газламалари) булиши мумкин. 118 – расмда полимернинг механик хоссаларини (пластификаторнинг микдорига) график богликлиги курсатилган. Пластификатор микдори ортиши билан молекулалараро узаро таьсирнинг камайиши туфайли пластмассанинг мустахкамлиги чизилиш ва сикилишга нисбатан камаяди, аммо зарбга нисбатан ортади. Пластификатор сифатида алкилфталатлар, трикрезилфосфат, кастор мойи, себецин кислотаси эфирлари кенг фойдаланилади.
Буёклар пластмассага ранг берувчи органик ёки минерал моддалардир. Улар пластмассага яхши аралашиб, сингиб кетувчи ёки полимерда эрийдиган булиши, термик мустахкам, нур таьсирига чидамли, сувда эримайдиган, буюмга шакл бериш ва ундан фойдаланиш даврида хам рангини йукотмайдиган булиши керак.
Котиргичлар, чизикли макромолекулаларни бириктириб (“тикиб”) уч улчамли полимер структурасини хосил киладиган моддалардир. Котиргич сифатида гексаметилентетраамин, дикарбон кислоталар, диаминлар, олтингугурт, туйинмаган бирикмалар ва бошка макромолекуланинг функционал группалари билан бирика оладиган моддалар ишлатилади. Пластмассалар таркибида пресслашни осонлаштирувчи – мойловчи, яъни суртиладиган моддалар (металл стеаратлар),шакл бериш пайтида ёки котаётганда газ ажратиб чикариб говаклар хосил килувчи бирикмалар, полимернинг дастлабки хоссасини саклаб колишини таьминловчи – турганлаштиргичлар (эскиришни олдини олувчилар), микроорганизмлар томонидан парчаланишнинг олдини оладиган – фунгицид ва бошка биологик актив кушимчалар кушилади.
Пластмассалар амалда саноатнинг барча тармокларида кулланилади. Улар машиналар учун ажойиб конструкцион материаллар сифатида, агрессив реагентларга чидамлилигидан кимё саноатида, электроизолятор хоссаси борлигидан электро, радиотехникада, микроэлектроникада, иссиклик ва товушни ёмон утказганлигидан совутгичлар саноатдаенгиллигидан транспорт ва авиацияда, тиббиётда кенг куламда ишлатилади. уларнинг куриниши чиройли, арзон, захарсиз, шакл бериш осонлиги ва енгиллигидан ураш – жойлаш материаллари хамда уй – рузгор буюмлари тайёрлашда хам кенг кулланилади.
Шу билан бир каторда уларнинг камчиликлари хам бор. Масалан, улар юкори температурага чидамсиз (купчилик турлари 1500С га чидамли буладилар, холос), ёнувчи, эскиради (ташки куриниши ва механик хоссалари ёмонлашади).

Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish