КимЁвий мувозанат
Маъруза 3
Талабаларга кимёвий мувозанатнинг асосий турларини, электролитларнинг эритмадаги активлигини, активлик коэффициенти билан ион кучи орасидаги боғланишни, Дебай-Гюккель қонунларини, массалар таъсири қонунини, мувозанатнинг термодинамик, концентрацион, шартли константаларини ва улар орасидаги боғланишни мисоллар асосида тушунтиришдан иборат.
Кимёвий мувозанатнинг асосий турлари.
Кислота-асосли мувозанат, комплекс бирикмалар эритмаларида мувозанат, оксидланиш-қайтарилиш мувозанати, қийин эрувчан бирикмалар ҳосил қилиш мувозанати
1. Электролитларнинг эритмадаги активлиги.
Эритилган модданинг аналитик ва мувозанат концентрацияларини фарқлаш лозим.
Аналитик концентрация- бу эритилган модданинг умумий концентрацияси (С).
Мувозанат концентрация- бу эритилган модда маълум формасининг концентрацияси( ), квадрат қавслар моляр концентрациянинг белгисидир.
Ионларнинг эффектив концентрацияси одатда унинг ҳақиқий мувозанат концентрациясидан кичик бўлади. Эффектив концентрацияни активлик дейилади.
Масалан 0,1 н НСI да Н ва СI- ионларининг мувозанат концентрацияси 0,1 г ионл, бу ионларнинг активликлари эса, ҳар бири 0,081 г-ионл га тенг ва қуйидагича символлар билан ёзилади: Н СI 0,1 г.ионл;
аН аCI- 0,081г.ионл. яъни 0,1н ли НСI эритмаси ўзини эритмада 0,081 г.ионл дек тутади.
Активлик бу эритманинг идеал эритма эмаслиги ўлчовидир. Активлик бу ҳисобланган ёрдамчи термодинамик фукнциядир, бу катталикни термодинамик тенгламалардаги концентрация ўрнига қўйилса идеал системалар учун бўлган тенгламарни кўрилаётган реал эритмалар учун қўллаш имконини беради. Бунда асосий сабаб электростатик кучлардир, лекин бошқа эффектларнинг оз бўлсада таъсири бўлади.
Электростатик кучлар- бу зарядланган заррачалар, яъни ионлардир.
Активлик мувозанат концентрацияси билан қуйидаги тенглама орқали боғланган:
аf (1)
f-активлик коэффициенти, ўлчовсиз катталикдир.
Активлик коэффициенти ион заряди (Z) ва ион кучининг () функциясидир:
(2)
Ион кучи кичик бўлган эритмаларда электростатик кучлар кичик бўлади, шунинг учун f1, а.
Бир валентли ионлар учун 0,05 бўлганда
(3)
Икки валентли ионлар учун 0,01
Уч валентли ионлар учун 0,005
Активлик коэффициентини эритманинг осмотик хоссалари(осмотик босим, музлаш температураси, қайнаш температураси, буғ қовушқоқлиги), электр юритувчи кучлари(э.юк.) ва бошқа хоссаларидан тажриба йўли билан аниқланади.
(3) тенглама-Дебай-Гюккельнинг чекли қонуни дейилади. Ион кучи катта (0,1) бўлган эритмалар учун (бир валентли ионлар учун)
lgf = -0,5Z2 (4)
(4)-Дебай-Гюккельнинг кенгайтирилган қонуни дейилади (коэффициентлар маълумотномада келтирилади).
Do'stlaringiz bilan baham: |