Кимёдан масалаларни ечишга доир кўрсатмалар



Download 0,75 Mb.
bet8/34
Sana29.05.2022
Hajmi0,75 Mb.
#614892
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34
Bog'liq
kimyo masala yechish usullari

8-мисол. Рух пластинка таркибида 13,5 г мис(II) хлорид бўлган эритмага туширилди. Пластинка массаси 0,01 г га ўзгарган бўлса, эритмада неча грамм мис(II) хлорид қолади?
А) 13,11 В) 12,15 С) 2,4 Д) 5,76 Е) қолмайди.

Ечиш: Пластинкаларга доир масалаларни ишлашда, энг аввало металларнинг ўзаро алмашинувидан фойдаланиш керак.


1) Реакция тенгламаси тузиб, металлар масалари фарқидан фойдаланиб, реакцияга киришган мис(II) хлорид массасини аниқлаймиз;
CuCI2 + Zn = ZnCI2 + Cu фарқ
135-----65--------64 = 1
x----------------------- = 0,01 x = 1,35 г

2) Эритмада реакциядан сўнг ортиб қолган мис(II) хлорид массасини топамиз;


m(CuCI2)=13,5-1,35=12,15 г Жавоб: В


Мустақил ишлаш учун тест масалалари.

1. Массаси 40 г бўлган темир пластинка мис(II) сульфат эритмасига туширилди. Пластинка массаси 43 граммга етганда, эритмага неча грамм темир ўтади?


А) 15 В) 19 С) 21 Д) 4 Е) 2
2. Мис(II) сульфат эритмасига массаси 10 г бўлган темир пластинка туширилди. Бунда пластинканинг массаси 11 г га тенг бўлган. Қанча (г) темир эритмага ўтган?
А) 1 В) 4 С) 6 Д) 7 Е) 8
3. Симоб(II) хлорид эритмасига массаси 50 г бўлган мис бўлакчаси ботирилган. Тажриба охирида бўлакча массаси массаси 52,7 бўлган. Эритмада неча грамм симоб(II) хлорид бўлган?
А) 1.36 В) 4.47 С) 2.38 Д) 5.40 Е) 2.31
4. Мис(II) сульфат эритмасига массаси 61.26 г бўлган темир пластинка ботириб қўйилди. Пластинка эритмадан олиниб, ювилиб қуритилганда, унинг массаси 62.8 г бўлган. Пластинкага неча грамм мис ўтириб қолганини топинг.
А) 9.8 В) 1.54 С) 8.1 Д) 10.53 Е) 12.32
5. Таркибида 16 г мис(II) сульфат бўлган эритмага 4.8 г темир қипиқлари солинди. Бунда қанча мис ажралиб чиқди?
А) 5 В) 6.4 С) 11 Д) 6 Е) 5.5
6. Таркибида 15,2 г темир(II) сульфат бўлган эритмага 2 г магний қипиқлари солинди. Бунда қанча темир ажралиб чиқади?
А) 2.67 В) 5.6 С) 2.8 Д) 9.34 Е) 4.67
7. Кумуш нитратнинг эритмасига массаси 11,85 г бўлган рух таёқчаси туширилган ва таёқчага 2 г кумуш қоплангандан сўнг, таёқча эритмадан чиқариб олинган. Таёқча массаси қандай бўлади?
А) 13,65 В) 13,05 С) 13,85 Д) 11,65 Е) 13,25
8. Таркибида 8 г мис (II)-сульфат бўлган эритмага 2,8 г темир қипиғи солинди. Бунда қанча (г) мис ажралиб чиқади?
А) 3,2 В) 5,5 С) 5 Д) 6 Е) 6,4
9. 5 граммли темир пластинка таркибида 6,4 г мис (II) сульфат бўлган эритмага туширилганда, пластинканинг массаси қандай ўзгаради?
А) 0,16 г камаяди В) 0,16 г ортади С) 0,08 г7 камаяди Д) 0,08 г ортади Е) 0,32 г ортади
10. 300 г 10% ли мис(II) хлорид эритмасига 10 г массали рух пластинка туширилди. Пластинка массаси 1% га камайганда жараён тўхтатилди. Реакцияга киришган рухнинг массасини (г) ва эритмада қолган мис(II) хлориднинг масса улушини (%) аниқланг. Ar(Zn)=65, Ar(Cu)=64.
А) 5,6 ва 5,9 В) 6,5 ва 6,5 С) 6,5 ва 5,5 Д) 5,5 ва 5,5 Е) 8,5 ва 6,5
11. Оғирлиги 100 г бўлган темир пластинка мис(II) сульфатнинг 20% ли 250 г эритмасига ботирилди. Маълум вақтдан сўнг пластинка эритмадан олиниб, ювилиб, қуритилиб тортиб кўрилганда, унинг массаси 102 г ни ташкил этди. Реакциядан сўнг эритма таркибидаги моддаларнинг масса улушларини (%) ҳисоблаб топинг.
1) CuSO4-4,0; 2) Fe2(SO4)3-16,2; 3) FeSO4-15,3; 4) Cu2SO4-6,0;
А) 1,2 В) 1,2,4 С) 1,3 Д) 1,2,3 Е) 2,4
12. 200 г 10% ли мис (II)-сульфат эритмасига 50 г темир пластинка туширилди. Жараён пластинка массаси 50,96 г бўлганда тўхтатилди. Охирги эритмадаги мис сульфат ва темир (II)-сульфатларнинг масса улушларини (%) топинг:
А) 6,4 ва 7,8 В) 5,6 ва 9,7 С) 6,4 ва 9,1 Д) 6,42 ва 6,4 Е) 6,4 ва 8,42
13. 163 г 3,7 % ли кумуш нитрат эритмасига 12 г ли рух пластинкаси туширилди ва унинг массаси 14 г га етганда жараён тўхтатилди. Эритмадаги моддаларнинг массаси (г) –
А) AgNO3=1,9; Zn(NO3)2=2,1 В) AgNO3=1,8; Zn(NO3)2=3,6
С) AgNO3=3,4; Zn(NO3)2=2,8
Д) AgNO3=2,4; Zn(NO3)2=4,2 Е) AgNO3=1.5; Zn(NO3)2=2,5
14. 380 г 12% ли мис сульфат эритмасига 7 г ли рух пластинкаси туширилди. Пластинка массаси 1% га камайганда жараён тўхтатилди. Эритмадаги қолган рух ва мис сульфатлариннг массалари (г) – [Ar(Cu)=64, Ar(Zn)=65]
А) 4,56; 21,4 В) 8,45; 35,4 С) 11,27; 34,4 Д) 12,4; 39,8 Е) 9,75; 29,3
15. 200 г 16% ли мис(II) сульфат эритмасига 50 г темир пластинка туширилди. Жараён пластинка массаси 50,96 г бўлганда тўхтатилди. Охирги эритмадаги мис сульфат ва темир(II) сульфатларнинг масса улушларини (%) топинг.
А) 6,4 ва 7,8 В) 5,6 ва 9,7 С) 6,4 ва 9,1 Д) 8,42 ва 6,4 Е) 6,4 ва 8,42
16. Кумуш нитрат эритмасига туширилган 8,14 г массали рух таёқчага 2,8 г кумуш қоплангандан сўнг эритмадан чиқариб олинган таёқчанинг массаси .....(г).
А) 13,65 В) 11,2 С) 0,84 Д) 10,1 Е) 7,30
17. 87,5 г мис купороси мўл миқдордаги сувда эритилиб, унга 13,44 г темир кукуни қўшилди. Реакция якунлангандан сўнг олинган қаттиқ маҳсулот 72 г 63% ли нитрат кислотага солинганда ажралиб чиққан NO2 нинг ҳажмини (л, н.ш.) ҳисобланг.
А) 10,75 В) 3,73 С) 8,06 Д) 1,12
18. 256 г 15% ли мис сульфат эритмасига 8,4 г темир кукуни қўшилди. Реакция якунлангандан сўнг олинган қаттиқ маҳсулот 30 г 63% ли нитрат кислотага солинганда қанча (л, н.ш.) NO2 ажралган?
А) 3,36 В) 10,75 С) 4,63 Д) 6,72



Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish