Авогадро қонунига доир
тест масалаларини ечиш усуллари.
1-мисол. 42 л пропанни ёндириш учун таркибида 10% озон бўлган кислород-озон аралашмасидан қандай ҳажмда (л, н.ш.) керак бўлишини ҳисобланг.
А) 50 В) 200 С) 150 Д) 100
Е ч и ш. 1) реакция тенгламасидан фойдаланиб, 42 л пропанни ёқиш учун қанча ҳажм (н.ш.) кислород керак бўлишини аниқлаймиз:
С3Н8 + 5О2 → 3СО2 + 4Н2О
22,4 л---112 л
42 л------Х л Х = 42 * 112 / 22,4 = 210 л
2) таркибида 10% ҳажм жихатдан озон бўлган аралашмани, соф кислородга айлантирамиз. 100 л аралашма таркибида 90 л кислород ва 10 л озон бўлади. 10 л озон 15 л кислородга айланади. 3О2→ 2О3
67,2----44,8
Х-------10 Х = 67,2 × 10 / 44,8 = 15 л.
3) дастлабки аралашма таркибидаги озон кислородга айланса, аралашма 105 л бўлиб қолади. 90 л кислород + 10 л озон = 100 л аралашма
90 л кислород + 15 л кислород =105 л аралашма
4) пропорция тузамиз;
100 л аралашма(О2+О3)да соф 105 л кислород
Х л аралашма(О2+О3)да соф 210 л кислород
Демак, 42 л пропанни ёқиш учун соф 210 л кислород керак эди. 210 л кислород эса 200 л кислород-озон аралашмаси таркибида бўлади. Жавоб: В
2-мисол. Қайси модданинг 1 кг миқдорида 0,2743 г электрон мавжуд (электрон массаси 9,1•10-31 кг).
A) Д2O B) NH3 C) H2S D) CH4
Ечиш: 1) Берилган электрон массасидан фойдаланиб, унинг сонини аниқлаймиз;
2) Қайси модданинг 1 кг миқдорида, шунча электрон борлигини ҳисоблаб чиқамиз;
А) Д2О=2×1D+8O=2+8=10 та электрон (Д2О нинг битта молекуласида)
1 моль Д2О да n(e)=10×6,02.1023=60,2.1023 та, унинг массаси эса Mr(D2O)=2.2+16=20
20 г Д2О молекуласида 60,2.1023 та электрон бор
1000 г Д2О молекуласида х та электрон бор х=3010.1023=3,01.1026 та Ж: А
3-мисол. 38 мл водород билан кислород аралашмаси портлатилгандан сўнг 4,4 мл кислород ортиб қолди. Бошланғич аралашмадаги кислороднинг ҳажмини (мл, н.ш.) аниқланг.
А) 18 В) 15,6 С) 18,8 Д) 16,8
Ечиш. а) аралашма портлатилган сўнг ортиб қолган кислород ҳажмидан реакцияга киришган газлар ҳажмини аниқлаймиз: V(реак. кириш.)=38-4,4=33,6 мл
б) реакция тенгламасидан фойдаланиб, реакцияга киришган кислород ҳажмини аниқлаймиз: 2Н2+О2→2Н2О
44800 мл Н2 билан 22400 мл О2 жами 67200 мл газ реак. кириш.
Х мл О2 33,6 мл
в) реакциядан ортиб қолган кислород ҳажмидан фойдаланиб, бошланғич аралашмадаги кислород ҳажмини топамиз: V(O2)=11,2+4,4=15,6 мл. Жавоб: В
4-мисол. Тенг ҳажмли иккита колбанинг бирини толуол, иккинчисини сув билан тўлдиришга 25,3•1022 толуол ва 15,05•1023 сув молекулалари сарфланса, толуолнинг зичлигини (г/мл) ҳисобланг.
А) 0,86 В) 0,59 С) 0,67 Д) 0,73
Ечиш. а) берилган моддалар молекулаларидан фойдаланиб, уларнинг массаларини Авогадро қонунидан фойдаланиб қуйидагича топамиз:
формулага кўра, m(толуол)=38,66 г, m(сув)=45 г
б) ҳажмлар тенглигидан фойдаланиб, толуол ҳажмини аниқлаймиз: чунки сувнинг зичлиги 1г/мл, бундан келиб чиқади. Демак, толуол ҳажми ҳам 45 мл бўлган.
в) зичлик формуласидан фойдаланиб, толуол зичлигини топамиз:
Жавоб: А
Do'stlaringiz bilan baham: |