2-мисол. СО(г)+Н2О(г)=СО2(г)+Н2(г) реакция ҳажми 5 л бўлган идишда олиб борилди. Реакция учун СО ва Н2О дан мос равишда 10 ва 15 моль олинган бўлса, Н2 нинг мувозанат концентрациясини (моль/л) аниқланг.(КМ=1)
А) 0,8 В) 1,8 С) 1,2 Д) 2,4
Ечиш: 1) Дастлаб реакцияга киришган моддаларнинг концентрацияларини (моль/л) аниқлаймиз; С(СО)=
2) Кимёвий реакция тенгламасидан фойдаланиб, Н2 нинг концентрациясини аниқлаймиз;
СО+Н2О=СО2+Н2
2-х 3-х х х
x=1,2; [H2]=x=1,2 Жавоб: С
Мустақил ишлаш учун тест масалалари.
1. 8500С да СО+Н2О=СО2+Н2 реакциянинг мувозанат константаси 1 га тенг. СО ва Н2О ларнинг дастлабки концентрациялари 3 ва 4 моль/л бўлганда, мувозанат ҳолатидаги ҳар бир модданинг концентрацияларини (моль/л) аниқланг.
A) [C0]=1,8; [H20]=0,8; [C02]=1,2; [H2]=1,2
B) [C0]=1,34; [H20]=2,34; [C02]=1,76; [H2]=1,66
C) [C0]=1,3; [H20]=2,3; [C02]=1,7; [H2]=1,7
D) [C0]=1,4; [H20]=0,7; [C02]=0,9; [H2]=0,9
E) [C0]=2,1; [H20]=2,1; [C02]=1,3; [H2]=1,3
2. Ушбу А+В=2С реакциядаги А ва В моддаларнинг дастлабки концентрациялари 0,5 ва 0,7 мол/л га, реакциянинг мувозанат константаси 50 га тенг бўлса, уларнинг мувозанат ҳолатидаги концентрацияларини аниқланг.
А) 0,44; 0,86 В) 0,06; 0,26 С) 0,12; 0,88 Д) 0,16; 0,26 Е) 0,3; 0,5
3. Қуйидаги А+В=С+Д реакцияда А ва В моддаларнинг бошланғич концентрациялари мос равишда 5 ва 8 моль/л га тенг. Мувозанат константаси 1 га тенг бўлган ҳол учун А модданинг қанча миқдори реакцияга киришган?
А) 1,0 В) 2,56 С) 3,08 Д) 4,16 Е) 5,00
4. Қуйидаги реакциянинг СО2+Н2=СО+Н2О мувозанат константасини 1100 К да 1 га тенг. Агар 1 моль СО2 билан 8 моль Н2 ўзаро аралаштирилган бўлса, неча моль Н2 реакцияга киришган?
А) 0,11 В) 0,69 С) 0,89 Д) 7,11 Е) 7,89
5. СО(г)+Н2О(г)=СО2(г)+Н2(г) реакциянинг мувозанат константаси 8500С да 1 га тенг. СО ва Н2О нинг бошланғич концентрациялари 2 ва 3 моль/л бўлса, СО2 нинг мувозанат ҳолатдаги концентрациясини (моль/л) аниқланг.
А) 0,8 В) 1,8 С) 1,2 Д) 2,4
6. SO2(г)+NO2(г)=SO3(г)+NO(г) реакцияда SO2 ва NO2 нинг дастлабки концентрацияси 5 ва 6 моль/л бўлса, NO2 нинг мувозанат концентрациясини (моль/л) ҳисобланг. (КМ=1) А) 6,00 В) 2,73 С) 2,14 Д) 3,27
7. СО2(г)+Н2(г)=СО(г)+Н2О (г) реакциянинг константаси 8500С да 1 га тенг. СО2 ва Н2 нинг бошланғич концентрациялари мос равишда 6 ва 8 моль/л бўлса, уларнинг мувозанат ҳолатдаги концентрацияларини (моль/л) аниқланг.
А) 2,6, 4,6 В) 3,4, 3,4 С) 1,2, 3,4 Д) 9,4, 11,4
8. А(г)+В(г)=С(г)+Д(г) реакция ҳажми 10 литр бўлган идишда олиб борилди. Реакция учун А ва В дан мос равишда 8 ва 12 молдан олинган бўлса, уларнинг мувозанат ҳолатдаги концентрацияларини (моль/л) ҳисобланг (КМ=1).
А) 0,32; 0,72 В) 8;12 С) 0,8;1,2 Д) 0,56; 0,64
9. А(г)+В(г)=С(г)+Д(г) реакциянинг мувозанат константаси маълум температурада 1 га тенг бўлиб, А ва В моддаларнинг бошланғич концентрацияси 2 ва 3 моль/л бўлса, уларнинг мувозанат ҳолатдаги концентрациялари (моль/л) йиғиндисини аниқланг.
А) 2,6 В) 5 С) 4,6 Д) 5,8
10. SO2(г)+NO2(г)=SO3(г)+NO(г) реакцияда SO2 ва NO2 нинг дастлабки концентрацияси мос равишда 6 ва 7 моль/л бўлса, SO2 нинг мувозанат концентрациясини (моль/л) ҳисобланг.
А) 2,77 В) 8,73 С) 3,77 Д) 3,27
Do'stlaringiz bilan baham: |