-муаммо. Ўқитувчи, аввало, айни предметни ўқитишнинг мақсад ва вазифаларини аниқлаб олиш лозим. Бу борада методикани нима учун ўқитиш керак? деган саволга жавоб бериш лозим
1-муаммо. Ўқитувчи, аввало, айни предметни ўқитишнинг мақсад ва вазифаларини аниқлаб олиш лозим. Бу борада методикани нима учун ўқитиш керак? деган саволга жавоб бериш лозим.
1-муаммо. Ўқитувчи, аввало, айни предметни ўқитишнинг мақсад ва вазифаларини аниқлаб олиш лозим. Бу борада методикани нима учун ўқитиш керак? деган саволга жавоб бериш лозим.
2-муаммо. Ўқув предметининг мазмунини дидактик талаблар ва тегишли илгари сурилган мақсадларга мос бўлиши лозимлиги. Бу эса нимани ўқитиш керак? деган саволга жавоб талаб қилади.
3-муаммо. Ўқитишнинг шакл, восита ва методларининг мазмунини танлаб қайта ишлаб чиқиш зарур. Бу муаммони хал қилиш учун қандай ўқитиш керак? деган саволга жавоб топиш лозим.
4-муаммо. Ўқувчиларнинг айни предметни ўзлаштириш даражасини аниқлаш. Бу муаммо: ўқувчилар қандай ўқияпти? деган саволга жавоб излашни талаб қилади.
Барча муаммоларни хал қилиш юқорида санаб ўтилган 3 функция нуктаи назаридан қараб чиқилиши керак. Муаммоларни хал қилишдаги бундай ёндашув системали структуравий ёндашув дейилади. Педагогика олий ўқув юртларида КЎМ фанини ўқитилиши талабаларнинг касбий тайёргарликларини таъминлайди. Ўқитувчининг эгаллаган методик билим савияси, унинг дарс бера олиш қобилияти, дарс самарадорлиги ва ўқувчилар ўртасидаги обрў-эътиборини белгилаб беради.
КЎМнинг ўқув фани сифатида асосий вазифаси - бўлгуси кимё ўқитувчиларини таълим муассасаларида ишлаш пайтида зарур бўладиган билимлар ва малакалар билан қуроллантиришдан иборат.
КЎМ фани бўлажак кимё ўқитувчиларига мактабда ўзининг илмий тарбиявий фаолиятини қандай ташкиллашни, бунда техника хавфсизлиги ва атроф-муҳит муҳофазаси масалаларини доимо ёдда тутиш лозимлигини ўргатади. КЎМ маълум кетма - кетликда, бир системага солинган ҳолда ўрганилади.
КЎМни ўрганиш фақат маъруза курслари билан чегараланиб қолмасдан, бўлажак кимё ўқитувчиларида кимёвий тажрибаларни намойиш қила олиш ва амалий машғулот ҳамда лаборатория тажрибаларини ўтказа олиш кўникма ва малакаларини шакллантиришни ҳам назарда тутади. Бундан ташқари уларга мактаб дастуридаги мавзуларни ўргатиш, ҳисоблашга оид масалаларни ечиш, дарсларни режалаштириш ва ўтказиш малакалари берилади.