Водород иштирокида ўрин олиш реакцияларига мисол келтиринг. Водород қуйидаги оксидлар билан ўрин олиш реакциясига киришади: CuO+H2=Cu+H2O Fe2O3+3H2=2Fe+3H2O
Водороднинг тозалиги қандай текшириб кўрилади?
Водороднинг тозалигини текшириш учун ёқиб кўрилади. Агар у тоза бўлса, «п-пах» каби овоз билан тинч ёнади. Агар ҳаво аралашган бўлса, портлайди.
«қалдироқ газ» нима? У нима учун «қалдирок газ» деб аталади?
«қалдироқ газ» деб 2 ҳажм Н2 билан 1 ҳажм О2 аралашмасига айтилади. Бу аралашма портлаш хоссасига эга.
К И С Л О Т А Л А Р
Кислоталар деб нимага айтилади?
Таркибида металларга ўрнини бера оладиган водород атомлари ва кислота қолдиқлари тутган мураккаб моддалар кислоталар деб аталади.
Кислота қолдиғининг валентлиги нимага тенг?
Кислота қолдиғининг валентлиги унинг таркибидаги водород атомлари сонига тенг. Масалан, HNO3 да NO3 қолдиқ 1 валентли, H2SO4 да SO4 қолдиқ 2 валентли.
Бир асосли кислородсиз кислоталарга мисол келтиринг.
Бир негизли кислородсиз кислоталарга мисоллар: HCl, HF, HBr, HJ.
Икки асосли кислородсиз кислоталарга мисол келтиринг.
Икки негизли кислородсиз кислоталарга мисоллар: H2S, H2Se, H2Te.
Бир асосли кислородли кислоталарга мисол келтиринг.
Бир асосли кислородли кислоталарга мисоллар:HNO3, HClO3, HMnO4, HNO2.
Икки асосли кислородли кислоталарга мисол келтиринг.
Икки асосли кислородли кислоталарга мисоллар: H2SO3, H2SO4, H2CO3, H2SiO3, H2CrO4.
Уч асосли кислоталарга мисол келтиринг.
Уч асосли кислоталарги мисоллар: Н3РО4, Н3AsO4.
Ҳар доим ҳам водород сони кислотанинг асослилигини билдирадими?
Йўқ . Кислотанинг асослилигини металл атомларига алмаша оладиган водород атомлари сони белгилайди. Масалан, Н3РО3-икки асосли кислота. Чунки у К3РО3 типида эмас, К2НРО3 типида тузлар ҳосил қилади.
Индикаторлар нима?
Индикаторлар деб муҳит таъсирида рангини ўзгартира диган моддаларга айтилади.
Кислоталар эритмалари индикаторларга қандай таъсир этади?
Кислоталар эритмалари лакмусни қизилга, метилоранж ни пуштига бўяйди, фенолфталеин рангсиз.
Кислоталарнинг металлар билан таъсирлашувига мисол келтиринг.
2HCl+Fe=FeCl2+H2 H2SO4+2Na=Na2SO4+H2
қайси металлар кислоталар эритмаларидан водородни сиқиб чиқара олади?
Водородни сиқиб чиқара оладиган металларга мисоллар: К, Na, Mg, Fe, Ca, Ba, Al.
қайси металлар кислоталар эритмаларидан водородни сиқиб чиқара олмайди?
Кислоталардан водородни сиқиб чиқара олмайдиган металларга мисоллар: Сu, Ag, Au, Ag.
қайси кислота металлар билан ўрин олиш реакциясига киришмайди?
Нитрат кислота металлар билан ўрин олиш реакциясига киришмайди. Яъни, ушбу кўринишдаги реакцияни ёзиш нотўғри: Сa+2HNO3=Ca(NO3)2+H2.
Кислоталарнинг металл оксидлар билан таъсирлашувига мисол келтиринг.
2HCl+CuO=CuCl2+H2O MgO+H2SO4=MgSO4+H2O
Do'stlaringiz bilan baham: |