М О Д Д А М ИҚД О Р И
Модда миқдори қандай ҳарф билан ифодаланади ва бирлиги нима?
Модда миқдори ν(ню) ёки n(эн) ҳарфи билан белгила нади. Бирлиги моль.
Модда миқдори қандай аниқланади?
Модда миқдори модда массасини унинг нисбий молекуляр массасига бўлиш орқали аниқланади: n=m/M
Модда миқдори берилган моддаларнинг массаси қандай аниқланади? Модда миқдори берилган модданинг массаси қуйидагича топилади:m=n·M
Моляр масса нима? Моляр масса деб 1 моль модданинг оғ ирлигига айтилади. Бирлиги г/моль
қуйидаги моддаларнинг нисбий молекуляр массаларини аниқланг: а)Cr(OH)3, б)K3AsO4, в)Mg(ClO4)2, г)Al4(P2O7)3.
а)Mr(Cr(OH)3)=103, б)Mr(K3AsO4)=259, в)Mr(Mg(ClO4)2)=223, г)Mr(Al4(P2O7)3)=630.
Массаси берилган моддаларнинг миқдорини аниқланг:
а)1,2г MgO, б)51г AgNO3, в)1,6 кг Fе2(SO4)3, г)8 т Fе2О3. а)n(MgO)=0,03 м, б)n(AgNO3)=0,3 м, в)n(Fe2(SO4)3)=4 м, г)n(Fe2O3)=5·104 м.
Модда миқдори берилган моддаларнинг массаларини ҳисобланг:
а)0,075 моль СаО, б)0,45 моль Cu(NO3)2, в)75 моль MgCO3. а)M(CaO)=4,2 г, б)m(Cu(NO3)2)=84,6 г, в)m(MgCO3)=6,3 кг.
М А С С А У Л У Ш
Мураккаб моддадаги элементнинг масса улуши қандай аниқланади?
Мураккаб моддадаги элементнинг масса улушини аниқлаш учун унинг масса сини бирикманинг нисбий молекуляр массасига бўлиш керак:
қуйидаги моддалардаги элементлар масса улушини аниқланг: а)СuSO4, б)Al2S3, в)K3AlF6.
а) ω(Cu)=40 %, ω(S)=20 %, ω(O)=40 %. б)ω(Al)=36 %, ω(S)=64 %
в)ω(K)=45,35 %, ω(Al)=10,5 % ω(F)=44,15 %
Таркибидаги элементларнинг масса улуши берилган мураккаб модда формуласи қандай келтириб чиқарилади?
Таркибида х % А, y % В, z % С элементлар тутган бирикма формуласини қуйидагича келтириб
чиқарилади: A:B:C=
х% :
A( A)
y% :
A(B)
z% A(C)
=a:b:c(энг кичигига бўлинади).
Ҳосил бўлган сонлар А,В,С элементларнинг индекси ҳисобланади.
Таркибидаги элементлар масса улуши берилган бирикмалар формуласини келтириб чиқаринг. a)56,364 % Р, 43,636 % О; б) 60,42 % W, 39,58 % F в)18,1 % Li, 26,7 % P, 55,2% O.
а)Р2О3 б)WF6 в)Li3PO4
К И М Ё В И Й Э К В И В А Л Е Н Т
Кимёвий эквивалент деб нимага айтилади?
Кимёвий элементнинг 1 г водород ёки 8 г кислород билан бирика оладиган ёки унинг ўрнини оладиган миқдори кимёвий эквивалент дейилади.
Эквивалентлар қонуни қандай таърифланади?
Эквивалентлар қонунининг таърифи қуйидагича: Моддалар кимёвий реакцияларда ўзаро эквивалентларига мувофиқ миқдорларда таъсирлашади.
Грамм-эквивалент деганда нима тушунилади?
Грамм-эквивалент деганда модданинг эквивалент миқдорига мос келадиган массаси тушунилади.
Оддий моддаларга мос келувчи элемент эквиваленти қандай ҳисобланади?
Оддий моддаларга мос келадиган элементларнинг кимёвий эквиваленти қуйидагича ҳисоблаб
топилади: Э= А , бу ерда А-нисбий атом масса,В-валентлик. Агар
В
валентлик доимий бўлса, кимёвий эквивалент ҳам ўзгар мас, валентлик ўзгарувчан бўлса, эквивалент ҳам ўзгарувчан бўлади.
қуйидаги элементларнинг кимёвий эквивалентларини ҳисобланг: K, Mg, Al, Si, P, S, Mn, Os.
Э(К)=39, Э(Mg)=12, Э(Al)=9, Э(Si)=7,
Э(Р-III)=10,33, Э(Р-V)=6,2 Э(S-II)=16, Э(S-IV)=8,
Э(S-VI)=5,33, Э(Mn-II)=27,5, Э(Mn-III)=18,33,
Э(Mn-IV)=13,75, Э(Mn-VI)=9,17, Э(Mn-VII)=7,857,
Э(Os-II)=95, Э(Os-IV)=47,5, Э(Os-VI)=31,67, Э(Os-VIII)=23,75.
Эквивалентлари берилган элементлар валентлигини аниқланг: 1)Э(N)=3,5 2)Э(В)=3,67, 3)Э(Cl)=7,1, 4)Э(Тi)=12, 5)Э(Вr)=16
1)В(N)=4 2)В(В)=3 3)В(Сl)=5 4)В(Ti)=4 5)В(Br)=5
Оксидларнинг кимёвий эквиваленти қандай аниқланади?
Оксидларнинг кимёвий эквиваленти қуйидагича аниқланади: Э=
қуйидаги оксидларнинг кимёвий эквивалентларини
аниқланг. ВеО, N2 O, V2 O5 , MnO2 , Fe2 O3 , MoO3 , Cl2 O7 Э(ВеО)=12,5; Э(N2O)=22; Э(V2O5)=18,2; Э(MnO2)=21,75; Э(Fe2O3)=26,67; Э(MoO3)=24; Э(Cl2O7)=13,1.
Асосларнинг кимёвий эквиваленти қандай аниқланади?
М ( оксид)
Э= М (асос)
n
бу ерда n- гидроксид гуруҳ сони.
Изоҳ: Агар икки ёки уч валентли металлдан ҳосил бўлган асосда ОН гуруҳларнинг бир қисми алмашинаётган бўлса, М алмашинаётган ОН гуруҳ сонига бўлинади. Масалан, Ca(OH)2 →Са(ОН)Cl ҳолда Э=М/1. Al(OH)3 → Al(OH)2 Cl Э=М/1,
Al(OH)3 → Al(OH)Cl2 Э=М/2
қуйидаги асосларнинг кимёвий эквивалентларини аниқланг:
NaOH, Mg(OH)2 , Al(OH)3 , Mn(OH)4
Э(NaOH)=40, Э1 (Mg(OH)2 )=58, Э2 (Mg(OH)2 )=29, Э1 (Al(OH)3 )=78, Э2 (Al(OH)3 )=39, Э3 (Al(OH)3 )=26,
Э1 (Mn(OH)4 )=123, Э2 (Mn(OH)4 )=61,5 Э3 (Mn(OH)4 )=41, Э4 (Mn(OH)4 )=30,75.
80-савол: Кислоталарнинг кимёвий эквиваленти қандай аниқланади?
Э= М (кислота)
n
бу ерда n- Н атомлари сони. Изоҳ:агар икки ёки уч асосли кислотада
водородларнинг бир қисми алмашинаётган бўлса, М алмашинаётган Н атомлари сонига бўлинади.
Масалан: Н2СО3→КНСО3 ҳолда Э= М Н3РО4 →КН2РО4 ҳолда Э= М Н3РО4 →К2НРО4 ҳолда
1 1
Э= М
2
қуйидаги кислоталарнинг кимёвий эквивалентларини аниқланг: HBr, H2CO3, H3AsO4, H4P2O7
Э(HBr)=81, Э1(H2CO3)=62, Э2(H2CO3)=31, Э1(H3AsO4)=142, Э2(H3AsO4)=71, Э3(H3AsO4)= 47,3, Э1(H4P2O7)=178 Э2(H4P2O7)=89 , Э3(H4P2O7)=59,3 Э4(H4P2O7)=44,5.
Тузларнинг кимёвий эквиваленти қандай аниқланади?
қуйидаги тузларнинг кимёвий эквивалентларини аниқланг. KNO3, MgBr2, FeCl3, Na2SO4, CaSO4, Al2S3, Li3PO4, Cu3(PO4)2, CrPO4 Э(KNO3)=101, Э(MgBr2)=92, Э(FeCl3)=54,17,
Э(Na2 SO4 )=71, Э(CaSO4 )=68 Э(Al2 S3 )=25, Э(Li3 PO4 )=38,67, Э(Cu3 (PO4 )2 )=63,67, Э(CrPO4 )=49.
Эквивалентлар қонунининг математик ифодаси қандай кўринишда?
m1 = Э1 , бу ерда m1 ва m2 лар 1- ва 2-моддаларнинг массалари, Э1 ва Э2 уларнинг кимёвий
m2 Э2
эквивалентлари.
1 г металл 1 г олтингугурт билан бирика олади. Шу металлни аниқланг.
Эквивалентлар қонунига мувофиқ, Э(Ме)=16. Бундан А=Э·В формулага асосан металлни аниқлаймиз:
А1 =16, А2 =32, А3 =48, А4 =64, А5 =80, А6 =96. Олинган қийматлардан фақат А3 (Ti) ва А6 (Mo)лар жавоб бўла олади.
0,6 г магний 4 г галоген билан бирика олади. Шу галогенни аниқланг.
Эквивалентлар қонунига мувофиқ Э(галоген)=80. Бундан А=Э·В формулага кўра, А=80. Бу бром Br.
2,8 г металл 0,56 л водородни сиқиб чиқара олади. Металлни аниқланг.
Эквивалентлар қонунига мувофиқ Э(Ме)=56. Бундан А=Э·В формулага кўра, А1 =56, А2 =112, А3 =168. Олинган қийматлардан фақат А2 (Сd) жавоб бўла олади. Изоҳ: бу ерда ЭV (Н2 )=11,2 л.
23,544 г металл 4,032 л кислород билан қолдиқсиз бирикади. Металл-?
Эквивалентлар қонунига мувофиқ: Э(Ме)=32,7. Бундан А=Э·В формулага кўра: А1 =32,7, А2 =65,4, А3=98,1. Булардан фақат А2 (Zn) жавоб бўла олади. Изоҳ: бу ерда ЭV (О2 )=5,6л.
Алюминийнинг галогенли бирикмасида 6,62 % алюминий бор. Шу бирикма кимёвий формуласини аниқланг.
Эквивалентлар қонунига мувофиқ: Э(галоген)=127. Бу йод J2 ҳисобланади. Бирикма формуласи AlJ3.
Оксид таркибида 83,94 % металл бор. Оксид формуласини аниқланг.
Эквивалентлар қонунига мувофиқ Э(Ме)=41,81. Бундан А=Э·В формулага кўра: А1=41,81, А2=83,62, А3=125,43, А4=167,24, А5=209. Булардан А5(Bi) жавоб бўла олади.
К И М Ё В И Й Т Е Н Г Л А М А Л А Р
91-савол: Кимёвий тенглама деб нимага айтилади?
Кимёвий реакциянинг кимёвий формулалар орқали ифодасига кимёвий тенглама деб айтилади. Кимёвий тенглама коэффициентлар ёрдамида тузилади.
92. Кимёвий тенгламалардаги қуйидаги ифодалар нимани билдиради:
→, ↔, ↑, ↓, =, -∆Н, +∆Н, -Q, +Q, t°C, P, [Fe+?
Кимёвий реакциялардаги белгилар қуйидаги маъноларни билдиради:→ реакция фақат бир йўналишда боришини, ↔ реакция бир вақтда икки йўналишда боришини,
↑- реакция натижасида газ мащсулот ажралишини,
↓- реакция натижасида чўкма ҳосил бўлишини,
= реакция тенгланганини,
-∆Н,+Q реакцияда иссиқлик ажралишини,
+∆Н,-Q - реакцияда иссиқлик ютилишини,
t°C реакция юқори ҳароратда содир бўлишини, Р- реакция босим остида содир бўлишини,
[Fe+ - реакция катализатор иштирокида содир бўлишини билдиради.
93-савол. Коэффициент нима учун қўйилади ва у нимани билдиради?
Коэффициент кимёвий реакциянинг ўнг ва чап томонидаги атомлар сонини тенглаш учун қўйилади. Коэффициент реакция тенгламасида шу модданинг нечта молекуласи иштирок этаётганини билдиради.
Массанинг сақланиш қонуни қачон, ким томонидан кашф этилган?
Do'stlaringiz bilan baham: |