Кимё фанидан абитуриентлар


қайси моддалар кислород билан оддий шароитда



Download 423,17 Kb.
bet11/53
Sana29.05.2022
Hajmi423,17 Kb.
#616770
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   53
Bog'liq
Kimyo fanidan abiturientlar uchun ayrim nazariy malumotlar I kitob (1)

қайси моддалар кислород билан оддий шароитда таъсирлашади? қуйидаги реакциялар кислород иштирокида оддий шароитда содир бўлади: 2Са+O2=2CaO; 2NO+O2=2NO2 O2+2F2=2OF2

  • қайси моддалар кислород билан қиздирилганда таъсирлашади? қуйидаги реакциялар кислород иштирокида юқори ҳароратда содир бўлади: С+O2=CO2 S+O2=SO2 3Fe+2O2=Fe3O4
  • Ёниш деб нимага айтилади?

    Оддий ва мураккаб моддаларнинг кислород билан ўзаро таъсирлашуви ёниш деб аталади. Ёниш иссиқдик ва ёруғлик чиқиши билан содир бўлади.
    1. Моддаларнинг кислородда ва ҳавода ёниши ўртасида қандай фарў бор?

    Моддалар тоза кислород ёки кислород билан бойитилган ҳавода оддий ҳаводагига нисбатан шиддатлироқ ёнади.

    1. Оксидлар деб нимага айтилади? Бири кислород бўлган икки элементдан иборат мураккаб моддалар оксидлар деб аталади. Умумий тарзда ЭхОу кўринишида ёзиш мумкин.
    2. Табиатда кислород қандай ҳосил бўлади?

    Табиатда кислород фотосинтез жараёни натижасида ҳосил бўлади. Фотосинтез жараёни қуйидаги реакция асосида содир бўлади: 6CO2+6H2O=C6H12O6+6O2.
    1. Ҳаво таркибида нималар бор?

    Ҳаво таркиби ҳажм жиҳатдан 78 % азот, 21 % кислород ва 1 % бошқа қўшимчалар(Не,Ar,Kr,CO2, сув буғи) дан иборат.
    1. Кислород ишлатилиши жиҳатидан қандай ўрин эгаллайди?

    Кислород ишлатилиши жиҳатидан сульфат кислота ва сўндирилган оҳакдан кейинги учинчи ўринни эгаллайди.
    1. Озон молекуласи қандай тузилишга эга?

    Озон молекуласи бурчакли кўринишга эга: О

    О О
    1. О3 қандай хоссаларига кўра О2 дан фарў қилади?

    Озон ҳиди, ранги, нисбий молекуляр массаси, кимёвий фаоллиги, сувда эрувчанлиги каби хусусиятлари Билан кислороддан фарқ қилади.
    1. Лабораторияда озон қандай олинади?

    Лабораторияда озон қуйидагича олиниши мумкин:

    1. Кислородни озонатордан ўтказиш орқали: 3О2=2О3

    2. Ушбу реакция асосида: 3ВаО2+3H2SO4(конц)=3BaSO4+3H2O+O3.
    1. Озон ҳосил бўлганини қандай аниқлаш мумкин?

    О3 ни қуйидаги сифат реакция орқали аниқлаш мумкин: О3+2KJ+H2O=2KOH+J2+O2.(Эритма қўнғирга бўялади).
    1. Табиатда озон қандай ҳосил бўлади?

    Табиатда О3 атмосферанинг юқори қатламларида ҳаво кислороди УБ-нурларни ютиши натижасида ҳосил бўлади.

    1. Озон қандай хусусиятга эга? Озон қуйидаги хусусиятларга эга:

    1)атомар кислород ҳосил қилиб парчалангани учун оқартирувчи ва микробларни қирувчи, 2)қуёшдан ва коинотдан келувчи УБ ва бошқа зарарли нурларни ютиб, инсониятни ҳалокатдан
    сақловчи,
    3)Кимёвий фаоллиги бўйича кислороддан кучлироқ.


    Т Е Р М О К И М Ё

    1. Ёниш билан секин оксидланишнинг фарқи нимада? Ёниш иссиқлик ва ёруғлик чиқиши билан тез содир бўлади, секин оксидланиш эса бу аломатларсиз узоқ вақт содир бўлади.

    2. Нима учун баъзи жисмлар ўз-ўзидан алангаланади? Агар секин оксидланиш пайтида ажраладиган иссиқлик ташқарига чиқиб кетмаса, жисм алангаланиш ҳарора тига қадар қизиб кетиши мумкин. Масалан, гўнгнинг чириши пайтида ёнғин содир бўлиши мумкин.

    3. Экзотермик реакциялар деб нимага айтилади? Иссиқлик ажралиши билан борадиган кимёвий жараёнлар экзотермик реакциялар деб аталади.

    4. Эндотермик реакциялар деб нимага айтилади? Иссиқлик ютилиши билан борадиган кимёвий жараёнлар эндотермик реакциялар деб аталади.
    5. Термокимёвий тенгламалар деб нимага айтилади?

    Кимёвий жараёнларда ажраладиган ёки ютиладиган иссиқлик миқдори, яъни иссиқлик эффекти кўрсатилган реакциялар термокимёвий тенглама деб аталади
    1. Модданинг ҳосил бўлиши иссиқлиги нима?

    Оддий моддалардан 1 моль мураккаб модда ҳосил бўли шида ажраладиган ёки ютиладиган иссиқлик миқдори ҳосил бўлиш иссиқлиги дейилади.
    1. Кимёвий реакциянинг иссиқлик эффекти қандай ҳисоблаб топилади?

    Кимёвий реакциянинг иссиқлик эффекти қуйидагича ҳисоблаб топилади: ΔН=ΣНщ.б.(мащс)-ΣНщ.б.(бошл.мод.)

    1. қуйидаги реакция бўйича 30,4 г CS2 ёнганда қанча иссиқлик ажралади? CS2+O2→CO2+SO2+1075 кЖ/моль

    Реакция тенгламасига кўра:
    76 г CS2 ёнганда 1075 кЖ иссиқлик ажралади,
    30,4 г х х=430 кЖ.
    1. 5·1022 та олтингугурт атоми ёнганда 25 кЖ иссиқлик ажралади. Олтингугурт ёнишининг термокимёвий тенгламасини тузинг.

    5·1022 та S атоми ёнганда 25 кЖ иссиқлик ажралса,

    6·1023 та х Шунга кўра: S+O2=SO2+300 кЖ/моль
    х=300 кЖ.
    А В О Г А Д Р О Қ О Н У Н И

    1. Авогадро қонуни қандай таърифланади? Авогадро қонуни таърифи қуйидагича: «Тенг ҳажмли газларда бир хил шароитларда бир хил сондаги молекулалар бўлади».

    2. Моляр ҳажм деганда нима тушунилади? Авогадро қонунига мувофиқ, ҳар қандай газнинг 1 моли н.ш.да 22,4 л ҳажмни эгаллайди. Бу моляр ҳажм деб аталади(1-хулоса).

    3. Авогадро сони нимани билдиради? Авогадро қонунига мувофиқ, ҳар қандай модданинг бир молида 6·1023 та заррача мавжуд. Бу Авогадро сони деб аталади(2-хулоса).

    4. Нисбий зичлик қандай аниқланади? Нисбий зичлик деб бир газ нисбий молекуляр массасини

    иккинчисиникига нисбатига айтилади: D= М1 . Асосан, газларнинг водородга ва ҳавога нисбатан
    М 2

    зичлиги аниқланади: DН2= М1

    2


    Dщ= М1

    29


    1. Нисбий зичлиги маълум газнинг нисбий молекуляр массаси қандай топилади? Водородга ёки ҳавога нисбатан зичлиги маълум газнинг нисбий молекуляр массаси қуйидагича аниқланади: М=2DН2 ёки М=29Dщ

    2. Газларнинг ўртача зичлиги қандай аниқланади? Газларнинг ўртача зичлигини аниқлаш учун

    унинг нисбий молекуляр массасини моляр ҳажмга бўлиш керак: ρ=
    М г/л.
    22,4

    1. Ўртача зичлиги маълум газнинг нисбий молекуляр массаси қандай топилади?

    М= ρ·22,4


    1. қуйидаги газларнинг водородга нисбатан зичлигини аниқланг: а)NH3, б)O3, в)S8 буғи

    а)DН2(NH3)=8,5; б)DH2(O3)=24; в)DH2(S8)=128.
    1. қуйидаги газларнинг ҳавога нисбатан зичлигини аниқланг:

    а)Ne, б)NO2, в)SO3, г)WF6 а)Dщ(Ne)=0.69, б)Dщ(NO2)=1,586, в)Dщ(SO2)=2,207, г)D(WF6)=9,931.
    1. қуйидаги газларнинг криптонга нисбатан зичлигини аниқланг:

    а)Н/, б)SiH4, в)C3H6, г)SF6 а)DKr(HF)=0,24 б)DKr(SiH4)=0,38 в)DKr(C3H6)=0,5 г)DKr(SF6)=1,74
    1. қуйидаги газларнинг ўртача зичлигини аниқланг:

    а)С2Н4, б)N2O, в)SO2, г)CBr4 буғи а)ρ(С2Н4)=1,25 б)ρ(N2O)=1,964 в)ρ(SO2)=2,857 г)ρ(CBr4)=14,82.
    1. Водородга нисбатан зичлиги берилган газларни аниқланг:

    а)14, б)20, в)32. а)М=2·14=28 Бу СО, С2Н4, N2 га мос келади. б)М=2·20=40 Бу Ar, С3Н4 га мос келади. в)М=2·32=64 Бу SO2 га мос келади.
    1. Ҳавога нисбатан зичлиги берилган газларни аниқланг:

    а)1,1034, б)1,586, в)2,9. а)М=32 Бунга О2, SiH4, N2H4 жавоб беради. б)М=46 Бунга NO2 жавоб беради.
    в)М=84 Бунга Кr, С6Н12 буғлари жавоб беради
    1. Ўртача зичлиги берилган газларни аниқланг:

    а)1,518, б)1,964, в)2,5. а)М=34 Бунга H2S, РН3 мос келади. б)М=44 Бунга СО2, N2O мос келади.
    в)М=56 Бунга С4Н8 мос келади.
    1. 2,56 г SO2 ҳажмини аниқланг(мл).

    64 г SO2 н.ш. да 22,4 л ҳажмни эгаллайди
    2,56 г х х=0,896 л


    1. 4,2 м3 СН4 массасини аниқланг(кг).

    22,4 м3 метан 16 кг массага эга
    4,2 м3-------------х----------- х=3 кг
    1. 0,48 г мисда нечта атом бор?

    64 г мисда 6·1023 та атом бор
    0,48 г да--------х-------- х=4,5·1021
    1. 2,4·1026 та темир атоми неча килограмм?

    6·1026 та темир атоми 56 кг
    2,4·1026 таси --------------х--- х=22,4 кг


    1. Download 423,17 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   53




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish