Кимё фанидан абитуриентлар


К О М П Л Е К С Б И Р И К М А Л А Р



Download 2,95 Mb.
bet57/71
Sana24.02.2022
Hajmi2,95 Mb.
#206009
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   71
Bog'liq
2 5208794009962545235

К О М П Л Е К С Б И Р И К М А Л А Р.
664. Комплекс бирикмалар тўғрисида умумий тушунчалар. Комплекс бирикмаларда элементлар ўзининг асосий валентликларидан ташқари қўшимча валентликларини ҳам намоён этади. Комплекс бирикмалар икки қисмдан
иборат: ички ва ташқи сфера. Ички сфера ҳам икки қисмдан иборат: ядро ва лигандлар. Ядро ўз атрофига нечта лиганд сиғдира олишини билдирувчи сон координацион сон дейилади. Масалан: K3[Fe(CN)6+ да K ташқи сфера, [Fe(CN)6+
ички сфера, Fе ядро, цианид-ион лиганд. Темирнинг координацион сони 6 га тенг.
665. Комплекс бирикмаларнинг турлари. Комплекс бирикмалар ички сферанинг зарядига қараб уч турга бўлинади:
а)катион комплекслар [Pt(NH3)4+Cl2, б)анион комплекслар K3[Fe(CN)6+ в)нейтрал комплекслар [Pt(NH3)2Cl2+.
666. Ядро заряди. Комплекс бирикманинг ядро заряди деганда марказий атомнинг оксидланиш даражаси тушунилади. Ядронинг заряди ҳам бирикмадаги элементнинг оксидланиш даражасини аниқлаш каби топилади. Масалан: [Pt(NH3)4+Cl2 да ядронинг заряди: x+4·0+2(-1)=0 x=+2 га тенг.


d - М Е Т А Л Л А Р Г А Т А В С И Ф
667. Хромнинг кимёвий хоссалари. Хром қиздирилганда металлмаслар билан бирикади: 3Cr+2O2=Cr3O4; 2Cr+3Cl2=2CrCl3; Cr+S=CrS. Хром сув билан юқори ҳароратда таъсирлашади: 3Cr+4H2O=Cr3O4+4H2. Cr3O4 да хром аралаш валент ликка эга-II, III, яъни: Cr3O4=CrO·Cr2O3. Хром фаоллик қаторида ўзидан кейин турган металларни эритмада сиқиб чиқара олади: Cr+Pb(NO3)2=Cr(NO3)2+Pb. Хром концентрланган сульфат ва нитрат
кислоталар билан таъсирлашмайди. Хром уч хил оксид ҳосил қилади: CrO-асосли, Cr2O3-амфотер, CrO3- кислотали.
СrO+H2SO4=CrSO4+H2O; Сr2O3+3H2SO4=Cr2(SO4)3+3H2O; Cr2O3+2KOH=2KCrO2+H2O CrO3+2KOH=K2CrO4+H2O.
K2CrO4- хроматлар кислотали муҳитда K2Cr2O7- дихроматларга айланади. Хром гидроксидлари сувда эримайди. Сr(OH)2 кислоталарда, Cr(OH)3-кислота ва ишқорларда эрийди: Cr(OH)2+2HCl=CrCl2+2H2O Cr(OH)3+3HCl=CrCl3+3H2O. Cr(OH)3+KOH=KCrO2+2H2O Хром асослари қиздирилганда осон парчаланади:
Cr(OH)2=CrO+H2O; 2Cr(OH)3=Cr2O3+3H2O
668. Марганецнинг кимёвий хоссалари. Марганец қиздирилганда металлмаслар билан бирикади
3Mn+2O2=Mn3O4 Mn+Cl2=MnCl2 Mn+S=MnS Сув билан юқори ҳароратда таъсирлашади:
3Mn+4H2O=Mn3O4+4H2. Суюлтирилган ва концентр ланган кислоталарда эрийди: Mn+2H2SO4=MnSO4+SO2+2H2O
3Mn+8HNO3=3Mn(NO3)2+2NO+4H2O Марганец оксидлари қуйидаги табиатга эга: MnO ва, Mn2O3-асосли, MnO2-амфотер, MnO3 ва Mn2O7-кислотали. Уларга H2MnO4-манганат ва HMnO4-перманганат кислоталар мос келади. Улар беқарор, лекин тузлари барқарор. Перманганатлар жуда кучли оксидловчилар.
669. Миснинг кимёвий хоссалари. Мис қиздирилганда баъзи металлмаслар билан бирикади 2Cu+O2=2CuO; Cu+Cl2=CuCl2; Cu+S=CuS. Мис фаоллик қаторида водороддан кейин тургани учун суюлтирилган кислоталардан водородни сиқиб чиқара олмайди, лекин фаоллиги ўзидан кам бўлган металларни эритмада сиқиб чиқаради: Cu+2AgNO3=Cu(NO3)2+2Ag. Мис сув билан таъсирлашмайди, яъни зангламайди. Мис оксидланиш-қайтарилиш реакцияларига киришади: Cu+2H2SO4(конц)=CuSO4+SO2+2H2O Cu+4HNO3(конц)=Cu(NO3)2+2NO2+2H2O
3Cu+8HNO3(суюл)=3Cu(NO3)2+2NO+4H2O Мис оксид асосли оксид. У сувда эримайди, кислоталар билан таъсирлашади: CuO+2HCl=CuCl2+H2O. Мис оксид ишқорларда эримайди. Мис гидроксид сувда эримайди: CuCl2+2KOH=Cu(OH)2↓+2KOH. Кислоталарда эрийди: Сu(OH)2+2HCl=CuCl2+2H2O.
Ишқорларда қисман эрийди: Cu(OH)2+2KOH=K2CuO2+2H2O. Мис гидроксид қиздирилганда осон парчаланади: Cu(OH)2=CuO+H2O. Cu+2 ионига сифат реакция: Cu+2+2OH-=Cu(OH)2(ҳаворанг чўкма).
670. Рухнинг кимёвий хоссалари. Рух кўпчилик металлмаслар билан бирикади: 2Zn+O2=2ZnO; Zn+S=ZnS; 3Zn+N2=Zn3N2; Zn+Cl2=ZnCl2; 3Zn+2P=Zn3P2; Рух ўзидан кам фаол металларни сиқиб чиқаради:
Zn+FeSO4=ZnSO4+Fe; Zn+CuCl2=ZnCl2+Cu. Рух амфотер металл саналади. Шу туфайли рух учун кислота ва ишқорлар билан таъсирлашув хос: Zn+2HCl=ZnCl2+H2; Zn+2KOH=K2ZnO2+H2. Рух ишқорларда эриганда ҳосил бўлган тузлар цинкат деб аталади. Рух оксид ҳам амфотерлиги туфайли кислота ва ишқорлар билан таъсирлашади:
ZnO+H2SO4=ZnSO4+H2O; ZnO+2KOH=K2ZnO2+H2O. Рух гидроксид ҳам амфотерлиги туфайли кислота ва ишқорлар билан таъсирлашади: Zn(OН)2+H2SO4=ZnSO4+2H2O; Zn(OН)2+2KOH=K2ZnO2+2H2O.
Рух гидроксид сувда эримайдиган асослиги учун ион алмашиниш реакциясида чўкма ҳолида ҳосил қилинади:
ZnCl2+2NaOH=Zn(OH)2↓+2NaCl. У оқ рангли чўкма. қиздирилганда парчаланади: Zn(OH)2=ZnO+H2O.
Рух бирикмалари бўёқлар тайёрлашда, люминесцент модда сифатида телеэкранларни қоплашда ишлатилади.



Download 2,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish