М О Д Д А Т У З И Л И Ш И.
661. Моддаларнинг гибридланиши ва уларнинг фазовий шакллари ўртасидаги боғланиш.
Моддалар молекулалари гибридланишига кўра қуйидаги турларга бўлинади: 1) sp-гибридланиш. Бундай молекулалар чизиқли тузилишга эга бўлади, яъни улар молекулаларидаги боғ ларйўналишлари орасидаги бурчак 180оС га тенг. sp-гибридланган молекулали моддаларга мисоллар: Ве/2,ВаCl2, CO2, CS2, N2, C2H2. 2) sp2-гибридланиш. Бундай молекулалар текис учбурчак кўринишига эга бўлади, яъни улар молекулаларидаги валент боғ лар йўналишлари орасидаги бурчак 120оС га тенг. sp2-гибридланишга эга бўлган моддаларга мисоллар: В/3, AlCl3, SO2, SO3, C2H4 C6H6, H2CO3, H2SO3, SnCl2, O3.3) sp3-гибридланиш. Бундай молекулалар тетраэдр кў- ринишига эга бўлади. Улар молекулаларидаги валент боғ лар йўналишлари орасидаги бурчак 109,5оС га тенг. sp3-гибридланишли моддаларга мисоллар: Н2О, СН4, SiO2, NH4+ аммоний иони, H3O+ гидроксоний иони, OsO4, HClO, HClO2, HClO3, HСlO4, H2SO4, H3PO4.
662. Дальтонидлар ва бертоллидлар. Дальтонидлар деб таркибнинг доимийлик қонунига бўйсунадиган моддаларга айтилади. Уларга асосан моле куляр тузилишли моддалар киради. Таркибнинг доимийлик қонунига бўйсунмайдиган моддалар бертоллидлар деб аталади. Уларга асосан номолекуляр тузилишли модда лар киради. Полимерлар ҳам бертоллидларга мансуб.
663. Дисперс системалар. Дисперс системалар моддаларнинг бир-бирида тарқалишидан ҳосил бўлиб, икки
компонентдан иборат: дисперсион муҳит(эритувчи) ва дисперс фаза(эриган модда). Дисперс фаза заррачаларининг ылчамига кўра дисперс системалар уч турга бўлинади: 1)Чин эритмалар. Улардаги эриган модда заррачалари ылчами 1 нм(10-9 м) дан кичик бўлади. Чин эритмаларга тузлар, кислота ва асослар, шакар эритмалари мисол бўла олади. Чин эритмалар барқарор бўлади, вақт ўтиши билан эскирмайди. Тиниқ бўлади. 2)Коллоид эритмалар. Уларда дисперс фаза заррача ларининг ылчами 1 нм дан 100 нм гача (10-9-10-7 м) бўлади. Коллоид эритмалар геллар ёки золлар ҳам дейилади. бўлса, гидрозоль, газ бўлса, аэрозоль деб аталади. Гидрозолга сут, аэрозолга тутун ва таман мисол бўла олади. Коллоид эритмалар дисперс фазанинг агрегат ҳолатига кўра икки хил бўлади: а)дисперс фаза суюқ бўлса, эмульсиялар дейилади, б)дисперс фаза қаттиқ бўлса, суспензиялар дейилади. Коллоид эритмалар хира бўлади. Уларга нур туширилса, конус хосил қилади. Коллоид эритмалар маълум вақт барқарор, сўнг эскиради. с)Дағал-дисперс системалар. Уларда дисперс фаза заррачаларининг ылчами 100 нм (10-7 м)дан катта бўлади. . Дағал-дисперс системаларга лойқа сув мисол бўлади. Дағал-дисперс системалар беқарор, тез эскиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |