2.17. Костюмда кўринувчи иллюзиялар
Костюм индивидуал ташқи кўриниш ва ўзини тутиш одати билан уйғун ҳолда аниқ киши фигурасидагина қабул этилади. Бироқ киши фигураси кийилиши исталадиган костюм шакли, модали кийимга доим ҳам мос келмайди. Шунинг учун костюмда исталган шаклларни қайд этиш, исталмаганларни эса яшириш керак. Масалан, кичик кўкракларни кенгайтирилган енглар, ҳажмли лиф, паст кокеткалар, катта ёқалар, бантлар яширади, ориқ баланд фигура костюмига қўшимча кўндаланг қисмга ажратишлар ва йўллар киритилади, калта оёқлар эса кўйлак узунлиги, бел баланд чизиғи, баланд пошналар ва ҳоказо билан яширилади.
Фигуранинг жиддийроқ камчиликларини тузатишда кўринувчи иллюзиялар, яъни оптик алдовдан фойдаланиш лозим. Бу иллюзияларни эътиборсиз қолдирмаслик керак, чунки улар костюмда исталмаган ҳолатларни чақириши мумкин.
Кўриш иллюзияси деганда ушбу предметни бошқа қабул қилиш турлари, у ҳақида билимларимиз умумий йиғиндиси билан тўғри келмайдиган бевосита кўриш таассуротини тушуниш керак.
Иллюзиядан рассомлар рассомчиликда кенг қўллашади. Масалан, Микеланжело Ватикандаги муқаддас ёзувлар саҳнасини тасвирлашда фигураларни пастдан қараганларга улар ҳақиқийроқ бўлиб кўриниши учун қасдан деформациялаган. Фигуралар деформациясидан рассомлар Эл Греко, А. Модилян, Пикассо расмлар мазмунини кўпроқ ифодалилигига эришиш учун кенг фойдаланишган.
Шундай қилиб, қатор ҳолларда оптик бузиб кўрсатишлар эстетик қабул қилишга муҳим таъсир кўрсатади. Бироқ оптик бузиб кўрсатишлар ўзича эстетикани намоён этмайди, балки эстетик элементлар таъсирини кучайтириш асбобидир, чунки улар ёрдамчи рол ўйнайди.
Иллюзиялар ҳаммага ҳам бир хил таъсир кўрсатмайди, кимгадир улар кучли таъсир этади, бошқаларга бўш таъсир этади. Иллюзиялар турли сабаблар билан шартланиши мумкин. Иллюзияларнинг уч тури мавжуд:
- ёруғлик нурларини акс этилиши ёки синиши натижасида пайдо бўлувчи, предмет йўналиши ўзгаришини кўрадиган физикавий иллюзия (чойли стакан ичида қошиқча);
- кўзимиз тузилишига боғлиқ бўлган физиологик (кўриш майдони турли жойлари учун кўзнинг турли таъсирчанлиги);
- психологик, уларга бутун фигура маъносини, қабул қилиш, олдинги тажриба таъсирига эътиборни қаратилиши киради.
Костюмга иллюзиялар иккинчи ва учинчи турлари тааллуқли бўлиб, улар ранг, чизиқлар йўналиши, бурчаклар, ўлчамлар, шакллар, юзалар, масофаларни аниқлаш ва ҳоказо билан боғлиқ.
Айниқса, иллюзиялар ранг қўшилишини қабул қилишда кучлироқ намоён бўлади.
Юза турли қиялиги ранг қабул қилинишини сусайтириши ёки кучайтириши мумкин. Ичкарига ботиқ, эгри юзалар бу участкаларда рангни тўплай олади ва кучайтиради, бўртиқ шакллар алоҳида жойларда рангни сусайтириши мумкин. Бу участкалар ёритилишининг уларнинг ёруғлик нурлари йўналишига нисбатан турли ҳолати натижаси билан боғлиқ. Шунинг учун бир рангнинг ўзи маҳсулотнинг турли жойларида турлича кўринади ва локаллигини аниқлаш қийин бўлади.
Кўз предмет ва ёритиш манбасининг жойлашувига қараб рангнинг нозик ўзгаришларини илғай олади. У газлама турларини уларнинг ёруғликни акс эттириш ёки ютиш хусусиятига кўра фарқлай олади; бахмал, тукли газламалар ранги тиниқ ёки ялтироқ юзали газламаларда тўйинганроқ кўринади. Ранг иллюзияси намоён бўлишининг бири икки контраст ранглар (ахроматик ва хроматик) таққосланиш чегарасида юзага келувчи чекка контрастдир. Ранг шакл, предмет силуэтидан ажралмасдир. Костюм шакли геометрик ҳажмлар қўшилишидан иборат бўлгани учун оптик иллюзиялар алоҳида аҳамият касб этади.
Икки турли квадрат - қора ва оқ - катталиги турлича кўринади (2.29-расм, а). Ўша квадратларнинг ўзини вертикал ва горизонтал чизиқлар билан қисмларга ажратилса, биринчи ҳолда квадрат чўзилганроқ, иккинчисида – кенгроқ кўринади (2.29-расм, б). Бироқ бу иллюзиялар намоён бўлиши маълум чегараларига эга. Масалан, ўша квадратларни камроқ оралиқ қўйиб чизиқлар билан қисмларга ажратилса, тескари иллюзия пайдо бўлади (2.29-расм, в). Худди шундай иллюзияларни биз костюмда ҳам кузатамиз.
2.29-расм. Текисликда тўлдирилган оралиқ иллюзияси
Предмет шакли, жумладан костюм шакли ҳам, унинг геометрик силуэти бўйича ёки унинг тушунарли содда геометрик элементи билан ажратилувчи силуэти бўйича қабул қилинишини олимлар исботлашган. Кўз фазода кўринмас ёки реал нуқталарни, геометрик конфигурация «тузилиши»ни бирлаштиради. Костюмнинг исталган мураккаб силуэти геометрик шакллар йиғиндиси сифатида кўрсатилиши мумкин бўлиб, улар сони табиатда жуда чегараланган: бу тўғрибурчаклар, трапециялар, оваллар, учбурчаклар қўшилиши. Шу туфайли костюм ассоциация бўйича ўткир динамик, тинч, қувноқ ва шодон қабул қилинади. Тўғрибурчаклар асосида тузилган костюмлар анча статик кўринади, ўткир бурчакли, томонлари нотенг учбурчаклар асосида тузилган силуэтлар эса ўткир ва байрамона кўринади. Бу шаклларни қисмга ажратиш характери ва тонал нисбатлар катта аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |