Худудлар
|
Доимий ахоли сони
|
Ер майдони минг кв.км.
|
Ахоли зичлиги, киши
|
Худудлар
|
Доимий ахоли сони
|
Ер майдони минг кв.км.
|
Ахоли зичлиги, киши
|
Вилоят бўйича жами
|
1930,8
|
6,05
|
319
|
Хазорасп туман
|
199,3
|
0,13
|
1533
|
Урганч шаҳар
|
147,3
|
0,03
|
4910
|
Тупроққалъа т.
|
56,8
|
1,93
|
29
|
Хива шаҳар
|
95,6
|
0,03
|
3185
|
Хонқа туман
|
192,3
|
0,43
|
447
|
Боғот туман
|
170,0
|
0,44
|
386
|
Хива туман
|
150,1
|
0,43
|
349
|
Гурлан туман
|
152,6
|
0,44
|
347
|
Шовот туман
|
174,8
|
0,46
|
380
|
Қўшкўпир тум.
|
176,6
|
0,54
|
327
|
Янгиариқ тум.
|
119,3
|
0,40
|
298
|
Урганч туман
|
206,4
|
0,45
|
459
|
Янгибозор тум.
|
89,7
|
0,34
|
264
|
Ушбу маълумотларни таҳлил қилиб кузатган вақтимизда вилоятнинг ҳар бир туманида КСЗ лар жойлашганлигини инобатга олсак, малакали мутаҳассис қадрлар етишмаслиги масаласи Тупроққалъа туманида жиддий муаммо бўлиши аён бўлади. Ушбу туман вилоят марказидан энг узоқ жойлашган худуд хам хисобланади. Аксинча Урганч ва Хива шаҳарлари ҳамда Хазорасп туманида малакали мутахассис кадрлар керагидан ортиқча бўлишини кузатиш мумкин.
1.2-расм. Хоразм вилоятида мавжуд кичик саноат зоналари тўғрисида маълумот 20
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги
“Хоразм вилоятида давлат мулки объектларини тадбиркорлик субъектларига реализация қилиш ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3513-сонли21 ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги “Хоразм вилоятида қўшимча кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги 308-сонли қарорларига ҳамда Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг тегишли қарорларига асосан Хоразм вилоятдаги фаолиятсиз корхоналарнинг бўш турган қисмларида ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари негизида 79,9 гектар ер майдонида 19 та кичик саноат зоналари ташкил қилинди. Шундан 6 таси жорий йилда янгидан ташкил қилинди.
Мазкур кичик саноат зоналари ҳудудларнинг чегаралари белгиланиб, лойиҳаларни жойлаштириш юзасидан хариталар ишлаб чиқилган ва бугунги кунгача 37,7 га ер майдонлари бўш бўлиб қолмоқда. Ушбу КСЗ ларни Хоразм ягона дирекцияси бошқариб келади, шуни таъкидлаш жоизки дирекцияда бугунги кунда атиги 6 та ходим фаолият юритади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 март кунги “Кичик саноат зоналари тўғрисида”ги 134-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, дирекциялар таъминоти Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига, кейинги йилларда ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказган ҳолда, улар ташкил этилган вақтдан бошлаб 3 йил мобайнида амалга оширилиши белгиланган.
Хоразм вилояти кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси давлат муассасаси маҳаллий бюджет ҳисобидан 2018, 2019, 2020 ва 2021 йиллар молиялаштирилиб, 2022 йилдан ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтиши лозим.
Хоразм вилояти КСЗ дирекцияси бошқа вилоятлардан фарқли бўлароқ, ўзини ўзи молиялаштиришнинг аниқ механизмлари белгиланмаган. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 феврал кунги ПҚ-3513 сонли “Хоразм вилоятида давлат мулки объектларини тадбиркорлик субъектларига реализация қилиш ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига асосан, кичик саноат зоналари иштирокчиларига КСЗ худудидаги давлат тасарруфидаги кўчмас мулк объектларини узоқ (беш йил) муддатга “НОЛЬ” қийматда ижарага бериш белгиланган. Шу сабабли, КСЗ худудидаги давлат тасарруфидаги кўчмас мулк объектлари тадбиркорлик субъектларига “НОЛЬ” қийматда ижарага берилиб келинган. Дирекция томонидан тадбиркорларга кўрсатилган ҳизматлардан тушган маблағлар дирекцияни сақлашга етмайди.
Дирекция томонидан бугунги кундаги даромад манбаалари ўзини ўзи сақлаш учун 10 фоизини ҳам ташкил этмайди. Шу сабабли, диркцияни кейинги йилларда маҳаллий бюджет ҳисобидан сақлаш ёки ўз даромад манбаларини шакллантиришни йўлга қўйиш мақсадида КСЗ нинг мустақил бюджетини шаклантиришга чоралар кўриш лозим.
Ушбу муаммони ечими бўйича иккита таклиф ишлаб чиқилди:
“Хоразм” кичик саноат зонларини бошқариш бўйича ягона дирекцияси давлат муассасасини давлат бюджети ҳисобидан сақлаш. Чунки, кичик саноат зоналари худудидаги объектлар электрон савдо майдончаларида сотилиб, сотилишдан келиб тушган маблағлар дирекция ҳисобига тушмайди, ва ушбу маблағлардан фойдалана олмайди. Қолаверса, дирекцияда бошқа даромад манбаа мавжуд эмас.
Кичик саноат зоналари худудидаги объектлар электрон савдо майдончаларида сотилиб, сотилишдан келиб тушган маблағларнинг маълум бир қисмини кичик саноат зоналари дирекциясига бериш. Ушбу маблағларни қуйидаги мақсадларга йўналтириш мақсадга мувофиқ:
- дирекция фаолиятини ташкил этиш;
- янги ташкил қилинадиган кичик саноат зоналарининг лойиҳа-режалаштириш ҳужжатлари, бош режа ва бошқа хужжатларини ишлаб чиқиш харажатларини қоплаш;
- дирекция тасарруфидаги ер ва мулкларга ҳисобланган солиқ тўловларини тўлаш;
- янги ташкил қилинаётган ва мавжуд КСЗ ларнинг муҳандислик-техник коммуникациялар, инфратузилма билан таъминлаш учун йўналтириш.
Бундан ташқари Хитой давлати мисолида КСЗларни бошқариш ва иқтисодий жихатдан таъминлашни Республика, Вилоят, шаҳар ва туманлар ихтиёрига ўтказиш орқали вертикал назоратни камайтириш. Яъни иқтисодий ахамиятига ва юқори технологик ишлаб чиқариш мавжудлигига қараб кичик санаот зоналарини бошқаришни худудий ва республика билан бирга шахар ва туман хокимликлари тасарруфига хам бериш.
Кичик саноат зоналари дирекциясининг штатлар бирлигини кўпайтириш хисобига хар бир КСЗ га алохида штат ажратиш ва муаммоларни оператив ечадиган малакали мутаҳассислар билан таъминлаш, ушбу мутахассисларни маҳаллалардаги хоким ёрдамчилари билан боғлаш механизмини ишлаб чиқиш.
Кичик саноат зоналарини ичига ижтимоий инфраструктурани хам жорйлаштириш яъни яшаш уй комплекслари, мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари, поликлиникалар, маданий дам олиш ва спорт масканларини жойлаштириш. Шу билан бирга йўл инфратузилмаси ва жамоат транмпортининг доимий қатновини йўлга қўйиш орқали инвестицион жозибадорликни ошириш.
КСЗ ларни катта трассалар ен атрофларига жойлаштириш орқали логистика харажатларини камайтиришга эришиш.
Хоразмда мавжуд КСЗларда хар бир тадбиркорлик субъекти тайёр маҳсулотни ўз омборида сақлашга мажбур, ушбу тайёр маҳсулот мавсумий характерга эга бўлса сақлаш тадбиркорга анча муаммо тўғдиради, шуларни инобатга олиб КСЗ дирекцияси томонидан бошқариладиган енгил конструкцияли омборхоналар ташкил этиш ва корхоналарга ижарага бериш механизмини ишлаб чиқиш лозим.
Худди шунингдек логистика марказлари ташкил этилиши, ушбу марказларда юкларни жойли жойига етказиш хизмати, қадоқлаш хизмати, юкларин етиб боришини онлайн мониторинг қилиш хизматлари йўлга қўйилиши мақсадга мувофиқ хисобланади.
КСЗ дирекцияси билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларининг маҳаллий санаотни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчилари билан бирга импорт ўрнини босувчи маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни КСЗ лар худудида ишлаб чиқариш бўйича ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилишни шаҳсан Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирга юклаш орқали, КСЗ худудида кооперация ва маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларни муаммоларини оператив хал қилган холда маънавий қўллаб қувватлаш.
Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг функциялари ўхшашлигини инобатга олиб ушбу дирекцияларни бирлаштириб битта бош бошқарма ташкил қилиш, бу бош бошқарма бошлиғи вазифасини бажаришни вилоят ҳокимининг инвестицяилар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарига юклаш, шу билан бир қаторда ЭИЗ ва КСЗ дирекциялари бошлиқларини ушбу бошқарма бошлиғига ўринбосар қилиб тайинлаш орқали ишларни мувофиқлаштиришни назарда тутувчи тартиб ишлаб чиқиш зарур.
КСЗ ларда малакали мутаҳассислар ва ишчи ходимларни бир маромда таъминланишини амалга ошириш учун хар бир туман ҳудудида ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш, ахоли яшаш кварталларини барпо этиш мухимлиги кўзга ташланиб қолмоқда.
Хитой давлати мисолида КСЗ ларнинг концептуал режасини ишлаб чиқишни КСЗ дирекцияларига юклаш орқали узоқ йиллик стратегияларни бажарилишини таъминлашга эришиш мумкин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |