2 – Жадвал, Хитой Ҳалқ Республикаси вa Ўзбекистoн Республикaлaридa сaнoaт зoнa турлaри.
Хитой Ҳалқ Республикаси
|
Ўзбекистoн
|
Турлaри
|
Тaшкил қилиш xуқуқи
|
Турлaри
|
Тaшкил қилиш xуқуқи
|
Миллий саноат зоналари
|
Марказий хукумат томонидан
|
Эркин иқтисoдий зoнaлaр
|
Вaзирлaр Мaxкaмaси
|
Провинциал саноат зоналари
|
Провинциал хукумат томонидан
|
Кичик сaнoaт зoнaлaр
|
Мaҳaллий xoкимият
|
Префектура саноат зоналари
|
Префектуралар томонидан
|
Теxнoпaрклaр, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари
|
Мaҳaллий xoкимият
|
Саноат зонанинг мамлакат иқтисодиётидаги иштирокига қараб, иқтисодий ва технологик ривожланиш зоналари (economic and technology development zones/parks - ETDP), юқори технологияли ишлаб чиқаришни ривожлантириш зоналари (hi-tech development zones/parks - HTDP) ва эко-саноат зоналари (eco-industrial parks - EIP) га ажратилган.14
ХХРда саноат паркининг шаҳардан узоқлигига қараб, мустақил саноат зоналар (шахарлардан узок булган худудларда жойлашган), шаҳарлардан узоқда жойлашган лекин шаҳарга бўйсунадиган саноат зоналари, шаҳар атрофида жойлашган санаот зоналари ва шаҳар ичида ишлайдиган шаҳар саноат зоналарига ажратилган.15
Ўзбекистонда кичик саноат зоналарининг ривожланиш тарихини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва паст рентабелли ташкилотларнинг фойдаланилмаётган ҳудудларини ҳамда ортиқча ишлаб чиқариш майдонларини янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 июлдаги 192-сон қарорини бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 378-сон қарори қабул қилинганлиги билан бошланди десак бўлади.16
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида жами 418 та кичик саноат зонаси мавжуд бўлиб 2911,4 гектар ерда жойлашган, бугунги кунгача қиймати 7182,4 млрд.сўм бўлган 1986 та лойиҳалар амалга оширилган ва 52853 та янги иш ўринлари яратилган. Хисобот йилининг ўтган даври мобайнида 206,56 млрд.сўмлик 67 та лойиҳа амалга оширилган ва 1534 та янги иш ўрни яратилган.17
Ушбу кичик саноат зоналарининг худудларда ягона бошқарув дирекциялари ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда бюджет томонидан молиялаштирилиб келинмоқда, вахолангки улар ўз ўзини таъминлаш тизимига ўтиб бўлиши лозим эди, унинг учун пуллик хизматлар кўрсатиш дирекциялар томонидан ўзлаштирилмаганлиги бу соҳада оксокликлар бўлишига сабаб бўлмоқда.
Хоразм вилоятида бугунги кунда 1930,8 минг ахоли яшаб келмоқда, ахоли зичлиги бўйича кўриб чиқадиган бўлсак вилоят бўйича 1 кв.км. га 319 киши тўғри келаётган бўлса, Урганч шаҳрида бу кўрсаткич 1 кв.км. га 4910 кишини, Хива шахрида 3185 кишини Янгиариқ туманида 298 кишини ва Янгибозор туманида 264 кишини ташкил қилган. 18
3 – Жадвал, Хоразм вилоятида 2022 йил январ-март холатига ахоли зичлиги кўрсаткичлари19.
Do'stlaringiz bilan baham: |