Annotation: This article analyzes the theoretical foundations and management systems of small industrial zones, their importance in improving the efficiency of management and its scientific and practical aspects. On the example of the region of Khorezm, the factors influencing the efficiency of the management system of small industrial zones were studied on the basis of the analysis of various indicators. Problems have been identified that affect the effectiveness of the system of management of small industrial zones and developed recommendations for their solution.
Key words: small industrial zone, taxes, privileges, effective management, synergy, cooperation, special zones, state body, logistics, infrastructure.
Янги Ўзбекистонни қўриш даврида республика иқтисодиётини ижтимоий химояга асосланган бозор тамойиллари асосида юқори суръатларда ривожлантириш, ички ишлаб чиқарувчиларни ривожлантириш, ишлаб чиқариш саноатини юқори даражаларда ўсишини таъминлаш, саноат сохасини ривожлантириш баробарида замонавий ва юқори технологик ишлаб чиқаришни ривожлантиришда кооперация алоқаларини ўрнатиш учун кичик саноат ва маҳсус саноат зоналарини ривожлантириб бориш катта ахамиятга эга.
Ўзбекистон Республикасида кичик саноат ва маҳсус саноат зоналарини ривожлантириш реиндустриализация ва рақамли иқтисодиётга ўтишда ва кейинчалик экологик иқтисодиётга ўтишда мухим тезлаштирувчи омил сифатида қаралиши мумкин, бунда инвестицияларни кириб келишини ошириш, худудларни бир маромда ривожланишини таъминлаш масалаларига хам ечим сифатида қаралиши мумкин.
Ўзбекистoн Республикaси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони1 1-иловаси билан тасдиқланган Тараққиёт Стратегиясининг Тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва доимий даромад манбаларини шакллантириш учун шароитлар яратиш, хусусий секторнинг Ялпи ички маҳсулотдаги улушини 80 фоизга ва экспортдаги улушини 60 фоизга етказиш номли 29-мақсадида, Ҳудудларда 200 та янги саноат зоналарини ташкил этиш ва бизнес-инкубаторлар тизимини ривожлантириш. Шароити оғир бўлган туманларда тадбиркорликни ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш топширилди.
Адабиётларни қисқача таҳлил қиладиган бўлсак Ўзбекистонда Вaxaбoв A.В., Сaбирoв O.Ш., Aбдулaтипoв М.Ф. Xoжибaкиев Ш.X., Муминoв Н.Г. ларнинг ишларидан фойдаланилди, шу билан бирга рус олимлари М.А. Гусакова, М.С. Гусева, О.А. Дмитриева, Л.Г. Иогман, М.Г. Майорникова, И.А. Митрофанова, И.В. Митрофанова, Е.В. Родионова, Л.А. Сахарова, Е.И. Столярова, Б.П. Хижнякова, Е.А. Шаркевичларнинг ишлари саноат парклари ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини ўрганишга бағишланган.
Саноат парки лойиҳаларини амалга оширишдаги муваффақияцизликларнинг сабаблари ва парк концепциясини яратишнинг назарий асослари П.Д. Кузнецов ва Д.Г. Сандлерлар томонидан батафсил кўриб чиқилган. Саноат паркларининг илмий-услубий асослари ва турли хил таснифлари Н.И. Антипина, М.И. Беркович, А.А. Мальцева, А.А. Серова, Б.П. Хижнякова, А.А. Щеглова асарларида келтирилган.
Хитойнинг ва Кореянинг саноат паркларининг ўзига хос хусусиятлари Б. Баи, Ф. Боонс, Й. Генг, Дж. Гуо, В. Джиао, Ю. Жанг, П. Канг, К. Киао, Б. Лаи, Х. Ли, Ч. Ли, В. Лиу, Дж. Тиан, Г. Тэйсман, Ю. Фан, З. Хенгксин, Л. Чен. Ж.Видоваларнинг ишларида ўз аксини топган.
Иқтисодий ўсишни ва саноат паркларини ривожлантиришнинг турли жиҳатларини ўрганишга бағишланган кўплаб ишларга қарамай, кичик саноат зоналарини иқтисодий ўсишнинг инновацион омили сифатида ва бошқарувни такомиллаштириш борасида кўриб чиқадиган асарлар жуда камлигича қолмоқда.
Ушбу мақоланинг теоретик ва методологик базаси маҳаллий ва хорижий олимларнинг иқтисодий ўсиш муаммолари ва унинг омиллари, кичик санаот зоналарини бошқаришда бошқарувнинг аҳамияти, Ўзбекистонда ва дунёда кичик саноат зоналарини ривожлантиришнинг ўзига хос йўналишдари ва хусусиятларини аниқлайдиган асарлари ташкил этади.
Мақолада қуйидаги тадқиқот усуллари қўлланилади:
- замонавий иқтисодий ўсишнинг ўзига хос хусусиятларини, Ўзбекистонда ва дунёдаги кичик саноат зоналарини ривожлантириш хусусиятлари ва тенденцияларини аниқлаш учун тизимли ва қиёсий таҳлил;
- кичик саноат зоналарининг кўрсаткичлари, ривожланиш кўрсаткичлари, бошқарувдаги ютуқлар ва камчиликлар ва иқтисодий ўсиш параметрлари ўртасидаги боғлиқликни баҳолаш ва тавсифлаш учун иқтисодий, менеджмент ва статистик таҳлил.
- ахоли демографиясининг худудларга ажратган холда кадрлар сиёсатига таъсирини ўрганиш асосида тизимли муаммоларни аниқлаш ва ечимини топиш.
Шулaрдaн келиб чиққaн ҳoлдa кичик сaнoaт зoнaлaри янги Ўзбекистонни қуришимизда иқтисoдиётгa ички ва ташқи инвестициялaрни жaлб қилиш xусусиятлaрини тaдқиқ этиш вa инвестициялaрдaн фoйдaлaниш сaмaрaдoрлигини oшириш йўллaрини aниқлaш дoлзaрб йўнaлишлaрдaн бири бўлиб ҳисoблaнaди.
Турли xил мaмлaкaтлaрдa сaнoaт зoнaлaргa турлиҳил тaрифлaр берилaди. Мaсaлaн Бирлaшгaн миллaтлaр тaшкилoти сaнoaтни ривoжлaнтириш тaшкилoти (UNIDO) тoмoнидaн сaнoaт зoнaлaргa берилгaн тaрифи қуйидaгичa, сaнoaт зoнaлaри - сaнoaт кoрxoнaлaр учун умумий режaлaр aсoсидa булaклaргa бўлингaн ер мaйдoни, бу ердa буш ер мaйдoни ёки тaйёр бинoлaр билaн тaъминлaнгaн мaxсус инфрaструктурaлaнгaн xудудгa aйтилaди2.
Кичик саноат зоналари ҳудудий ишлаб чиқарувчилар кооперациясини ривожлантириш ва инновацион саноат ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш учун қулай шароит яратиб беради.
КСЗ дирекцияларининг шаклланган бўлиши ишлаб чиқариш харажатларини камайишига, факторли умумий унумдорликни ошишига ва инсон ресурсларининг тўлиқ ишлатилишига туртки бўлади.
КСЗ нинг ичида ишлаб чиқарувчиларнинг ихчам жойлашиши улар ўртасидаги кооперацияни ривожланишига олиб келиб, капитал харажатлар ва жорий харажатлар хам оптималлашади.
КСЗ лар яратишнинг асосий мақсади ўз резидентларини муҳандислик траснпорт ва ижтимоий инфраструктура билан узлуксиз ва сифатли таъминлашдир.
Бошқа ривожланган мамлакатларнинг саноат зоналарини кўриб чиқадиган бўлсак, саноат зоналари худудида ижтимоий инфратузилманинг ривожланганлиги (яшаш уй комплекслари, мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари, поликлиникалар ва бошқалар) саноат зонасида фаолият юритаётган ишчи-ҳодимларнинг шу зонани тарк этмасдан ишлашларига, бориш келиш йўл харажатларининг камайишига ижобий таъсир қилмоқда.
Шу билан бирга саноат зоналарининг сифат ва сон кўрсаткичларининг худудий иқтисодиёт таркибида юқори даражада бўлиши ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг йўналишларига чамбарчас боғлиқ бўлиши аниқланган, яъни ушбу корхоналар инновацион ишлаб чиқариш қилиши ёки стандарт маҳсулотларни ишлаб чиқариш қилиши иқтисодиётдаги саломғига таъсири исботланган.
Саноат зонасининг иқтисодий-теоретик шаклланганлик йўналишидан келиб чиқиб уни ривожланиш институтларига таъсирини ўрганиш мумкин. Саноат зоналари Бизнес – паркларнинг бир кўриниши бўлиб, бизнес –паркларга қўйидаги асосий тавсифлар бор:
Бошқарув компанияси мавжудлиги.
Юқори сифатли инфратузилма.
Бизнес паркнинг концептуал режаси бўлиши. 3
Бизнес паркнинг муваффақиятли бўлишининг асосий шартларидан бири унинг фаровонлиги бўлиб, инвесторлар учун асосий фактор сифатида юқори сифатли муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмасининг мавжудлиги муҳим бўлади. юқори сифатли муҳандислик инфратузилма деганда резидентларнинг эффектив ишлаши учун комплекс биноларнинг мавжудлиги, юқори сифатли транспорт инфратузилма деганда паркнинг ҳудудида темир йўл линиялари мавжудлиги, авиа ва сувда юк ташиш имкониятлари мавжудлиги, ҳалқаро трассаларга яқин жойлашганлиги, ички йўлларининг сифатли бўлиши, шаҳар билан сифатли ва яқин йўллар билан таъминланганлиги, шаҳар оммавий транспортининг парклар яқинидан ўтиши бўлса, юқори сифатли ижтимоий инфратузилма деганда ишчи-ходимларнинг ўз иш жойлирда ўзларини қулай сезиши ва кўпроқ вақтини ишдан ажралмаган ҳолда бажариш имконияти яратилганлиги, нафақат ишлаб чиқариш биноларининг қулайлиги балки парк худудида мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари, поликлиникалар, дорихона, банк, бассейн, спорт комплекслар, дукон, кафе ва умумий овқатланиш шахобчалари бўлиши ва кенг автотураргохлар мавжуд бўлиши лозим.
1-жадвал. Бизнес паркларнинг бошқа саноат зоналаридан фарқи
бизнес парк тури
характерис-
тикаси
|
Саноат ёки индустриал парк
|
Омборхона маркази
|
Логистика маркази
|
инновацион ва илмий – изланиш маркази
|
Йўналиши
|
Йирик ишлаб чиқариш
|
Вақтинчалик ва доимий сақлаш
|
Юкларни кўрикдан ўтказиш ва жойлаштириш
|
Кенг кўламли илмий – изланиш ишланмалари
|
Бино тури
|
Саноат объектлари, омборхона, офислар
|
Омборхона, офислар
|
Жойлаштириш ва омборхона бинолари, улгуржи савдо зоналари, бутлаш йиғиш цехлари, шоу румлар
|
Ишлаб чиқариш бинолари, лаборатория, омборхона ва офислар
|
Асосий бино тури
|
Саноат объектлари
|
Омборхона
|
Омборхона ва жойлаштириш бинолари, бутлаш йиғиш цехлари,
|
Лаборатория ва ишлаб чиқариш бинолари
|
Алохида шароитлар
|
Мухандислик тайёр ер майдонлари мавжудлиги, йирик ишлаб чиқариш
|
Юк тушириш, юклаш техникаларининг мавжудлиги, юк машиналарига хизмат кўрсатиш объектлари, темир йўл линиялари ва майдончалар мавжудлиги
|
Юкни сортировка қилиш ва группалаш хизмати кўрсатиш бинолари, улгуржи товарларни етказиб бериш хизмати
|
Университетлар ва илмий тадқиқот марказлари билан хамкорлик
|
Замонавий саноат зоналарида омборхона марказлари, логистика марказлари, инновацион ва илмий – изланиш марказлари, технолгик парклар, бизнес инкубаторлар ва комплекс технологик парклар жойлашган бўлади.4
Саноат паркларининг ривожланиш тарихи ХIХ асрнинг охирига тўғри келади. 1896 йилда Англиянинг Шимолий-Ғарбий қисмида жойлашган Манчестердан унчалик узоқ бўлмаган жойда дунёдаги биринчи "Trafford Park" саноат парки ташкил этилди, унинг умумий майдони тахминан 12 кв.км. Trafford паркининг асосий афзалликларидан бири унинг темир йўл ва Манчестер каналига яқин жойлашганлиги эди. Ҳозирда "Trafford Park" жойлашган ер ХII-асрдан бери аристократ Де Траффорд оиласига тегишли. Бироқ, қурилган Манчестер канали ушбу ҳудудни саноат корхоналарининг жойлашуви учун қулай қилди. 1896-йилда Де Траффордга қарашли ерни истеъдодли тадбиркор Эрнест Хули сотиб олди. Кейинчалик, Эрнест хули Манчестер кема каналини ишлаб чиқувчилардан бири Маршалл Стивенс билан биргаликда “Trafford Park Estates Ltd” саноат паркини яратди. Саноат паркининг биринчи резиденти “Manchester Patent Fuel Company” компанияси (1898) эди. Парк ҳудудида ўз заводини қурган биринчи америкалик резидент “Westinghouse Electrical Company” компанияси (1899) эди. Ушбу корхона эгаси Жорж Вестингхаус саноат парки ёнида 700 та турар-жой бинолари, дўконлар, мактаблар, ошхоналар, рақс зали, черков ва кинотеатрни ўз ичига олган қишлоқ қурди.5 Шундай қилиб, биринчи саноат паркида нафақат муҳандислик ва транспорт, балки ижтимоий инфратузилма ҳам яратилди. Trafford Park саноат паркида Генри Форд ўзининг автомобил заводини жойлаштирди (1911), кейинчалик конвеер йиғиш усули ёрдамида ишлади. 1914 йилга келиб Trafford паркига машинасозлик компаниялари, ун ва ёғоч заводлари ва резина шиналарни такомиллаштириш билан шуғулланадиган компаниялар каби ихтисослашган корхоналар киради. Манчестер канали туфайли ушбу саноат парки озиқ-овқат саноатининг марказига ва маҳаллий маҳсулотларнинг марказий, транзит ва тарқатиш омборига айланди. Биринчи ва иккинчи Жаҳон урушлари пайтида паркда жойлашган кўплаб корхоналар реконструкция қилинди ва ўқ-дорилар ва ҳарбий техника ишлаб чиқариш билан шуғулланди. 1981 йилда саноат паркининг ҳудуди эркин тадбиркорлик зонаси мақомини олди ва бу паркнинг янада фаол ривожланишига ҳисса қўшди. Ҳозирги вақтда Trafford Park саноат парки Европанинг энг йирик саноат паркларидан бири бўлиб қолмоқда. 2016 йилда паркда 1500 резидент фаолият юритган ва ходимларнинг умумий сони 40100 кишига етган.6
Саноат зоналарининг ривожланиш тарихи биргина Trafford Park билан чекланиб қолмайди албатта.
Бир қатор ривожланган мамлакатларда саноат паркларининг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихини қисқача кўриб чиқамиз. Европа ва АҚШда саноат паркларини ривожлантириш ва шакллантиришнинг ўзига хос хусусияти уларнинг аллақачон мавжуд бўлган кластерлар ва яхши ихтисослашган саноат зоналарида пайдо бўлишидир.
Буюк Британияда саноат парклари 1930 - йиллардан бошлаб иқтисодий инқироз (Буюк депрессия)га қарши курашиш воситаларидан бири сифатида фаол ривожлана бошлади. 1960 йилгача саноат парклари корхоналарнинг жойлашишини тартибга солувчи қонунларга мувофиқ қурилган ва тўлдирилган. Ишлаб чиқаришнинг ҳудудий жойлашишини давлат томонидан тартибга солиш мамлакат иқтисодиётининг бир маромда ривожланишига хизмат қилди.7 Бундай сиёсат бизнес учун энг даромадли минтақаларда паркларнинг пайдо бўлишига бир оз тўсқинлик қилди. Натижада, 1960 йилга бориб Буюк Британияда 46 та саноат зоналари бор эди.8
Саноат паркларини ривожлантириш бўйича Европа Иттифоқининг энг муваффақиятли мамлакати Германия хисобланади. Биринчи немис саноат парки 1963 йилда ташкил этилган “Euro-Industriepark Munchen” саноат парки эди. Бироз вақт ўтгач, 1980-йилларда мамлакатда ҳам давлат, ҳам хусусий саноат зоналар фаол равишда пайдо бўла бошлади. Натижада, 1984 йилда Ғарбий Германияда 22 га яқин саноат парклари мавжуд эди. Худди шу пайтни ўзида, саноат мажмуалари Дюсселдорфга туташ ҳудудларда (1992 йилгача 23 та саноат зонаси) жамланган эди ва Франкфуртда (1992 йилгача 19 та саноат зонаси).9 Германияда саноат зоналарининг ихтисослашуви бўйича шаклланиш тенденцияси кимёвий қайта ишлаш, металлургия, цемент, керамика ва қоғоз саноати бўлган.
АҚШда биринчи саноат парклари 1940-йилларда федерал ва муниципал ҳокимият ташаббуси билан пайдо бўлди. 1940 - йилларнинг охирларида Қўшма Штатларда 33 та, 1957-йилларда эса 302 та саноат парки мавжуд эди. Мамлакатдаги барча саноат зоналарининг тахминан 90 фоизи иккинчи Жаҳон уруши пайтида ўқ-дорилар ва ҳарбий техника ишлаб чиқариш учун яратилган. Шунга қарамай, саноат зоналари фақат 1960-1970 йилларда кенг тарқалди: 1970 йилга келиб мамлакатда 2400 та саноат зонаси мавжуд эди. Саноат зоналарини ривожлантириш ва ишлаб чиқариш майдончаларини шаҳар ташқарисига ўтказишнинг асосий сабаби маълум технологик ва иқтисодий ўзгаришлар эди яъни, шаҳарда ер ва биноларни ижарага олиш нархининг кўтарилиши, автомобиллар сонининг кўпайиши, ишлаб чиқариш майдонларининг кўпайиши туфайли шаҳар транспортининг қийинлашиши, маҳсулотларни конвеер йиғиш усулига ўтиш туфайли. Келажакда Қўшма Штатлардаги саноат зоналарининг умумий сони ўсишда давом этди: 1989 йилга келиб уларнинг сони 9400 тага етди.10
Ж.Видованинг ўзига хос "Индустриал парклар – тарих, замонавийлик ва бандликка таъсири"11 китобида саноат зоналарини 4 авлодини кўрсатади. Биринчи авлод саноат зоналари (1970-йиллар) йиғиш цехлари ва омборлар билан тўлдирилган. Маъмурий бинолар саноат зонаси ҳудудининг 10-15% дан кўп бўлмаган қисмини эгаллаган. 1975 йилдан 1985 йилгача саноат зоналари кенг тарқалди, уларнинг аҳолиси фан, техника ва бизнес соҳаларида фаолият юритдилар. Саноат зоналарининг мураккаб тузилиши зоналарнинг иккинчи авлодини асосий хусусияти сифатида ажралиб туради. 1980-йилларнинг иккинчи ярмида ташкил топган саноат зоналарининг учинчи авлоди, ҳудуддан мослашувчан фойдаланиш, маъмурий ходимларнинг ўсиши, кенг турдаги хизматлар кўрсатиш, ахборот технологияларига ихтисослашган аҳолининг тарқалиши билан ажралиб туради. 1990-йилларнинг ўрталаридан бошлаб саноат зоналарининг тўртинчи авлоди ажратилди, улар ҳали ҳам маъмурий биноларнинг мавжудлиги ва кўрсатилаётган хизматларнинг кенг доираси билан ажралиб туради. Саноат зоналари аҳолиси илғор технологиялардан фойдаланади, омборхоналар саноат зоналари ҳудудидан ташқарига кўчирилади, саноат зона ходимлари учун дам олиш жойларининг аҳамияти ортиб бормоқда. 1990-йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб саноат зоналари глобаллашув элементига айланди.
Шу ўринда Хитой Халқ Республикасининг (ХХР) кичик саноат зоналари ривожланиш тарихига хам алоҳида тўҳталиб ўтишни жоиз топдик. Ҳозирги вақтда ХХР иқтисодиёти дунёдаги энг йирик иқтисодиётлардан бири бўлиб, жуда тез ривожланмоқда. Ҳалқаро валюта фондининг маълумотларига кўра, сотиб олиш қобилияти паритети бўйича ҳисобланганда Хитойнинг ЯИМ 2021 йилда жаҳон ЯИМсининг 18,62 фоизини ташкил этди. (таққослаш учун: Ақш - 15,74%, Ўзбекистон-0,20%)12
Хитойнинг саноат зоналарини ривожлантириш 1984 йилда - 38 йил олдин - Хитой ҳукумати томонидан 14 та денгиз бўйи шаҳарларида биринчи иқтисодий ва технологик ривожланиш зоналарини ташкил этиш билан бошланди. Бундай зоналарда хорижий инвесторлар учун махсус шароитлар яратилди.
Кейинчалик Хитойда саноат зоналари ва юқори технологияли саноат паркларининг кенг ривожланиши бошланди.
Хитойда саноат зоналарининг асосий турларини кўриб чиқамиз. Молиялаштириш манбаларига кўра, саноат зоналари миллий (Марказий ҳукумат молиялаштиради), провинциал (провинция ҳокимияти молиялаштиради), префектура (шаҳар ва унга қўшни туман ҳудудларини ўз ичига олган префектура органларини молиялаштириш) га бўлинади. Марказдан ёки вилоятдан маблаг олган саноат зоналари энг қулай шароитларга эга: кредитлар бўйича фоиз ставкалари, солиқ имтиёзлари, ердан фойдаланиш ва коммунал хизматлар учун тарифларнинг пастлиги.13
Do'stlaringiz bilan baham: |