Кичик мактаб ёшидаги болалар тафаккурини ўрганиш методикаси


Компенсатсия ёки сублиматция(



Download 12,08 Mb.
bet4/28
Sana22.06.2022
Hajmi12,08 Mb.
#692276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
Metodikalar jamlanmasi

4. Компенсатсия ёки сублиматция(тўлдириш):
-Бу механизмда реал ёки ҳаётий камчиликларни онгсиз тарзда бартараф этиш ҳаракати.
-Компенсатор ҳаракат универсиалидир, чунки мавқени эгаллаш деярли барча одамларнинг истагидир, компенсатсия ижтимоий яроқли (кўр машҳур мусиқачига айланиши) яроқсиз (паст инсонни агрессивлиги ва ҳокимликка интилиши билан компенсатсиялаш ногиронликни қўполлик ва низолашувчанлик билан компенсатсиялаш) бўлиши мумкин. Шунингдек тўғри компенсатсия ютуққа эришиб бўлмайдиган соҳада омадга интилиш ва бевосита компенсатсияга (ўзини ўзи бошқа муҳитда тасдиқлашга интилиш ажратилади).
-Албатта бу жараёнда ҳимоя механизмининг асослари келтирилган аслида эса улар анча кўпроқ.
- Бу механизм шахсини онгсиз равишда ўз камчиликларини енгиб ўтиши ютиш ва ютқазиш, омад ва омадсизликлар ўртасидаги алоқадорликни асослашга хизмат қилади.
5. Проексия- кўчириш:
- Проексия бу индивид ўзининг онгли даражада рад этувчи фикр, туйғу, мотив ва истакларни бошқа шахс ёки обектга ўтказиш механизмидир.
- Проексия ўзини қисмаслик қўрқуви билан курашишни уддалай олиш ҳамда бошқаларни рад этувчи ҳаракатига жавобан чақирилган.
- Проексия атрофдагиларга уларни қабул қилмасликларининг рационал асоси сифатида турли негатив сифатларини уларнинг фанда ўзини қабул қилиши учун йўналтиришидир. “Агар ёмон одам мени рад этса демак мен яхшиман ёки ёмон одамнинг фикри мен учун аҳамиятли эмас ”.
-Ушбу ҳимоя механизимини борлиги фидокорлик туйғусига эга бўлишликни англатади.
- Фаол проексия эга шахсларда қўзғалувчан ва ўта синчковлик каби сифатлар устун бўлади.
-Бундай шахслар жаҳлдор, ғазабнок, ташқаридан жанжал уюштириб, ўзлари фаол бўладиган низо ва жанжалларга мойил бўладилар. Бўлар-бўлмасга, серзарда, жаҳлдор характерларини намоён этадилар.
-Уларда мулоқотда жуда ҳам сустлик кузатилади, вербал ва новербал реаксияларда сустлик, ҳаракатларида қўполлик намоён бўлади.
-Улар ҳар қандай тартиб бузилиши ҳолатидан жуда кучли таъсирланадилар. -Бундай ёшлар ҳар бир майда нарсаларда ҳам аниқлик ва тартибни ёқтирадилар, қоидани бузмасликка ҳаракат қиладилар.
-Улар шубҳаланувчан, чаққон, ташқи ҳақиқатга йўналган, умум қабул қилинган меъёрларга амал қилувчи, зийрак, ҳодиса ва атрофдагиларга оқилона муносабатда бўлувчи, айрим чекловларга риоя этувчи, майда-чуйдаларга ортиқча эътиборлилик хусусиятларига эга бўладилар.
-Бундай ҳимоя тури кўпроқ ўзига нисбатан муаммолари мавжуд бўлганларда фаоллашади.
-Қизларда фаол проексия қўзғатувчи аксентуатсия билан боғлиқ бўлади, бироқ сиклотим ва экзалтитсияланган хусусиятгача бормайди. Импулсивликдан ташқари, бундай қизлар кайфиятлари даврий ҳолда, шунингдек, ташқи ҳодисаларга боғлиқ тез-тез алмашиш хусусиятига эга бўлади.
-Улар қувончли воқеалардаги ҳаяжон ҳиссини ва ташвишли вазиятларда ғам-ғуссали хусусиятларга осонгина тушадилар.
-Қизларда бундай ҳимоя турининг фаоллашиши ўз отаси билан муносабатларда кузатилиши мумкин. Таъкидлаш жоизки, проексия ўспиринлар ҳаётида омадсизликнинг юзага келиши улардаги имкониятларни тўғри баҳолай олмасликлари натижаси эканлигига ўзларини ишонтирадилар.
- Прекция механизими кучли инсонлар ўз камчиликларига нисбатан танқидий нуқтаи назардан ёндаша олмайдилар. Лекин бошқа инсонларда ушбу камчиликларни осонликча кўришлари мумкин.
-Прекция механизими кучли инсонлар атрофдагиларни ўз омадсизликларида айблашга мойилдирлар. (мисол учун талаба имтиҳондан яши баҳо оломади айбни ўқитувчига тўнкайди, яъни ўқитувчи мавзуни яхши тушунтирмаган деб билади)
-Проексия салбий бўлиши ҳам мумкин. Чунки у реалликни хато таҳлил қилиши мумкин.
-Ушбу механизм ўзини ва атрофдагиларни улар томонидан эмоционал рад этишни натижа сифатидаги қабул қилмаслик туйғусини ушлаб туриш учун ривожланади.
-Проексияни ноаниқ шаклларини кундалик ҳаётда учратиш мумкин. Кўпчлигимиз ўз камчиликларимизга эътибор бермай, бошқаларда уларни осонликча сезамиз. Биз атрофдагиларни ўз ташвишларимизда айблашга мойилмиз.
-Проексия зарарли бўлиши ҳам мумкин. Чунки реалликни нотўғри англашга олиб келади.
-Бу механизм кўпинча англанмайдиган ва ҳафа бўлувчи шахсларда номоён бўлади.

Download 12,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish