Кичик мактаб ёшидаги болалар тафаккурини ўрганиш методикаси



Download 12,08 Mb.
bet5/28
Sana22.06.2022
Hajmi12,08 Mb.
#692276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
Metodikalar jamlanmasi

6. Ўрин алмашинишни:
-Агар ўрин алмашиниш ҳимоянинг етакчи тури бўлса, унда шундай характерли шахсларда эзилиш, руҳан тушкунлик кайфияти, ланжлик, ирода кучининг заифлиги хос бўлади.
-Уларда келажакка пессимистик муносабат, ўзига баҳо беришнинг пастлиги, шунингдек, мулоқотчанликнинг паст даражаси, суҳбатда камгап, ҳатто сукут сақловчанлик хос бўлади.
-Бундай ёшларда паст даражадаги эмоцияларга эгалиги, ҳамдардлик, қайғудошлик ва ҳамфикрлилик, ижтимоий меъёрларга қизиқиш ва уларни амалга ошириш кўрсаткичларининг пастлиги намоён бўлади.
-Улар кенг миқёсда мулоқот қилишни ва бошқалар билан бирга ишлашни ёқтирмайдилар.
-Шахслараро муносабат ва саломатлик соҳасида умумий интерналликнинг паст даражасига эга бўладилар. Бошқача айтганда, бундай ёшлар ўз ҳаётларидаги муҳим ҳодисалар ва ўз ҳаракатлари ўртасида алоқадорликни кўрмайдилар, ўзларини уларнинг ривожини назорат ва таҳмин қилишга қодир деб билмайдилар, уларнинг кўпчилигидаги хусусиятлар бошқа одамларнинг ҳаракатлари ва ҳодисаларнинг натижаси бўлиб ҳисобланади.
-Улар ўзларини мулоқотдошлари доирасидаги шакллантириш ва ўз муносабатларини ҳамкорларининг ҳаракатлари натижаси деб ҳисоблайдилар. -Ўзларини фаолликка қодир деб ҳисобламайдилар.
-Психологик ҳимоянинг мазкур тури амалга оширилмаган имкониятлар мавжудлигида фаоллашади, ўзидан юқори турувчи шахслар билан муносабатларда ўз келажаги ва ўтмишига салбий баҳо билан баҳоланади
-Ҳимоянинг ўрин алмашиниш тури фаол бўлган қизлар енгилтак, ўзларини назорат қилишда паст кўрсаткичга эга, хотиржам, ўзини таҳлил этишда суст хусусиятга эга бўладилар.
- Ўз ҳис-туйғуларини назорат қилишда пессимист бўладилар.
-Ўзларининг яқинларидан ташқари бошқа барчадан ўзини узоқ тутувчи хислатга эга бўладилар. Олдиндан режалаштириб, ўз ҳаракатларини пухта ўйлаб оладилар, тўсатдан бўладиган таъсирларга ишонқирамайдилар, қарор қабул қилишга жиддий ёндашадилар, барча ишда тартиб бўлишини ёқтирадилар.
7.Интеллектуализатсия - Фаол интеллектуализатсияга эга бўлган шахс шунчалик тартибли, майдакаш (ўта расмиятчи), асосий эътиборларини тартибга қаратувчи, жуда синчков, виждонли, ҳаракатларни амалга оширишда режага қатъий риоя қилувчи, ишнинг юқори сифатли ва алоҳида тартибли бўлишига йўналган, ўзларини тез-тез текшириб туришга, бажарилган ишлари тўғрилигига шубҳаланишга мойил хусусиятларни ўзларида шакллантирган бўладилар. Улар юқори даражада ўзларини назорат қилиш, амалийлик, ҳақиқийлик, ҳар соҳада сарамжонлик, ҳодисаларга ва атрофдаги одамларга муносабатларда оқилона ёндашиш ва бошқа хислатларга эга бўладилар. Улар мустақил, ҳеч кимга боғлиқ бўлмасаларда, атрофдагилар билан ўз ташаббусларига кўра, мулоқот ўрнатмайдиган, ҳамма ишни ўзлари бажаришни тўғри деб биладиган: ўзлари қарор қабул қиладилар, унинг амалга ошишига ўзлари йўл қидирадилар, ўзлари жавобгарликни зиммаларига оладилар.Улар ўзларининг мустақилликларини сақлаб қолиш учун барча қулайликлардан воз кечишга тайёр бўладилар. Жуда юқори даражада, умумий интерналлик, аҳамиятли вазиятлар устидан юқори даражада субектив назорат хусусиятига эга бўладилар. Бундай одамлар кўплаб муҳим ҳодисалар уларнинг шахсий ҳаракатлари натижаси деб ҳисоблайдилар, улар мазкур ҳодисаларда ўз масъулиятини ҳис этиб, уларни ўзлари бошқара оладилар, деб биладилар.Қизларда интеллектуализатсия шахсий хусусиятларга нисбатан катта муаммолар билан боғлиқ бўлади. Интеллектуализатсия дўстлар билан, оилавий муаммолар ва она билан муносабатлардаги муаммолар мавжудлиги сабабли фаоллашади. Кўриш мумкинки, ҳимоя механизмлари хулқ атвор стратегиясини белгилаб беради. Етакчи психологик ҳимоя механизмига боғлиқ ҳолда ҳаётнинг мураккаб вазиятларида юзага келадиган маълум бир муаммолар ҳақида гапира оламиз. Инсонга хос характер хусусиятлари шаклланиб боришида ҳимоя механизми қандай рол ўйнаши унинг ўзи учун муҳим вазиятларни қандай қабул қилишига боғлиқ бўлади.

Download 12,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish