Воқеабанд–ролли ўйинлар. Болаларни ўйин мазмунига мос тарзда турли ролларга
киришга, анжомлар, қурилмалар, қурилиш материалларидан фойдаланишга ўргатишда давом
этиш.
Болаларни ўз ўйинларини ўзларича ташкиллаштиришга, ўйин учун етишмаётган
нарсаларни (театр ўйнаш учун патталарни, харид учун пулларни) мустақил танлаш ва
яратишга ундаш.
Ўйинларда
атроф-борлиқ
ҳақидаги
тасаввурлардан,
адабий
асарлар
ва
мультфильмлардан олган таассуротларидан ижодий фойдаланишга ёрдам бериш.
Ижодий хаётни, ўз ўйини, ғоясини тенгдошлари ғоялари билан мослаштирган ҳолда
ўйинни кенгайтириш қобилиятини ривожлантириш; келиша олиш, барча ўйин
иштирокчилар ҳаракатларини режалаштириш ва муҳокама қилиш кўникмаларини
шакллантиришда давом этиш.
Ҳамкорлик ва ўзаро ёрдамга асосланган муносабатларни шакллантириш. Ҳайриҳоҳлик,
тенгдошига ёрдам қўлини чўзишга тайёрлик фазилатларини, ўйиндаги ўртоқларининг
манфаатлари ва фикрлари билан ҳисоблашиш кўникмаларини тарбиялаш, баҳсли ўринларни
адолат билан ҳал қилиш.
Ҳаракатли ўйинлар. Болаларга мустақил фаолиятларида мазмунан турли-туман
бўлган ҳаракатли ўйинлардан фойдаланишга ўргатиш. Жисмоний сифатларини (эпчиллик,
тезкорлик, чидамлиликни), ҳаракат мувофиқлиги, маконда мўлжал ола билиш кўникмасини
ривожлантиришга ёрдам берадиган унсурларга эга бўлган ўйинлар, мусобақалар ўтказиш.
Ўйин натижаларини холис баҳолашга ўргатиш.
Спорт (бадминтон, баскетбол, стол тенниси ҳоккей, футбол) ва халқ ўйинларига бўлган
қизиқишни ривожлантириш.
Театрлаштирилган ўйинлар. Театрлаштирилган ўйинларни ташкил этишда болалар
мустақиллигини ривожлантириш.
Саҳналаштириш учун эртак, шеър, қўшиқни мустақил танлаш, бўлғуси спектакль учун
зарур бўлган анжомлар ва декорацияни тайёрлаш, ўзаро мажбурият ва ролларни бўлиб олиш
кўникмасини такомиллаштириш.
Образни етказа билишдаги ижодий мустақилликни, эстетик дидни, талаффуздаги
аниқликни ривожлантириш. Ифода воситаларидан (гавда ҳолати, имо-ишора, юз ҳолати,
оҳанг, ҳаракат) фойдаланишга ўргатиш.
Театрга қизиқишни тарбиялаш. Болаларнинг театрлаштирилган фаолиятида театрнинг
турли хилларидан (бибабо, бармоқлар театри, банкадаги театр, расмлар театри, қўлқопли
театр, қўғирчоқ театри) кенг фойдаланиш.
Театр маданияти малакаларини тарбиялаш, театр томошаларини, видеоматериалларни
томоша қилиш орқали театр санъати билан таништириш. Болаларга театр ҳақида, театрдаги
касблар ҳақида ҳикоя қилиш.
Театрдаги воситалар (чироқ, грим, мусиқа, сўз, хореография, декорация ва б.) орқали
яратилган бадиий образларни тушунишга ўргатиш.
129
Do'stlaringiz bilan baham: |