80
Адабий асарлари мазмунли, мантиқий изчилликда, аниқ ва тасвирий ифодалардан
фойдаланган ҳолда ҳикоя қилишга ўргатиш.
Тарбиячи қайта ҳикоя қилишни ўргатаётганда болалар диққатини, айниқса, эртакнинг
бошланиши, такрорланиши, хулоса қисмига, ҳикоялардаги икки каҳрамоннинг ўзаро нутқи
кабиларга қаратиши лозим.
Болалар асар воқеаларини сўзлаётганда овоз оҳангининг хилма-хил турини (сўроқ,
ҳис-ҳаяжон, хайратланиш, илтимос) кабиларни қўллай билишларига эришиш.
Болаларга ўйинчоклар ва буюмлар ҳақида ҳикоя тузишни ўргатаётганда ўйинчоқларни
таърифлаб беришга, ўйинчоқларнинг ўзига хос хусусиятларини кўрсатувчи белгиларини (ранги,
шакли, қандай ўйналиши ва бошқалар) аниқ сўзлар орқали ифодалашга ўргатиш.
Ижодий ҳикоя қилиш. Болаларни тарбиячи томонидан айтилган ҳикоя ёки эртакни
ниҳоясига етказиш, жумлаларни қиска, лўнда тузиш, тасвирий воситалардан фойдаланишга
ўргатиш.
Болаларни шахсий тажрибалари асосида, тарбиячи таклиф этган ҳаётий мавзулар бўйича
мантиқий ривожланиб борувчи ҳикоя ёки эртак тузиш қобилиятларини ривожлантириш.
“Лоланинг мактабгача таълим муассасасидаги биринчи куни”, “Метрода”, “Циркда”, “Бизнинг оила”,
“Бизнинг жонли бурчагимиз”, “Мен қушларни овқатлантирдим”, “Мен арча байрамини қандай
ўтказдим”, “Дам олиш куни”, “Бизнинг мактабгача таълим муассасаси”, “Гулзоримиздаги гулларни
қандай етиштирдик”, “Танланган ўйинчоқлар бўйича ҳикоя тузиш”, “Боғчамда ёқтирган
ўйинларим”, “Энг яқин ўртоғим”, “Дадамларга қарашдим”, “Зўр мультфильм кўрдим”, “Кўғирчоқ
театрига бордик” ва бошқалар.
Болаларнинг қаҳрамонларнинг руҳий кечинмаларини таъсирчан бера билишга ўргатиш. “Қиш”,
“Биринчи қор”, “Янги йил байрами”, “Қорбобо”, “Энг яхши фасл”, “Мен онамга ёрдамчи”, “Мен
дадамга ёрдамчи”, “Онамларнинг байрами”, “Мен Наврўз байрамини қандай ўтказдим?” кабилар.
Болаларга мазмунли расмларда акс эттирилган воқеаларни изчил баён қилишни,
персанажларнинг ҳатти-ҳаракатларига нисбатан ўз муносабатларини билдириш, ҳикояни мантиқли
тугалашни, топишмоқлар ўйлаб топишни ўргатиш.
Суратлар бўйича сўзлаб, ҳикоя қилишда, болаларга суратда тасвирланган воқеаларга
муносабат билдириб, мустақил ҳикоя тузишга ўргатилади. Жумлани грамматик жиҳатдан
тўғри тузишларига, товушларни аниқ талаффуз этишларига эътибор берилади. Шу билан
бирга расмда акс эттирилган мазмунли воқеага қараб, илгари нима бўлганини ва кейин нима
бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр юритишга ундаш мумкин. Табиат манзаралари акс
эттирилган суратга қараб тасвирий ҳикоя тузишга ўргатиш. Шу билан бирга тарбиячи
болаларга ўзлари тузган ҳикояларидаги персанажларга қисқача таъриф беришларига,
уларнинг хатти-ҳаракатларига ўз муносабатларини билдириб ўтишларига ҳам диққатини
қаратиш ва ўргатиб бориш лозим. Мустақил танланган мавзу бўйича ҳикоя айтилаётганда
воқеаларнинг изчиллиги, тугал мантиққа эга бўлиши, тасвирий ифода воситаларидан ўринли
фойдаланишларига аҳамият бериш. Болаларни таққослаш усулидан фойдаланиб топишмоқлар ўйлаб
топишга ўргатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: