101
Жисмоний сифатлар-тезкорлик, чаққонликни ўстириш. Машқларни бажариш пайтида
чидамлилик ва куч кўрсатишга имкон бериш; мувозанат сақлашни ҳис этишни, ҳаракатларни
бошқаришни ва бўшлиқда чамалашни такомиллаштириш. Берилган масофани ўрта тезликда
югуриб ўтишга ўргатиш. Турган жойида ва ҳаракат вақтида тезлик билан сафланиш ва қайта
сафланишга; колоннада, сафда доирада текисланишга ўргатиш тўғри қадди-қоматни
шакллантириш. Уюшқоқлик билан ҳаракат қилишга, матонат, мустақиллик кўрсатишга
ўргатиш жисмоний машқларга қизиқтиришни қўллаб-қувватлаш, уларни фақат
кўрсатгандагина эмас, балки сўз билан тушунтирганда ҳам аниқ бажаришга ўргата бориш.
Машқларни аниқ, берилган тезликда, мусиқа билан бир усулда бажариш. Ҳаракатли
ўйинларда мустақил қатнашиш, спорт ўйинларидаги ҳаракатлар кўникмасини ўзлаштириш
иштиёқини ўстириш, ўйинда ўз хатти-ҳаракатига ва тенгдошининг хулқига адолатли ҳамда
виждонан баҳо бериш ўзаро дўстлик муносабатларини намоён қилишга ўргатиш
Эрталабки бадантарбия машқини мунтазам равишда бажариш иштиёқини
шакллантириш, уни ўтказаётганда уюшқоқликка, машқлар комплексини мустақил бажариш
кўникмасига эришиш. Жисмоний машқларни илдам ҳаракат қилиб, ўзига тўлиқ ишонч
билан аниқ бажара олишга ўргата бориш.
Очиқ ҳавода ўтказиладиган ҳаракатли ўйинларда ва сайр вақтидаги жисмоний
машқларни бажаришда, болаларни ўйинда жамоаларга бўлиниб иштирок этишга,
эстафеталарда бутун жамоанинг манфаатларини ҳисобга олиб ҳаракат қилишга адолатли ва
хайриҳоҳ бўлишга ўргатиб бориш. Чаққонлик, чидамлилик каби бир қатор жисмоний
сифатларни намойиш қилишга эришиб ва уларни такомиллаштира бориб, спорт ўйинлари ва
машқларининг элементларини ўрганиш.
Кучли ақлий фаолият билан боғлиқ бўлган машғулотларда чарчашнинг олдини олиш ва
ишлаш қобилиятини сақлаш мақсадида енгил жисмоний машқларни бажариш кераклигини
болаларга маълум қилиш. Жисмоний дақиқаларни тайёрлаш ва ўтказишда кўрсатиладиган
ташаббускорлик ва мустақилликни ўстириш. Болаларни ҳаракат қилишдаги ва хилми-хил
ўйинлар ўйнашдаги ижодий фаолиятини ривожлантириш.
Кўнгил очар тадбирлари ва байрамларида қўлга киритиладиган шахсий натижаларни
яхшилаш билан бир қаторда, қизиқ-қизиқ ўйинларни ўйлаб топувчиларни, ижодий
мустақиллик кўрсатувчиларнинг ташаббусини қўллаб қувватлаш. Болаларни жамоада яхши
ютуқларига эришишга, ўйин иштирокчиларини ва жамоадаги шерикларини ҳурмат қилишга,
тенгдошларининг ютуғидан қувона олиш кўникмасига ўргатиш.
Мустақил фаолият жараёнида ҳаракатларнинг турли хилларини мунтазам машқ қилиш
одатини шакллантириш. Турли хил жисмоний машқларни ва спорт ўйинлари элементларини
мустақил бажараётган пайтда ёки очиқ ҳаводаги ўйинлари элементларини мустақил
бажараётган пайтда ўйин эстафеталарида ва енгил мусобоқаларида борган сари юқорироқ
натижаларга эришишга интилишларини рағбатлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: