Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Ўқув йили охирида бола:
- турли сафланишларда (биттадан, иккитадан, тўрттадан колонна 
бўлиб, доира олиб, саф тортиб) юради;
- қўллар билан ҳар хил ҳаракатларни бажариб юради; 
- оёқларни чалкаштириб юради; 
- йўналишни ва мувозанатни сақлаган ҳолда 2 дақиқа тўхтовсиз 
югуради;
- 40-50 м масофага ўртача тезликда югуради;
- буюмлар орасидан уларга тегиб кетмасликка ҳаракат қилган ҳолда 
югуради;
- югуриш вақтида турғун ва ҳаракатланувчан нарсаларга тегмасдан 
уларни айланиб ўтиб югуради;
- турли усулларда (бир оёғи олдинда, бир оёғи орқада, галма-гал ўнг ва 
чап оёғида) сакрайди; 
- икки оёғини жуфтлаб, бир оёғида олдинга ҳаракатланиб, бир оёғидан 
бошқа оёғига туриб, чизиқлар устидан, паст буюмлар устидан, бир 
оёқда тескари йўналишда, турган жойидан узунликка (80 см 
масофага) сакрайди;
- югуриб келиб узунликка, баландликка сакрайди; 
- коптокни юқорига отади ва икки қўл билан илиб олади (камида 10 
марта);
- гимнастика нарвончасининг бир зинапоясидан иккинчи зинапоясига 
диагонал бўйича ўтади;
- нарвонга чиқиб тушади;
- кўзларни юмиб айланади ва тўхтайди, кўрсатилган ҳолатни 
эгаллайди; 
- умумривожлантирувчи машқларни мустақил бажаради; 
- шахсий ва жамоа гигиенаси қоидаларига риоя қилади; 
- ошхона жиҳозлари, қошиқ, санчқи ва сочиқдан тўғри фойдаланади;
- тўғри овқатланади, идиш-товоқни столдан йиғиштириб қўяди; 
- ухлаш олдидан ювинади. 
 
 


159 
Ижтимоий- ҳиссий ривожланиш 
(6-7 ёш) 
Ижтимоий ривожланиш. Катталар билан мулоқот. Боланинг 
катталар ва тенгдошлари билан мулоқот қилиш доирасини (бошқа гуруҳ 
тарбиячиси, мудира, услубчи, психолог, меҳмонлар, тенгдошларининг ота-
онаси) кенгайтириш. 
Болага ўз ихтиёри билан саломлашиш, катталарнинг саволларига 
жавоб бериш, миннатдорчилик билдириш, катталарга мурожаат 
қилишнинг турли усулларидан фойдаланишни ўргатишни давом эттириш. 
Одамлар билан мулоқот қилишда, суҳбат ва мунозараларда ўз 
фикрини айта олиш қобилиятини шакллантириш. Мустақил ҳолда 
“Ассалому-алайкум”, “Марҳамат”, “Раҳмат”, “Илтимос”, “Хайр”, 
“Кўришгунча”, “Соғ бўлинг” каби илтифотли сўзларни, бошқаларга 
нисбатан “балли”, “яша” каби олқишларни айта олишга одатлантириш. 
Катталар билан мулоқот даврида мактаб ҳақидаги тасаввурларини 
кенгайтириш, билим олишга қизиқтириш, катталар томонидан ўрнатилган 
тартиб-қоидага риоя қилишга одатлантириш. 
Болага атрофдагиларни ҳурмат қилиш муҳимлигини тушунтириш, 
оила аъзолари ва уларнинг вазифаларини билишга кўмаклашиш, оила 
аъзоларига ёрдам беришга ўргатиш, заруратга қараб ёрдам сўраб 
мурожаат этишини рағбатлантириш. Байрам ва тадбирларда яқин 
инсонларини сўз орқали табриклашга ўргатиш. 
Болани диққат билан тинглаш, унинг сўзларига қизиқиш билдириш, 
саволларига батафсил жавоб бериш муҳим. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish