Кичик гуруҳ (3-4 ёш)


Тенгдошлари билан мулоқот



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Тенгдошлари билан мулоқот. Тенгдошлари билан саломлашиш, 
хайрлашиш ва улар билан ўзаро фикрлашиш, мулоқотдан севиниш, 
мамнунлигини сўз билан ифодалаш (“Менинг ўртоғим”, “Дўстимнинг 
туғилган куни”, “Биз ясаган варраклар”), байрам ва тадбирларда 
ўртоқларини табриклаш ва бундан қувонч ҳиссини туйишга ўргатиш.
Тенгдошларига ёқиш истагини, ўйинлар ташкил этиш, ролларни
тўғри тақсимлаш, фаол бўлишга интилишини рағбатлантириш.
Тенгдошларининг яхши ва ёмон одатларини, қилиқларини сўз орқали 
айтиш, баҳолаш, атрофдагилар билан мулоқот вақтида ўз таклифларини 
эркин билдириш ва улар билан ўз ҳиссиётларини бемалол ўртоқлашиш, 
низоли вазиятлардан мустақил чиқа олиш кўникмасини шакллантиришда 
давом этиш.
Шунингдек, мулоқот давомида ўз фикрини билдириш, амалга 
ошириш ва фикрини ўзгартириш имконини бериш (“Сен буни яхши 
ўйлабсан, лекин бунинг ҳожати йўқ”). 
Боланинг ролли ва театрлаштирилган ҳамда бошқа турдаги 
ўйинларда фаол иштирок этишини рағбатлантириш. 
Ҳиссий ривожланиш. “Мен” концепцияси ёки ўз-ўзини англаш 
тушунчасини шакллантириш. Болада ижобий фазилатларни таркиб 
топтиришда давом этиш. Атрофдагиларга ва тенгдошларига эътиборли, 
раҳм-шафқатли бўлиш, ёрдам бериш, топшириқларни бажаришда қатъият 


160 
ва сабр-тоқатни намойиш этиш, ташаббускор, фаол бўлиш, бўлажак 
воқеалардан мамнуният ҳис қилишга ўргатиш. Айтилган топшириқни ўз 
вақтида тўғри бажаришга ундаш. 
Боланинг ўз исми-шарифи, ёши, манзили, оила аъзоларини тўлиқ 
билиши, ўзи тўғрисида тасаввурга эга бўлиши, ўзининг шахсий аҳлоқий 
сифатларини баҳолай ва англай олишини рағбатлантириш. Болани ўзи 
ҳақида, яшайдиган шаҳри, уйи, манзили тўғрисида (“Менинг туғилган 
куним”, “Менинг оилам”, “Менинг маҳаллам”) сўзлаб беришга ўргатиш, 
ўзи ва тенгдошлари тўғрисидаги маълумот билан алмашиш кўникмасини 
мустаҳкамлаш, ўзини таништирадиган вазиятлар мавжуд бўлган ролли 
ўйинларни ташкил қилиш. 
Ўғил болага (жасур, мард, зийрак, чаққон, қизларга ҳурмат) ва қиз 
болага (назокатли, мулойим, оқила, чаққон, саришта) хос бўлган 
фазилатларни тарбиялашни давом эттириш.
Катталар ва тенгдошларининг ўзига берган баҳосини, бошқаларнинг 
хоҳиш-истакларини ҳурмат қилиш. Катталар ёрдамида ўз камчилигини 
сезиш ва бартараф қилиш, жамоада ўзини тутиш, ўзининг ютуқ ва 
камчиликларини билишга ўргатиш. 
Ўзини ҳурмат қилиш, ўз қадр-қимматини билиш, миллий 
анъаналарни ва маданий қадриятларни ҳурматлаш, улар билан фахрлана 
олишини (миллий кийимлар, ўйинлар, урф-одатлар, тарихни ва бугунини 
билишга интилади) рағбатлантириш. Болага маънавий-моддий қадриятлар 
тўғрисида тушунтириш, маданий қадриятларни ўйинлар, ижод, 
мусобақалар орқали ифодалашига имкон бериш. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish