Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Мусиқий таълимий ўйин. Болани қўшиқларни саҳналаштиришга, 
давра қўшиқларида сўз, мусиқа ва ҳаракат уйғунлигини чиройли 
ифодалашга қизиқтириш. Таълимий ўйинларда мусиқа машғулотининг 
барча бўлимларида олган билимларини мужассам ҳолда намоён этишга 
ўргатиш. (“Мусиқали лото”, “Дирижёр”, “Қўғирчоқ-ўйинчоқ”, “Куйини 
топ”, “Мусиқали эртак”). 
Образли ҳаракатларни бажаришда болани умумийликдан мустақил ва 
якка бажариш сари етаклаш. Болада образли тасаввур, мустақил фикрлаш, 
ижодкорлик ҳусусиятларини ривожлантириш. 
 Мусиқий-таълимий ўйинлар воситасида мусиқий ва номусиқий 
товушлар ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириш (“Товушлар қаерда 
яшайди?”, “Бармоқлар”, “Узун-қисқа таёқчалар”), чолғу асбоблари 
ҳақидаги билимларини аниқлаш (“Қайси чолғу чаляпти?”, “Сирли 
қутича”), мусиқий хотирани ривожлантириш (“Куйини топ”, “Акс садо”), 
темп ва тембрни фарқлаш кўникмасини (“Дўстингни овозидан топ”) 
мустаҳкамлаш.
Мусиқага оид маълумотлар. Нота ва товушқатор билан 
таништириш. Мусиқа жанрлари (марш, қўшиқ, рақс) ҳақидаги 
тушунчаларини аниқлаш ва мустаҳкамлаш; зарбли оркестр, халқ чолғулари 
ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириш. Опера ва балет ҳақида маълумот 
бериш. 
Болада мусиқий ва шовқинли товушлар ҳақида тасаввур пайдо қилиш 
ва уларни фарқлашга ўргатиш. Товушнинг баландлик, тембр, динамик 
хусусиятларини боланинг ёши ва имкониятига мос ҳолда, кўргазмалилик, 
қизиқарли воқеалар мисолида тушунтириш. 
Фортепиано, доира чолғулари ҳамда металлофон, бубен, қўнғироқча 


148 
каби болалар чолғулари ижросидаги куйлардан баҳраманд қилиш. 
Марш, рақс, қўшиқ ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириш.  
Ўқув йили охирида бола:
- таниш мусиқа асарини астойдил тинглайди ва уларга нисбатан
эмоционал муносабат билдиради;
- мусиқий ва шовқинли товушларни ажрата олади;
- мусиқа асар мазмунини тушунади ва кайфиятини фарқлайди; 
- турли жанрларни (марш, вальс, полька, алла) идрок этади; 
- ўзи ўрганган қўшиқдан парчани мустақил куйлайди; 
- мусиқа асбобларига қизиқади ва уларда ижро этишга ҳаракат қилади; 
- мусиқали ва кўргазмали фаолиятларда иштирок этишга қизиқади; 
- рақс ҳаракатларини мустақил бажаради; 
- тинглаган куй ва қўшиқнинг номи ва ижодкорини билади;
- нота ва товуш қатори ҳақида дастлабки тушунчага эга;
- вокал ва чолғу мусиқасини фарқлай олади; 
- оркестр ва хор ҳақида умумий тушунчага эга; 
- мусиқага мос мустақил ҳаракатлана олади; 
- айрим симфоник оркестр ва ўзбек халқ чолғу асбобларини танийди 
ва номини билади (скрипка, барабан, доира, дутор, карнай, най); 
- турли образли ҳаракатлар ўйлаб топади; 
- байрам эрталиклари ва кўнгил очиш соатларида фаол иштирок 
этади. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish