Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

 
Мусиқа 
(5-6 ёш) 
Мусиқа тинглаш. Боланинг таниш мусиқа асарини астойдил тинглаш ва 
уларга нисбатан эмоционал муносабат билдиришини, эстетик идрокини, 
мусиқа орқали оламни англаш, мусиқий дид, тафаккур, хотира ва мусиқа 
маданиятини шакллантиришда давом этиш. Мусиқа тинглашга бўлган 
иштиёқини, ҳавасини рағбатлантириш. Мусиқий ва шовқинли товушларни 
ажрата олиш; мусиқа жанрлари (марш, қўшиқ, рақс, вальс, полька, алла
ҳақидаги тушунчаларини аниқлаш ва мустаҳкамлаш; 2-3 қисмли мусиқа 
асаридаги ўзгаришларни, кайфият (қувноқ, осойишта)ни пайқаш, 
мусиқанинг кириш қисми, бошланиши, хотима ва нақоратни фарқлашга, 
куй қайси мусиқа асбобида чалинаётганини мустақил аниқлаш ва ўз 
таассуротларини эркин ҳикоя қилишга ўргатишда давом этиш.
Бола ўзи тингламоқчи бўлган мусиқа асарини мустақил танлашига 
имкон бериш.  
Вокал ва чолғу асарларидан баҳраманд қилиш орқали бу жанрлар 
ҳақида тушунча ҳосил қилиш; айрим симфоник оркестр ва ўзбек ҳалқ 
чолғу асбобларининг номларини айтиш (скрипка, труба, барабан, 
ноғора, чанг, карнай) ва уларни фарқлашга ўргатиш. (Ўзбек халқ куйи  
“Оромижон”, А.Мансуров “Ватангинам”; Ф.Назаров “Сўзсиз қўшиқ”; 
И.Акбаров “Салимжоннинг товуғи”; Д.Кабалевский “Масхарабозлар”). 
Болада маданий қадриятларимизга, мусиқий меросимизга қизиқиш ва 
ҳурмат уйғотиш, дутор, рубоб, чанг, най, ноғора, доира, сурнай каби 
чолғуларда ижро этилган мусиқаларни (Ўзбек халқ куйлари: “Уфор”, 
“Роҳат”, “Дутор баёти”, “Норим-норим”) биргаликда тинглаш, куйнинг 
ифода воситалари билан таништириш. Мусиқанинг кайфиятини 
эмоционал ҳис қилиш ва фарқлаш, табиат, она Ватанга муҳаббат 
туйғуларини ривожлантириш: М.Бурхонов “Ўзбекистон Давлат мадҳияси”, 
Ф.Назаров “Ватаним”, “Оппоқ қор” (“Марварид” гуруҳи), ўзбек халқ куйи 
- “Аскарий”. 
Болани ўзбек миллий куйлари билан бир қаторда турли халқлар 
куйларидан баҳраманд қилиш. 
Боланинг мусиқий қобилиятини шакллантириш, ўз мусиқасини 
битиши учун тегишли шароит яратиш. Байрамлар ва кўнгилочар 
тадбирларда, мусиқали ва кўргазмали фаолиятларда иштирок этишга 
қизиқиш билдиришини рағбатлантириш. Репертуар: Д.Зокиров “Бинафша 


145 
қўшиғи”, “Байрам марши”, А.Мансуров “Қўшиғим, жон, қўшиғим”, 
М.Левиев “Вальс”. 
Мусиқа раҳбари ўз имкониятидан келиб чиқиб, зарбли чолғу оркестри
ижросидаги куй-қўшиқлар ёзилган ёзувли тасмадан, аудио-видео 
тасмаларидан ва бошқа овозли техникалардан фойдаланиши мумкин.

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish