Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Бадиий адабиёт. Болада бадиий асарларга нисбатан қизиқиш 
уйғотиш, шеърий асарлардан завқланиш, насрий асарларда акс 
эттирилаётган 
воқеалар 
мазмунини 
тушуниш, 
таъсирланиш 
кўникмаларини таркиб топтиришда давом этиш. Болага доимий равишда 
ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналаридан: йил фасллари ҳақидаги (“Келса 
йилбоши – Наврўз”, “Офтоб чиқди оламга...”); қувноқ ўйин қўшиқлари 
(“Сичқон-мушук ўйнаймиз...”); айтишмалар (“Карим қайда?...”)ни


63 
ифодали тарзда ўқиб бериш орқали миллий оҳангдаги жозибани, ритмнинг 
бир текисда такрорланишидан вужудга келадиган мусиқийликни ҳис этиш 
туйғусини 
шакллантириш. 
Боланинг 
тафаккури 
ва 
нутқини 
ривожлантиришда, хотирасини мустаҳкамлашда, одоб-ахлоққа ўргатишда 
қўл келувчи халқ мақоллари билан доимий равишда таништириш.
Болада шеърий асар қаҳрамонларини кузатиш, уларнинг руҳий 
ҳолатидан таъсирланиш: шодланиш, қувониш ёки аксинча ҳамдардлик 
билдириш (Т.Адашбоев “Насибанинг олмаси”, Ҳ.Раҳмат, “Қувонч”, 
М.Раззоқов “Ўжар”, Р.Файз “Бодиринг”) каби туйғуларни тарбиялаш; 
табиат манзаралари, йил фасллари ҳақидаги қувноқ шеърлар (А.Зиёмат 
“Олтин кузим”, З.Исомиддинов “Чана”, А.Абдураззоқ “Қиш кетар” в.б.) 
дан намуналар ўқиш орқали атроф-олам ҳақидаги тасаввурларини 
кенгайтириш. Боланинг шеър ёдлашга (А.Обиджон “Коптоклар қўшиғи”, 
Й.Сулаймон “Бувижон” в.б.) бўлган ҳавасини рағбатлантириш. 
Болани бадиий асар (эртак, афсона, ҳикоя)ларни диққат билан 
тинглаш, маъносига тушуниш, қаҳрамонлар хатти-ҳаракатларини 
кузатишга ўргатиш. Эртакларга хос хусусиятлар ҳақида илк тушунчалар 
бериш (ўзбек халқ эртаклари “Эчки болалари”, “Бароқхон”); ҳикоялардаги
ҳаётий воқеаларни англаш, қаҳрамонлар руҳий ҳолатини (хафа, хурсанд
ҳис этиш, аста-секин уларнинг хулқига ”яхши” ёки “ёмон” деб (А.Носиров
“Янги машина”, Я.Саъдуллаева ”Йўлда”, Ҳ.Бадалов “Қип-қизил олма”, 
М.Муродов “Бўлиб ейишди” в.б.) баҳо беришга ундаш. Болани халқ 
афсонаси - “Нон ҳамроҳ” билан таништириш асосида нон ҳақидаги 
тушунчаларини кенгайтириш. Нонни азиз билиб, уни увол қилмасликка,
қадрлашга одатлантириш. 
Болани ўзбек халқ оғзаки ижоди ва ёзувчиларининг бадиий асарлари
билан бир қаторда турли халқ оғзаки ижоди ва ёзувчиларининг асарлари 
билан ҳам таништириш (қозоқ халқ эртаги “Олмахон”, украин халқ эртаги 
– “Қўлқоп”, рус халқ эртаги – “Бўғирсоқ”; Қ.Мирзоалиев “Шкафга етса 
бўйим”, А.Барто “Коптокча”, С.Маршак “Фил”, Г.Виеру “Офтоб, 
офтобжон” в.б.). 
Бадиий асарлар бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган суҳбат-
мунозаралар ўтказиш; суҳбат жараёнида таниш эртак ва ҳикояларни сўзлаб 
беришга; асар қаҳрамонлари ҳақида ўз муносабатини билдиришга бўлган 
иштиёқини рағбатлантириш; севимли асарларидан парча ўқиб ёки сўзлаб 
берилганида, асар номини айтиш; асар воқеалари асосида берилган оддий 
саволларга тушуниб, жавоб бериш кўникмасини шакллантириш; 
тушунмаган жойлари ҳақида тортинмасдан қўшимча изоҳлаб беришни 
сўрашга ўргатиш. Бола диққатини бадиий асар мазмуни бўйича ишланган 
расмларга қаратиш, унда акс этган асар қаҳрамонларини таниш, 
номларини айтиш ва сўзлаб беришга ундаш; матн ва расмнинг бир-
биридан фарқи ҳақидаги (матн - сўзлар, гаплар воситасида тузилади; 
расм эса қалам, акварел бўёқ, гуаш в.б. воситасида тасвирланади
тасаввурларини кенгайтириш. 


64 
Болада китобга нисбатан қизиқиш, меҳр ҳисларини кучайтириш,
китобни тоза қўл билан ушлаш, варақларини авайлаб, шошмасдан, аста 
очиш, букламаслик каби қоидаларни ўргатишда давом этиш.

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish