Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Юриш ва югуриш ўйинлари. “Қўғирчоқникига меҳмонга”, “Сўқмоқ 
бўйлаб”, “Ким секинроқ (тезроқ)?”, “Менга етиб ол”, “Поезд”, “Қуёш ва 
булут”, “Нарсани олиб кел”, “Қушчалар учяпти”, “Қуёним-қуёним”. 
Ўрмалаш ўйинлари. “Шиқилдоққача ўрмалаб кел”, “Дарвозачадан 
эмаклаб ўт”, “Чизиқни босма”, “Эҳтиёт бўл”. 
Улоқтириш ва илиб олиш ўйинлари. “Доирадаги копток”, “Коптокни 
ушла”, “Дарвозачага киргиз”, “Нишонни мўлжалга ол”. 
Сакраш ўйинлари. “Менинг қувноқ коптогим”, “Ариқчадан сакраш”. 
Саҳналаштирилган ўйинлар. Болада театрлаштирилган ўйинларга 
қизиқиш уйғотиш, асар қаҳрамонлари билан мулоқот қилишнинг 
дастлабки тажрибасидан атроф-муҳит ҳақидаги (“Лолахон бувисиникига 
кетяпти”, “Гуруҳимизга меҳмон келди”) тушунчаларини кенгайтириш. 
Ўйин қаҳрамонларининг турли ҳаракатларини мусиқа орқали 
ифодалаш, жониворлар овозига тақлид қилиш, халқ оғзаки ижоди 
асарларидаги сўзларни такрорлашга кўмаклашиш. Боланинг ўйин 
жараёнидаги 
фаоллигини 
қувватлаш, 
ижодий 
қобилиятини 
ривожлантириш. 
Болага катталар томонидан театрлаштирилган томошаларни қўйиб бериш. 
Саҳналаштириладиган ўйинлар: “Шолғом”, “Фил билан хўроз”, “Бўғирсоқ”. 
Таълимий ўйинлар. Болани дидактик материал билан ўтказиладиган 
ўйинларда янги нарсаларни ўрганишга бўлган иштиёқини тарбиялаш.
Нарсаларнинг ўлчами, шакли, ранги ҳақидаги тушунчаларини бойитиш. 
Турли ўлчамдаги халқачадан пирамида (минорача) ясашга, “Геометрик 
мозаика”га (доира, учбурчак, квадрат) хос шаклларнинг ўзаро муносабатлари 
ичида тўғри мўлжал олишга, тўртта қисмдан (қирқма расмлар, кубиклар) бир 
бутунни ҳосил қилишга, бир хилдаги нарсаларнинг битта сенсор белгиси (ранг, 
шакл, ўлчам) бўйича мослиги ва фарқларини аниқлашга, қиёслашга ва
гуруҳлашга ўргатиш.
Болага 4 та ранг (қизил, кўк, сариқ, яшил) ҳақида содда тарзда (номларини 
айтиш ва кўрсатиш орқали) илк тушунча бериш, копток ва кубикларни ранги 
бўйича туркумлашни, рангига қараб қутичага жойлаштиришни ўргатиш. 
Ўйинчоқ ва нарсаларни қисмларга ажратишини, қутича ёки ручкаларнинг 
қопқоғини очиш ва ёпишини, кичик нарсаларни саватга жойлаштириши ва 
ундан чиқаришини рағбатлантириш. 
Диққат ва хотирани (“Нима йўқ бўлди?”); эшитишни (“Ниманинг овози?”); 
тери орқали сезиш, ҳарорат фарқларини билиш қобилиятини (“Ажойиб халтача”, 
“Оғир-енгил”); қўлнинг майда моторикасини (тугмачали, илмоқчали, чилвирли 
ўйинчоқлар) ривожлантиришга қаратилган таълимий ўйинлар ўтказиш.
Таълимий ўйинлар: “Топчи, нима йўқ?”, “Иссиқ-совуқ”, “Тугмачалар”, 
“Илгакчалар”, “Қулфчалар”, “Боғичлар”, “Рангини топ”, “Пирамида қур”, “Бир 
хил буюмларни топ”, “Гулдаста тўпла”, “Ўйинчоқни топ”, “Қўғирчоқни 
ухлатамиз”, “Нима ўзгарди?”. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish