Чизиқли бошқарув тузилмасида қуйи бошқарув бўғини фақат биргина юқори бошқарув бўғинига бўйсунади ва барча масалалар битта алоқа канали орқали ҳал қилинади. Бундай тузилма кичикроқ корхоналарда кенг қўлианилади.
Функционал бошқарув тузилмасида функсионал бўғинлар, бўлимлар ташкил этилиб, уларнинг ҳар бири бошқариш алоҳида функциясини амалга оширишга ихтисослашган бўлади. Чизиқли-функционал бошқарув тузилмаси чизиқли ва функционал тузилмалар бирлашмасидан иборат бўлиб, унда бошқарув фаолияти ҳам чизиқли, ҳам функционал бошқарувчилар томонидан амалга оширилади.
Чизиқли-штабли бошқарув тузилмасида бошқарувнинг ҳар бир чизиқли бўғинида турли муаммоларни ҳал қилиш бўйича мутахассислардан иборат штаблар ташкил этилди.
Матрицали бошқарув тузилмаси вертикал ва горизонтал бошқаришда бошқарув вазифаларини бошқарув бўғинлари ўртасида қайта тақсим-лашни назарда тутади.
Бошқаришни амалга оширишда бошқарув қарорлари салмоқли ўрин эгаллайди. Улар стратегик ва оператив, умумий ва локал, бир мақсадли ва кўп мақсадли, дискурсив ва интуитив шаклларда бўлиши мумкин. Бошқарув қарорлари пухта ўйланган ва ҳар томонлама асосланган бўлиши керак. Бошқарув қарорлари қабул қилиш учун тегишли билимларга, қобилиятга, ахборотга эга бўлиш лозим. Лекин ҳамма тадбиркорларда ҳам улар етарли даражада бўлавермайди, Демак, уларни ўзлаштиришга ҳаракат қилиш керак бўлади. Яхши бошқарув қарорлари қабул қилиш муваффақият гаровидир. Турли корхоналарда бошқарув қарорлари қабул қилиш ўз хусусиятларига эга. Шунга қарамай, бошқарув қарорлари қабул қилиш жараёни умумий ҳарактерга эга ва у тўлиқ ҳолда бир қатор босқичлардан иборат.
ҳал қилиниши керак боиган муаммони таҳлил қилиш;
вазифани аниқлаш ва қўйиш;
мақсадни белгилаш;
қарор вариантларини тузиш ва баҳолаш;
қарорнинг энг самарали вариантини танлаш ва қабул қилиш;
қабул қилинган қарорни амалга оширишни ташкил этиш ва назорат
қилиш.
Шундай қилиб, тадбиркорликда бошқаришнинг роли катта бўлиб, фаолият натижалари кўп жиҳатдан унга боғлиқдир. Буни ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида мутахассислар томонидан "Корхонанинг синиш сабабларидан бири бошқарувни яхши йўлга қўйилмагани"деб чиқарилган хулоса тасдиқлайди. Шунинг учун ҳар бир тадбиркор бошқаришга жиддий эътибор бериши лозим.