Бошқаришда тўғри ва тескари алоқалар муҳим ўрин эгаллайди. Мазкур алоқалар ахборот оқимларидан иборат. Бошқарув эса ахборот технологиясидир. Тўғри алоқа бошқарувчидан бошқариш объектига таъсир этиш учун йўналтирилган ахборот (буйруқ, топшириқ, кўрсатма) бўлса, тескари алоқа бошқариш объектининг шу таъсирга жавобини акс эттирувчи ва бошқарувчига қайтиб келадиган тескари (қайтма) ах-боротдир. Бу тамойил тўғри ва тескари йўналтирилган ахборот оқимлари (алоқалар) нинг миқдор ва сифат, макон ва замон жиҳатидан ўзаро му-вофиқ бўлишини талаб қилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий муҳит, бозордаги вазият, рақобат муҳити ва ташқи муҳит бошқа омиллари тез-тез ўзгариб туриши туфайли иш жараёнларига, режаларга аниқликлар киритиб туришга тўғри келади. Бошқариш тизими ҳам, бошқарувчилар ҳам бундай ўзгаришларга тез мослашувчан бўлиши лозим. Акс ҳолда, бошқариш тизими ўзгариб бораётган жараёнлардан орқага қолиб, уларга мос келмай қолади ва оқибатда бошқариш кутилган самарани бермайди.
Хулоса қилиб айтганда, бошқариш тамойиллари ўзаро боғлиқ бўлиб, бир-бирини тўлдириб туради. Шунинг учун уларнинг ўзаро энг оқилона мутаносибликда ва уйғунликда рўёбга чиқарилишини таъминлаш моижалланган натижаларга эришиш гарови ҳисобланади.
Тадбиркорликда бошқариш тегишли функсияларни бажариш йўли билан амалга оширилади. Биз умумий ҳолда, қуйидаги асосий бошқариш функ-сияларини ажратишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:
режалаштириш;
ташкил қилиш (уюштириш);
тартибга солиш;
тақдирлаш (мотивлаш);
ҳисоб ва ҳисобот;
назорат ва таҳлил.
2. Кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик фаолиятини бошқаришни ташкил этиш
Бошқариш кўзланган мақсадга эришиш қобилияти, маҳорати демакдир. Муваффақият қозониш учун, энг аввало, нима қилиш керак-лигини аниқ билиш ва ўз билимини амалда қўллай олиш лозим. Бошқариш усуллари ва тартиб-қоидаларини ҳам яхши билиш керак. Энг муҳими бошқаришда бор куч билан интилиш эмас, балки муайян шароитда энг яхши натижага эришиш ҳисобланади.
Тадбиркорликда бошқаришнинг хусусиятларидан бири шундан иборатки, бошқаришда тадбиркорнинг шахсан ўзи иштирок этади. Чунки тадбиркорлик субъектларининг асосий қисмини якка тадбиркорлар, микрофирма ва кичик корхоналар ташкил этади. Уларнинг кўпчилигида эса бошқарув аппарати йўқ. Якка тадбиркорликда бошқариш оддий кундалик иш сингари амалга оширилади. Кўпчилик кичик корхоналарда бошқаришни асосан тадбиркорнинг ўзи олиб боради. Фақат ҳисоб-китоб ишларини тегишли мутахассисларга топшириши мумкин. Демак, бундай ҳолда бошқарув аппарати тузиш ва махсус менежерлар ёллаш имкони-яти бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |