Бизне-режа ва унинг ҳар бир бўлими етарли даражада асосланган бўлиши лозим. Унинг асосланганлиги қуйидагиларда намоён бўлади:
махсусдастурбўйичаамалгаоширилгантадқиқотларрнаҳлумотлари, хулосалари, тавсияларига асосланиши;
тадбиркорлик фаолиятининг ютуқлари, муаммолари ва имконият-лари, кучли ва заиф томонлари, рақиблардан фарқлари ва устунлигини аниқлаб беришга қаратилган таҳлилга асосланиши;
муайян товар ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) аниқ лойиҳа-сига асосланиши;
ишлаб чиқилган инвестицион-молиявий дастурга асосланиши;
қўйиладиган вазифалами бажаришни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган техник-иқтисодий, молиявий, ташкилий механизмларга асосланиши;
техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар билан тасдиқланган чора-тадбирлар мажмуйига асосланиши;
таваккални аниқлаш ва баҳолаш, хавф-хатарларни суғурталаш дас-турига асосланиши;
тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиш консепсиясига асосланиши ва ҳоказо.
Ички фойдаланиш учун бизне-режа ва айниқса унинг молиявий-бюджет қисми (сармояни сарфлаш сметаси) ташқи фойдаланувчилар учун мўлжалланган бизнес режага қараганда бирмунча муфассалроқ тузилиши лозим.
Тадбиркорликда бизне-режа турли муддатларга - бир ойдан бир неча йилларга моижаллаб тузилиши мумкин. Кўпинча бизне-режа жорий (бир йиллик) ва истиболли (уч, беш йиллик кўринишларда тузилади). Тадбиркор ва унинг ходимларида бизне-режатузиш ва уни рўёбга чиқариш бўйича тажриба ошиб борган сари рcжалаштириш ва режага керакли аниқликлар киритиш ишлари ҳам такомиллашиб, енгиллашиб боради.
Шундай қилиб, бизне-режа етарли даражада тўлиқ, батафсил, мукаммал ва, шунинг билан бирга, фойдаланувчилар учун тушунарли ва жозибадор бўлиши керак. Шундагина у билан танишган потенциал кредиторлар, инвесторлар, ҳамкорлар мўлжалланган ишни яхшироқ тасаввур қилишлари ва унга қизиқишлари мумкин.
Тадбиркор тармоқларда иш юритишнинг дастлаб босқичида узоқни кўра оладиган мақсадга мувофиқ бизнес-режаларни ишлаб ишлаб чиқишади. Бу бизнес-режа умумий жиҳатдан фаолият юритиш соҳаларидан қатҳийй назар қуйидаги бўлимлардан ташкил топади:
1. Товарнинг тавсифи, кимга мўлжалланганлиги ва тузилиши.
2. Товар сотиладиган бозорни баҳолаш.
3. Товар сотиладиган бозордаги рақобат.
4. Маркетинг режаси.
5. Ишлаб чиқариш режаси.
6. Ташкилий режаси.
7. Ҳуқуқий режаси.
8. Фаолият соҳаларини суғурталаш.
9. Лойиҳани маблағ билан таъминлаш.
Хулоса қилганда, юқорида кўрсатилган тартибда тадбиркорлик бизнес-режасини мақсадга мувофиқ равишда тузиш иқтисодий самарадорликни оширишга, ишлаб чиқаришни мунтазамлилиги таъминлашга ва корхонанинг молиявий мустаққиллигини кафолатлашга жиддий омил бўлиб ҳисобланади.
Таянч иборалар
Бизне-режа, вазифаси, мақсади, бизнес режадан фойдаланувчилар, таркиби, товарнинг тавсифи, бозорни баҳолаш, рақобат, маркетинг режаси,ишлаб чиқариш режаси, ташкилий режаси, хуқуқий режаси, фаолият соҳаларини суғурталаш, лойиҳани маблағ билан таъминлаш
Do'stlaringiz bilan baham: |