Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг аҳоли фаровонлигини оширишдаги аҳамияти


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги корхоналар сони (фермер хўжаликларисиз)



Download 264,41 Kb.
bet5/17
Sana22.07.2022
Hajmi264,41 Kb.
#835735
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
2 5224701782847917082

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги корхоналар сони (фермер хўжаликларисиз)





Рўйхатга олинган

Фаолият юритаётган

Фаолият юритмаётган

Фаолияти тугатилган

Янгидан ташкил қилинган

1.01.2012

1.01.2013

1.01.2012

1.01.2013

1.01.2012

1.01.2013

2011
йилнинг январь-
декабр ойларида

2012
йилнинг январь-
декабр ойларида

2011
йилнинг январь-
декабр ойларида

2012
йилнинг январь-
декабр ойларида


































Республика бўйича

246441

248580

218921

219406

27520

29174

20432

19994

35036

23271

Қорақалпоғистон
Республикаси

11395

11733

9784

10146

1611

1587

997

1708

2123

2006

Вилоятлар:































Андижон

21225

22204

19814

20687

1411

1517

726

830

2601

1717

Бухоро

14038

13262

11899

10623

2139

2639

1765

1261

1831

1187

Жиззах

7723

7899

7153

6995

570

904

567

576

1555

774

Қашқадарё

48618

48896

44469

45015

4149

3881

1495

1794

5369

2009

Навоий

6617

6776

6181

6236

436

540

523

486

967

628

Наманган

14469

14835

11279

11793

3190

3042

803

904

2112

1262

Самарқанд

14890

13613

13155

11766

1735

1847

2132

2134

2219

1478

Сурхандарё

11790

11810

9297

8453

2493

3357

1292

914

1612

918

Сирдарё

6450

6549

5892

5732

558

817

758

596

1123

693

Тошкент

20278

21461

18141

19222

2137

2239

990

1020

3117

2263

Фарғона

20301

20468

17679

18053

2622

2415

1502

1716

2641

1789

Хоразм

11232

10501

9874

9847

1358

654

1792

1513

1225

731

Тошкент ш.

37415

38573

34304

34838

3111

3735

5090

4542

6541

5816

Кичик тадбиркорлик (бизнес) нинг иқтисодиёт ва унинг асосий тармоқларидаги улуши1
(фоиз ҳисобида)




2000 й.

2001 й.

2002 й.

2003 й.

2004 й.

2005 й.

2006 й.

2007 й.

2008 й.

2009 й.

2010 й.

2011й.

2012й.

ЯИМ

31,0

33,8

34,6

35,0

35,6

38,2

42,1

45,7

48,2

50,1

52,5

54,0

54,6

Саноат

12,9

12,5

15,4

10,8

11,0

10,0

10,9

13,2

14,6

17,9

18,8

21,02)

22,2

Қишлоқ хўжалиги

73,6

74,5

74,9

78,1

81,1

85,7

93,9

97,5

97,8

97,9

97,8

97,9

98,0

Инвестиция

15,4

13,4

16,3

15,0

18,8

24,0

26,5

23,7

24,6

23,7

28,5

33,02)

35,2

Қурилиш

38,4

40,4

42,0

39,9

49,6

50,9

52,1

55,4

58,4

42,4

53,1

69,02)

70,7

Савдо

42,5

42,5

39,6

42,4

42,3

43,7

45,7

48,2

48,1

47,8

50,3

47,22)

45,3

Пуллик хизматлар

37,0

39,4

40,1

45,3

47,9

52,5

50,8

50,1

48,5

46,9

47,0

46,52)

44,7

Жами хизматлар

х

х

х

х

х

х

х

44,1

44,2

44,1

45,7

46,1

46,0

Юк ташиш

6,7

8,3

12,0

14,7

19,7

24,6

27,2

34,7

38,1

39,5

41,6

43,2

45,6

Юк айланмаси

25,8

31,2

37,2

45,8

54,1

59,7

64,7

70,4

74,6

73,1

76,6

78,9

81,4

Йўловчи ташиш

30,0

34,6

39,5

48,3

57,6

65,7

69,4

75,7

78,4

78,8

79,4

81,8

83,4

Йўловчи айланмаси

44,0

49,5

54,7

63,4

71,9

77,8

80,4

84,8

84,5

82,9

84,7

87,0

87,8

Экспорт

10,2

9,3

7,5

7,3

7,3

6,0

10,7

14,8

12,4

14,6

13,7

18,8

15,8

Импорт

27,4

26,9

24,9

33,7

32,7

33,7

34,0

32,0

35,7

42,5

35,8

32,52)

37,6






1 Жадвал давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тайёрланган (фермер хўжаликларисиз).
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2013 йилнинг 01 январ ҳолатига рўйхатга олинган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сони 248580 тани ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2139 тага кўпайган. Ёки уларнинг сонини тармоқлар бўйича кўриб чиқсак, савдо ва умумий овқатланиш билан шуғулланувчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сони 76468 тани ёки 30 фоиздан ортиқ қисмини ташкил қилади.
Умуман, жаҳон амалиёти ҳам кўрсатдики, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш нафақат аҳолининг фаровонлигини оширишга, балки мамлакатда ялпи ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсишига, ресурслар бандлилигининг ортишига, аҳолининг иш билан таъмиланганлиги даражасининг ортишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўша олади.
  1. БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ОШИРИШДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ТАҲЛИЛИ





    1. Тижорат банкларининг аҳоли фаровонлиги билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишдаги аҳамияти

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субьектларининг аҳоли фаровонлиги билан боғлиқ иқтисодий - ижтимоий муаммоларни ҳал этишдаги ахамияти каттадир. Албатта бу аҳамиятни изоҳлаш лозим. Бизга маълумки, Президентимиз И.А.Каримов 2009 йилни “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги” йили деб эълон қилган ва бу йилда бажарилаётган бир қанча ишлар устивор вазифа сифатида белгилаб олинган эди. Мазкур йилда қишлоқ турмуш сифатини ва қиёфасини тубдан яхшилаш, қишлоқ жойларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал ривожлантириш, мулкдорнинг, тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг мақоми ўрни ва аҳамиятини тубдан қайта кўриб чиқиш ва ривожлантиришни қўллаб қуватлашга йўналтирилган узоқ муддатли чора-тадбирлар кенг комплекснинг амалга оширилиши, 2009 йилда мамлакатни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳум устувор вазифалари сифатида қабул қилинди. 2011 йилда эса бу соҳанинг аҳамиятини янада ортиши сабабли ҳам мазкур йил «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» деб эълон қилинди.
Мулкдорларнинг ўрта синфини шакллантириш, ички бозорни рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, янги иш ўринлари яратиш ва шу асосда аҳоли даромадларини кўпайтириш ва фаровонлигини оширишнинг муҳим омили, мамлакат тараққиёти йўлидаги фаол ҳаракатлантирувчи куч сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган кенг чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш
мақсадида «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастури
ишлаб чиқилди.
Бу дастурда мамлакатимиз ва унинг ҳудудларида янада қулай бизнес- муҳит яратиш, хусусий мулкчиликнинг устуворлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва бу борада ишончли кафолатларни таъминлаш, тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш, давлатнинг бошқарув функциялари ва рухсат берувчи нормаларни қисқартириш, бюрократик тўсиқ ва ғовларни олиб ташлаш, кичик бизнес субъектларининг молия-кредит ва хом ашё ресурсларидан, улар ишлаб чиқарадиган маҳсулотларга давлат буюртмалари берилишидан кенг фойдаланишини таъминлайдиган бозор воситалари ва механизмларини татбиқ этиш, давлат ва назорат органларининг тадбиркорлик субъектлари молия-хўжалик фаолиятига аралашувини кескин қисқартириш, кичик корхоналар ташкил қилиш ҳамда кичик корхоналар ва тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш тартиб-қоидаларини янада соддалаштириш, кичик бизнес соҳасига хизмат қилувчи объектларни қуриш ва уларни муҳандислик- коммуникация тармоқларига улаш, нотураржой хоналари ва зарур ер участкаларини ажратиб бериш борасидаги масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни қабул қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси учун солиқ ва бошқа тўловлар бўйича янада қулай шарт-шароитлар яратиш, имтиёз ва преференциялар бериш, ҳисоботлар тизими ҳамда молия, солиқ ва статистика органларига ҳисоботлар топшириш механизмини такомиллаштириш ва унификациялаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредитлар бериш механизмини янада такомиллаштириш ва уларнинг ҳажмини ошириш, биринчи навбатда, инвестиция мақсадларига, бошланғич сармояни шакллантиришга кредитлар ажратиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ҳамда технологик янгилаш учун ўрта ва узоқ муддатли кредитлар бериш, кичик бизнесни ривожлантиришга хорижий инвестицияларни, авваламбор, ҳалқаро молия институтларининг кредитларини ҳамда тўғридан-тўғри инвестицияларни
кенг жалб этиш ва йўналтириш, саноат тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда юқори технологияга асосланган замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун кенг имкониятлар яратиш кўзда тутилган.
Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқаришга инновацион технологиялар жорий этилишини рағбатлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятдаги иштирокини кенгайтириш масалаларини тубдан ҳал этиш, уларнинг экспорт салоҳиятини оширишга, экспортга мўлжалланган маҳсулотини жаҳон ва минтақавий бозорларга олиб чиқишга кўмаклашиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ахборот билан таъминлаш, шунингдек, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш масалаларида уларга консультатив кўмак бериш тизимини янада ривожлантириш мақсад қилиб белгиланган. Албатта бу тадбирларнинг аҳоли фаровонлиги билан боғлиқ иқтисодий- ижтимоий муаммоларни ҳал этишдаги аҳамияти каттадир. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 14 декабрдаги Ф-3539- сон фармойишига мувофиқ тузилган Республика комиссияси зиммасига
«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурининг бажарилишини ташкил этиш ва унинг мониторингини олиб бориш вазифаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари бошчилигида тегишли ҳудудий комиссиялар ташкил этилиши, уларнинг зиммасига Дастурда кўзда тутилган тадбирлар республика ҳудудларида белгиланган муддатларда сўзсиз ва сифатли амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик юклатилди. Бу масалаларни амалга оширишда тадбиркорларнинг ўз ишини очиши билан боғлиқ масалаларда содир бўлаётган аниқ ўзгаришларга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг муҳандислик-коммуникация тармоқлари – энергия ва газ
таъминоти, сув ва иссиқлик таъминоти ҳамда бошқа тармоқларга уланиши бўйича шарт-шароитларнинг яхшиланиши ва муддатлари қисқартирилишига, тадбиркорлик субъектларига ер участкалари, шунингдек, нотураржой хоналар ажратиб бериш билан боғлиқ ҳолат қанчалик яхшиланганига, кичик бизнес субъектлари фаолиятини текшириш ва бошқа ортиқча чеклашларни, давлат ва назорат органларининг тадбиркорлар молия-хўжалик фаолиятига аралашувини қисқартириш борасидаги ишларнинг аҳволи қай тарзда ўзгараётганига, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилиши билан боғлиқ ишларнинг аҳволи қанчалик ўзгарганига алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги таъкидланган. Бу масаланинг аҳамияти катта эканлиги нафақат республика миқёсида, балки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар томонидан ҳар бир вазирлик ва идора, минтақа, шаҳар, туман ва аҳоли пункти бўйича «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили»нинг ҳудудий ва тармоқ дастурлари ишлаб чиқилиши ҳамда қабул қилинишида ҳам ўз ифодасини топди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нафақат мамлакатимиз аҳолисини истеъмолини қондириш билан чекланиб қолади, балки уни четга чиқариш асосида валюта тушумларини ошириш, тушган валюталар ҳисобига аҳолининг четдан келтириладиган бошқа турдаги маҳсулотларга эҳтиёжини қондириш имконини беради. Шу сабабдан ҳам мазкур дастурда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспорти ҳажми ўсишига муҳим аҳамият берилгани ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда товарлар ва хизматлар экспорти ҳамда импорти бўйича статистик ҳисобот шаклларига кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган товарлар ҳамда кўрсатилган хизматлар экспорти кўрсаткичлари бўйича алоҳида бўлим киритиши ва ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар экспорти ҳажмлари ҳамда таркиби тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиб бориши лозимлиги кўрсатиб ўтилган. Мазкур дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида 2012 йилида янги иш ўринлари ташкил этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи ҳал қилинди. Ҳудудий бандлик дастурларининг амалга оширилиши натижасида яратилган 1 миллионга яқин иш ўрнининг 68 фоизидан кўпроғи қишлоқ жойларда ташкил этилди. Таъкидлаш жоизки, янги иш ўринларининг 64 фоизидан ортиғи кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ва фермерлик ривожини рағбатлантиришни янада кучайтириш, хусусан, уларга янги имтиёз ва преференциялар бериш, 28 фоизидан зиёди эса янги корхоналар ташкил этиш, касаначиликнинг турли шаклларини кенгайтириш ҳисобидан яратилди. Бундан ташқари, кичик бизнеснинг иш билан банд аҳоли даромадини шакллантиришдаги улуши 70 % фоиздан ортиғини ташкил этмоқда. Аҳолининг фаровонлик даражаси кўп жиҳатдан уй хўжаликларининг жамғарилган активлари ва оилаларнинг жорий даромадларига боғлиқ бўлади. Ўзбекистон учун оилаларнинг 98 фоизи жорий моддий ҳолатидан қатъий назар, ўзларининг хусусий мулкида шахсий турар- жойларига эга. Оилаларнинг катта қисми, жумладан, қишлоқ жойларида жойлашган кам таъминланган аҳолининг катта қисми эса – 96,7 фоизи, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ёки кичик тадбиркорлик фаолиятини юритиш мумкин бўлган, мерос қилиб қолдириладиган томорқа ерларига эга.
Юқорида келтирилган маълумотлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субьектлари аҳоли фаровонлиги билан боғлиқ иқтисодий- ижтимоий муаммоларни ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.

    1. Download 264,41 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish