Мавзу: Пассив электрон компонентлар(таркиб)дан ибораткетма-кет вапаралллелзанжирларниўрганиш. Бажарди________________________
Қабул қилди: Жабборов А.Б. .
ТОШКЕНТ 2021
Мақсад: кетма-кет ва параллел уланган ўтказгичлар орқали токнинг ўтиш (оқиш) қонуниятларини ўрганиш ва ушбу қисмларнинг қаршилигини ҳисоблаш формуласини топиш. Тажрибавий усул орқали электр энергиясини қабул этувчи элементлар аралаш уланган занжирда доимий токнинг асосий қонуниятларини текшириш. Асосий назарий қоидалар Электр токи энг аҳамиятли электр ҳодисаси бўлиб, у зарядланган заррачалар (электронлар)нинг тартибли ҳаракатидан иборат. Электр токи юзага келиши учун электр занжирининг мавжудлиги зарур.
Электр занжири – бу электр токининг ёпиқ йўли бўлиб, электр энергия манбаи, электр энергияси қабул қилувчилар, уловчи симлар, боғловчи қурилмалар, ўлчов асбоблари.
Манба электр энергиясини ҳар қандай бошқа турдаги энергияга айлантиради. Қабул қилувчи – электр энергиясини исътемолчига зарур энергия турига айлантиради.
Тармоқланмаган электр занжирини ҳисоблаш учун Ом қонуни қўлланилади.
ЭЮК манбаига эга бўлган электр занжири учун Ом қонуни (1. расм): занжирдаги ток ЭЮК манбаига тўғри ва қаршиликлар йиғиндисига тескари пропорционал:
Рис-1
Занжир қисми учун Ом қонуни:
R1 қаршилик орқали ўтаётган ток U1 ушбу жойдаги кучланишга тўғри ва қаршиликка тескари пропорционал.
Тармоқланган занжирлар учун Кирхгофнинг иккита қонуни қўлланилади ва уларни Кирхгоф қоидалари деб ҳам аташади. Иккала қонун ҳам кўплаб тажрибалар натижасида ўрнатилган бўлиб, энергиянинг сақланиш қонуни маҳсули ҳисобланади.
Кирхгофнинг биринчи қонунига кўра, электр занжирининг тармоқланиш нуқтасидаги токларнингг алгебраик йиғиндиси нолга тенг (2.-расм):
Рис-2
Кирхгофнинг иккинчи қонунига кўра ёпиқ контур (занжир)даги ЭЮК ларнинг алгебраик йиғиндиси ушбу контур (занжир) даги кучланишлар пасайишининг алгебраик йиғиндисига тенг (3.расм):
3 –рис
Келтирилган қонунлар бўйича ҳисоблаш тенгламаларини тузишда, ушбу электр занжиридаги элементлар ўзаро қандай уланганлигини инобатга олиш зарур.
Кетма-кет уланишда электр занжирининг барча элементлари орқали айнан бир хил ток ўтади (4. расм):
Рис 4
Занжирдаги элементларнинг параллел уланишида, барча элементла айнан бир хил кучланиш остида бўлади (5.-расм):
Рис-1.5
Электр энергияси исътемолчиларининг аралаш уланишида, бир қисм исътемолчилар параллел ва бошқа қиссми кетма-кет уланади.
Экран майдонида доимий токнинг очиқ калитли электр занжирини йиғинг (6. расм):
Рис-6
1.2. Ишни бажариш учун топшириғи ва услубий кўрсатмалар