Керакли кисмидан



Download 192,53 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana22.02.2022
Hajmi192,53 Kb.
#107733
  1   2
Bog'liq
2 5197244559435761723[1]



Салом азиз укувчи сиз ушбу кулланмадан керакли жойларидан фойдаланинг.Факат 
керакли кисмидан. 2020.12.10 
 
Ҳуқуқшунослик 
 
1. Ҳуқуқ нима ––– Бу давлат томонидан ўрнатиладиган ва қўриқланадиган, ҳамма учун 
мажбурий бўлган яшаш қоидалари йиғиндисидир. 
2. Ҳуқуқ нормалари деб нимага айтилади –– Ҳуқуқ нормалари Давлат томонидан
белгиланади ва рухсат этилган бўлади.Ҳуқуқ нормаларида давлат иродаси 
ифодаланади.Ҳуқуқ нормалари зарур бўлганда давлатнинг мажбурлов кучи орқали амалга 
оширилади.Ҳуқуқ ижтимоий муносабатларнинг маълум даражасини қамраб олади.Ҳуқуқ
ғулқ атворни баҳолаш мезонидир, яъни шахснинг ҳатти-ҳаракати қонуний ёки 
ноқонунийлигини белгилаб беради. 
3. Ахлоқ нима –––– ижтимоий нормаларнинг асосийси ва қадимийси ҳисобланиб, аҳлоқ ва 
юриш-туриш қоидаларидир. 
4. Аҳлоқ нормалари нима –– Аҳлоқ нормалари давлатнинг ёрдамисиз ўз-ўзидан 
шаклланади.Аҳлоқ нормаларида жамоатчилик фикри ифодаланади.Аҳлоқ нормалари 
ижтимоий муносабатларнинг кенг доирасини(дўстлик,меҳр-оқибат, ор-номус, виждон ва 
б.)ларни тартибга солади. 
5. Аҳлоқ ва ҳуқуқнинг бир-биридан фарқи нима ––– Аҳлоқнинг алоҳида хусусияти шундан 
иборатки аҳлоқ нормаларига амал қилишлик жамоатчилик фикри билан 
таъминланади.Ҳуқуқ қоидалари эса умумий мажбурий хусусиятга эга. 
6. Ҳуқуқ нормаларининг тузилиши ––– Ҳуқуқий норма тузилишига кўра бир-бири билан 
боғлиқ бўлган қуйидаги уч қисмдан иборат: 
• 
Гипотеза 
• 
Диспозитция 
• 
Санкция
7. Гипотеза нима –– Норма ҳаракатга келиши учун зарур бўлган шарт-шароитлар баён 
этилади. 
8. Диспозиция нима –– Хулқ-атвор қоидаларининг ўзи ифодаланиб ҳуқуқ субъектларининг 
ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилади. 
9. Санкция нима–– Санкция бу мажбурий чора деган маънони англатади. 


10. Ҳуқуқ институтлари нима –– Бу ўзаро боғланган бир турдаги ижтимои муносабатларни 
тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар гуруҳидан иборат.Ҳуқуқ институтлари бирлашиб ҳуқуқ 
соҳасини ташкил қилади. 
11. Ҳуқуқ соҳаси нима –– Ҳуқуқ нормалари йиғиндисидан ҳуқуқ институтлари; Ҳуқуқ 
институтлари йиғиндисидан ҳуқуқ соҳалари ва Ҳуқуқ соҳалари йиғиндисидан ҳуқуқ 
тизими ташкил топади. 
12. Ҳуқуқ функцияларига нималар киради –– Ҳуқуқ функциялари 3та: 
• 
Тартибга солиш функцияси 
• 
Қўриқлаш функцияси 
Тарбиялаш функцияси 
13.Тартибга солиш функциясига нималар киради –– Тегишли алоқалар ва муносабатларни у 
ёки бу субъект фаол хулқ атворининг мустаҳккамлашдан иборат. 
14. Тарбиялаш функцияси нима –– Турмушда нималарни қилиш , нималар тақиқланади, ҳар 
қандай вазиятларда қандай ҳаракатлар қилиш лозимлигини белгилаш ва зарур бўлганда 
мажбурлаш услубини ва жазолашни назарда тутади. 
15. Қўриқлаш –– Ҳуқуқий муҳофаза ва юридик жавобгарлик чораларини белгилаш;уларни 
қўриқлаш ва жавобгарликни ўташ тартибини ўташдан иборат. 
16.Ҳуқуқ соҳаларига нималар киради : 
• 
Мажбурий ҳуқуқ 
• 
Меҳнат ҳуқуқи 
• 
Фуқаролик ҳуқуқи 
• 
Оила ҳуқуқи 
• 
Экологик ҳуқуқ 
• 
Жиноят ҳуқуқи 
• 
Халқаро ҳуқуқ 
17. Ҳуқуқий одат нима –– Бу жамият аъзолари томонидан узоқ вақт қўлланиши, доимий 
такрорланиши натижасида жамият томонидан қабул қилинган хулқ атвор нормасига 
айланган ва кейинчалик давлат томонидан тасдиқланган қоидага айтилади. 
18. Юридик прецедент нима –– Суднинг умумий мажбурий аҳамиятга эга бўлган аниқ бир 
иш бўйича қароридир.Юридик прецидентнинг ўзига хос жиҳати шундаки у қабул қилингач 
ўша масала бўйича умумий мажбурий қоидага айланади. 
19. Қонунчилик нима –– Ваколатли давлат органининг қонун чиқариш фаолияти ҳамда ҳар 
бир ваколатли давлат органининг қатъий белгиланган ҳуқуқий норматив актларни 
чиқариш ҳуқуқига эгалигидир. 
20. Қонун нима –– Қонун давлат ҳокимиятининг олий органи Олий Мажлис томонидан 
қабул вилинган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи олий юридик кучга ега 
бўлувчи норматив- ҳуқуқий актдир. 


21. Қонун қабул қилиш босқичлари нечта –– 1.Қонун чиқариш ташаббуси . 
2. Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш.3.Қонунни қабул қилиш.;. Қонунни эълон 
қилиниши. 
22. Ҳуқуқий муносабатлар нима –– Ҳуқуқий муносабат деганда унинг иштирокчилари
ўртасида вужудга келадиган ва ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган ижтимоий 
муносабатлар тушунилади. 
23. Ҳуқуқий лаёқат нима –– асосан кишининг туғилиши билан вужудга келади ва вафот 
этиши билан тамом бўлади.Янги туғилган чақалоқ ҳам ҳар-хил ҳуқуқларга, масалан, тиббий 
ёрдам олиш, турар жойга ,ўз исми, фамилиясига эга бўлиш ҳуқуқларига эга.Ақли заиф ва 
руҳий касаллар ҳам ҳуқуқий лаёқатга эга.Улар ҳам яшаш, даволаниш,нафақф олиш, 
мулкдор бўлиш ҳуқуқига эгадирлар.Айрим вақтда туғилмаган бола ҳам ҳуқуқий лаёқатга 
эга.У меросҳўр бўла олади. 
24. Муомала лаёқати нима –– Муомала лаёқати ўз ҳаракатлари асосида ҳуқуқларни амалга 
ошириш ва юридик мажбуриятларни бажариш қобилятидир.Шахснинг муайян ёшга етиши 
билан билан белгиланади.Муомала лаёқатига эга бўлган фуқаролар онгли равишда 
ҳаракатларининг оқибатларини тушунадилар.Янги туғилган бола ҳуқуқ лаёқатидан 
тўлафойдалансада, лекин муомала лаёқатига эга бўлмайди. 
25. 
Ҳуқуқий онг нима –– муайян жамиятга ўрнатилган ҳуқуқ, ҳуқуқий тизим,тартибот 
қонунларини билдиради. 
26. 
Шариат нима ––– ислом диний қонун қоидалари ва нормалари мажмуасидир. Шариат 
Қуръони Карим асосида ишлаб чиқилган диний, жиноий ва фуқаролик қонун қоидалар 
мажмуасидир.
27. 
“Темур тузуклари” асари неча қоидадан иборат ––– 12 қоидадан иборат. 
28. 
Амур Темур даврида қонунчилик “Темур тузуклари”га асосан тузукларда мамлакат 
аҳолиси неча табақага бўлинган ––– 12 табақага бўлинган. 
29. 
Давлат хокимияти нечтага бўлинади –– 1. Қонун чиқарувчи ҳокимият.2. Ижро этувчи 
ҳокимият. 3. Суд ҳокимият. 
30. 
Қонун чиқарувчи ҳокимиятга нималар киради –– Олий Мажлис, Сенат (Юқори 
палата) –– Қонунчилик палатаси (Қуйи палата). 
31. 
Ижро этувчи ҳокимиятга нималар киради –– Президент; Вазирлар Маҳкамаси; 
Вазирликлар; Давлат қўмиталари; Ҳокимликлар. 
32. 
Суд ҳокимиятига нималар киради –– Конституциявий суд; Олий суд; Олий ҳўжалик 
суди; Судлар. 
33. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат мақоми қандай –– Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикасида давлат ва ижро этувчи ҳокимият 
бошлиғи. 
34. 
Вазирлар маҳкамасининг вазифаси –– вазирлар маҳкамаси Ўзб.Республикасида ижро 
этувчи ҳокимиятни амалга оширади. Вазирлар маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзб. Рес. 
Президенти ва Ўзб.Республикасининг Олий мажлиси олдида жавобгардир.
35. 
Ўзб.Рес. да суд ҳокимиятининг вазифаси нима –– Ўзб.Рес. да суд ҳокимияти қонун 
чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан сиёсий партиялардан ва бошқа жамот 
бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади. Ўзб.Рес. нинг Олий суди фуқаролик, 


жиноий маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятиниг олий органи 
ҳисобланади. 
36. 
Фуқаролик нима –– фуқаролик бу шахснинг бирор бир давлатга мансублигидир. 
37. 
Фуҳаролик жамияти тушунчаси –– фуқаролик жамияти нафақат давлатнинг 
мажбурлов кучи билан, балки унинг азолари сақлаб турадиган ва қатъий тартиб қарор 
топган жамиятдир.
38. 
Ҳуқуқий давлат тушунчаси –– Ҳуқуқий давлат ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида 
ҳуқуқнинг ҳукумронлиги, қонунинг устуворлиги таъминланадиган инсон ҳуқуқ ва 
эркинликлари кафолатланадиган давлат ҳокимиятининг бўлиниш принципи асосида ташкил 
этиладиган демократик далолатдир. 
39. 
Ҳуқуқий давлат белгилари қуйидагилардир –– 1. Қонун устуворлиги. 2. Шахснинг 
эркинлиги, унинг ҳуқуқлари, манфаатлари, қадр- қимматининг дахлсизлиги. 3. Давлат ва 
фуқароларнинг ўзаро маъсуллиги. 4. Давлат ҳокимиятиниг бўлиниши. 5. Суднинг 
мустақиллги ва бошқалар. 
40. 
Жиноят нима –– Жамият учун хавфли бўлган қилмиш, ҳаракат ёки ҳаракатсизлик. 
41. 
Ҳуқуқбузарлик нима –– Ўз ҳатти ҳаракатини тушунадиган ва унга жавоб бера 
оладиган шахснинг ҳуқуққа зид ҳавфли ҳаракатидан келиб чиқадиган айбидир. 
42. 
Ҳуқуқбузарликнинг қандай белгилари мавжуд: 
• 
Ижтимоий хавфлилик
• 
Ҳуқуққа зидлик 
• 
Айблилик 
• 
Жазоланиш 
43. 
Ижтимоий хавфлилик нима –– И.Х. шундан иборатки бунда ҳуқуқбузар жамиятнинг 
қадриятларига тажовуз қилади. 
44. 
Ҳуқуққа зидлик нима –– Ҳуқуқбузарнинг қонун ёки ҳуқуқ нормалари белгилаб 
қўйган мажбурий талабларни бузишидир. 
45. 
Айблилик нима –– Ҳуқуқбузарнинг учинчи белгиси айблилик ўз ҳатти ҳаракатини 
тушунадиган ва унга жавоб бера оладиган шахснинг ҳуқуқга зид қонун талабларига қарши 
ҳатти ҳаракатидан келиб чиқувчи айбидир. Айблилик қасддан ёки эҳтиётсизлик оқибатида 
содир бўлади.
46. 
Жазоланиш нима –– Бу ҳар қандай ҳуқубузарлик содир этган шахснинг ваколатли 
давлат органи томонидан жавобгарликка тортилишидир.
47. 
Ҳуқуқбузарлик турлари –– Ҳуқуқбузарлик 4 гуруҳга бўлинади. 1. Ижтимоий 
ҳуқуқбузарлик. 2. Фуқаролик ҳуқуқбузарлик. 3. Маъмурий ҳуқуқбузарлик. 4. Жиноий 
ҳуқуқбузарлик. 
48. 
Ҳуқуқий жавобгарликнинг турлари: 
• 
Ижтимоий жавобгарлик 
• 
Фуқаролик жавобгарлиги 
• 
Маъмурий жавобгарлик
• 
Жиноий жавобгарлик 
49. 
Интизомий жазо қачон қўлланилади –– Интизомий жазолар ишга қабул қилиш 
ҳуқуқига эга бўлган шахслар ва органлар томонидан қўланилади. 


50. 
Фуқаролик жавобгарлиги нима –– Бу инсонларнинг мулкига ёки шахсига қарши 
қонунга ҳилоф ҳаракат ёки ҳаракатсизлик натижасида етказилган зар учун айбдор шахснинг 
тўлиқ моддий ва маънавий жавоб беришидир. 
51. 
Маъмурий жавобгарлик нима –– Фуқаро ёки мансабдор шаҳснинг маъмурий 
ҳуқуқбузарлик содир этгани учун жавобгарлигидур. Маъмурий жазо турлари: 1. Жарима; 2. 
Иш ҳақини тўлаш шарти билан буюмни олиб қўйиш; 3. Буюмни мусодара қилиш; 4. Махсус 
ҳуқуқдан махрум қилиш, маъмурий қамоқ 3 -15 сутка айрим ҳолларда 30 сутка. 
52. 
Жиноий жавобгарлик нима –– Жиноят содир этишида айибдор бўлган ўахсга 
нисбатан суд тамонидан жиноят қонунчилигига асосланган ҳолда жавобгарликка тортиш ва 
жазо таъминлаш тушунилади. 
53. 
Жиноий жазолар турлари:
• 
Жарима
• 
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш
• 
Аҳлоқ тузатиш ишлари
• 
Хизмат бўйича чеклаш
• 
Қамоқ 
• 
Интизомий қисмга жўнатиш 
• 
Озодликдан маҳрум қилиш
• 
Умрбод қамоқ жазоси 
54. 
Вояга етмаганла тушунчаси –– Ўз Рси қонунларида белгиланишича 18 ёшга 
тўлмганлар вояга етмаганлар ҳисобланади. 
55. 
18 ёшга тўлмаган жиноят содир этган шахсларга қандай асосий жазолар қўлланиши 
мумкин: 
• 
Жарима (Иш ҳақининг 2 баробаридан 20 баробаригача) 
• 
Аҳлоқ тузатиш ишлари (Жазони ўз иш жойида ўташ) 
56. 
Прокурор сўзининг маъноси –– Французча сўз бўлиб, қораловчи деган маънони 
англатади. 
57. 
Ўз.Респ. сида ҳуқуқни муҳофаза қилиувчи давлат органлари тизими: – 
• 
Прократура органлари
• 
Дастлабки тергов органлари 
• 
Суриштирув органлари
• 
Адлия вазирлиги ва унинг оргинлари 
• 
Наториал идоралари
• 
Адвакатура
58. 
Прократуранинг Бош вазифаси нима –– Қонун устуворлигини қарор топтириш, 
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, давлат тузумини ва фуқароларнинг мулкларини 
турли жиноятчилар ва ҳуқуқбузарлардан ҳимоя қилиш. 
59. 
Дастлабки тергов органларига қайсилари киради: 
• 
Прократура органларини терговчилари
• 
Ички ишлар вазирлиги терговчилари. 
• 
Миллий хавфсизлик хизмати терговчилари. 
60. 
Суриштирув органлари –– 
• 
Милитция 


• 
Милитция ҳавфсизлиги хизматлари органлари
• 
Харбий қисимларининг камандирлари ва харбий бошлиқлар. 
• 
Жиноят ижрога муассасаларнинг бошлиқлари. 
• 
Чегарани қўриқлаш органлари. 
61. 
Адлия вазирлиги ва унинг органлари –– 
1. 
Ўз.Рес. адлия вазирлиги. 2. Вилоят хокимлиги адлия бошқармаси. 3. Тошкент 
шахар хокимлиги адлия бошқармаси. 
62. 
Натариал идоралар –– Натариал идоралар натариал юридик хужжатларни, битимлар, 
уй-жой, ер мулк, машина, васиятнома, ишончномалар, уй-жой плани, хонадоннинг қайд 
дафтари, фуқоронинг тирик эканлиги фактини ва бошқаларни тасдиқлайди. 
63. 
Адвакатура –– “Адвакат” лотинча сўз бўлиб “ҳимоячи”, “оқловчи” деган манони 
билдиради. 
64. 
Қонунийлик тушунчаси нима –– Ўзбекистон ўз олдида ҳуқуқий демакратик давлат 
қуришни мақсад қилиб қўйиб, бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтар экан унинг
давлат қурилиши ва иқтисодиёти соҳасидаги қонун-қоидалари қонунийликдир. 
65. 
Қонунийлик принциплари –– 7та. 
1.Қонунийликнинг ягоналик принципи 
2.Қонунийликнинг учтунлиги ва ҳамма учун мажбурийлиги 
3.Қонунийлик ва мақсадга мувофиқлик принципи 
4.Қонунийликнинг ҳуқуқий саводхонлик ҳуқуқий билим билан боғлиқлиги 
5.Қонуннинг ҳуқуқий маданият билан чамбарчас боғлиқлиги 
6.Қонунийликнинг амалга оширишда халқнинг иштироки 
7.Қонунийликнинг жамиятчилик билан чамбарчас боғлиқлиги. 
66.Ҳуқуқий тартибот –– ҳуқуқий тартибот қонунчиликнинг амалга ошириш уни ҳаётга 
татбиқ қилиш натижаси ҳисобланади.Ҳуқуқий тартибот қонунларига қатъий ва оғишмай 
риоя қилиш, уларнинг бажарилишини таъминлаш орқали амалга оширилади.Қонунийлик ва 
ҳуқуқий тартибот Давлатнинг олий ва маҳаллий Ҳокимият органлари томонидан амалга 
оширилади. 
67.Давлатнинг ибтидоий уруғчилик жамиятидан ажралиб турадиган белгилари 
қуйидагилар –– 1.Давлат пайдо бўлган жамиятда фуқаролар маълум бир ҳудудда 
бирлашади.2.Ҳукмрон синфнинг қуроли сифатида Давлат ўз сиёсатини ўтказиш учун 
бошқарув аппаратига эга бўлади.(Қўшин, полиция,Суд, прократура ва бошқалар) 3.Давлат 
эрки ёзма равишда ифодаланган ҳуқуқий қоидалар пайдо бўлади. 4.Бошқарув аппаратини 
тутиб туриш учун керакли ҳаражатлар халқдан солиқлар шаклида ундириб олинади. 
68.Давлатнинг тузилиш шакли –– Бу давлатнинг сиёсий ва маъмурий ҳудудий тузилиши 
бўлиб, унинг марказий органлари билан маҳаллий органлари ўртасида ўзаро муносабатлар. 
69.Унитар Давлат –– Бу ягона ҳудуд ягона олий ҳокимият ва бошқарув органлари, 
ягона Конституцияга эга бўлган барча туман, вилоят каби қисмларни марказга 
бўйсундирган давлатдир. 
70.Федератив Давлат –– Бу ўзининг қонун чиқарувчи органларига ўз ҳукуматларига ва 
Суд, органларига эга бўлган бир нечта республикалар мухториятининг, штатларнинг 
ихтиёрий бирлашган давлатдир. 


71.Конфедератив Давлат –– Бу муайян мақсадларга эришиш учун тузилган тўла 
мустақил давлатларнинг кўнгилли иттифоқидир. 
72.Демократик тартиб –– Бу сиёсий эркинликлар бўлишига халқнинг турли 
ташкилотлар атрофида бирлашишига имкон берувчи тартибдир. 
73.Сиёсий тартиб –– Бу давлат ҳокимиятини амалга ошириш усуллари ва 
услубиятларини йиғиндиси тушунилади.У демократик ва ғайридемократик тартибда 
бўлиши мумкин. 
74.Ғайридемократик тартиб –– Бу тоталитар, афтолитар асосидаги тартибдир. 
75.”Темур тузуклари”да давлатни идора қилишга оид 12та қоида баён этилган –– 
1.Ислом дини ва шариат қоидаларига оид , қонунларига риоя қилиш,уни қўллаб-
қувватлаш.2.Давлатнинг мамлакатнинг усчтунларини ташкил қилган турли табақалар, 
тоифалар билан бамаслаҳат иш кўриш сиёсат юритиш.Маслаҳат, тадбиркорлик билан иш 
кўриш, фаол ва ҳушёр эҳтиёткор бўлиш.4.Давлат ишларини бошқаришда қонунларга 
бўйсуниш.5.Амирлар ва сипоҳийлар билан яхши муносабатда бўлиш, уларга иззат ва ҳурмат 
кўрсатиш , мартаба ва унвонларни ҳурматлаш.6.Адолат ва инсоф билан иш 
кўриш.7.Соиблар, уламою-машоиҳлар, донолар, тарихчиларни итззат ҳурмат қилиш.8.Бирор 
ишни амалга оширишга қарор қилган бўлса, унга бутун вужуди билан 
курашиш.9.Жамият(оддий халқ) аҳволидан доимо огоҳ бўлиш.10.Турк, тожик, араб, турли 
тоифаларига миллий муносабатда бўлиш.11.Барча қариндош-уруғ билан яхши муносабатда 
бўлиш(мартабасидан қатъий назар).12.Сипоҳийларни ҳурмат қилиш. 
76.Ўзбекистон фуқаролиги тўғрисида қонун –– Ўз.фуқаролиги тўғрисидаги қонун 
1992 йил 2 июлда тасдиқланган.Бу қонун Ўз.Рес.нинг Конституцияси асосида қабул 
қилинган. 
77.Фуқаролик 
нима 
–– 
шахснинг у 
ёки 
бу 
давлатга 
мансублигини 
ифодалайди.Ўз.Рес.Конституцияси республика фуқаролигини белгилайди. 
78.Маъмурий-ҳудудий тузилиш қонуни –– 1991 йил 20 ноябрда Ўз.Рес.нинг 
маъмурий-ҳудудий тузилишига доир маслаларни ҳал қилиш тартиби тўғрисида”Ўз.Рес.нинг 
Қонуни эълон қилинган”. 
79.Ўзбекистон Республикаси Президенти –– Республика Парламенти 1990йил 26 март 
ойида Қонун қабул қилиб, ўша вақт амалда бўлган.Конституция (1978 йил 19 апрелда қабул 
қилинган) тузатишлар киритди.Шу тариқа Президент лавозими жорий этилди.Ўз.Рес.си 
Президенти 1991 йил 29 декабрда муқобил сайловлар асосида умумхалқ томонидан 
сайланди. 
80.Ўз.Рес.Президенти сайлови тўғрисида –– Президент 1991 йил 18 ноябрда қабул 
қилинган”Ўз.Рес.Президенти сайлови тўғрисидаги қонунга биноан сайланди”Президент шу 
йиллар мобайнида бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллаши вакиллик органини депутати 
бўлиши тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас. 
81.Суд ҳокимиятининг мустақиллиги нима –– Суд ҳокимиятининг мустақиллигини 
таъминлаш унинг тўла ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш мақсадида 1993 йил 2 
сентябрда”Ўз.Рес.нинг Судлар тўғрисидаги ”қонун қабул қилинди. 
82. Конституциявий судни ташкил етилиши –– Конституциявий судни ташкил этиш ва 
уни фаолият кўрсатиш тартиби 1995 йил 31 августда қабул қилинган “Ўзбекистон 
Республикаси Конституциявий суди” тўғрисидаги қонун билан белгиланган. 


83. Фуқороларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари –– “Фуқороларнинг ўзини ўзи 
бошқаришорганлари тўғрисида”ги қонун 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинди. Бу қонунга 
кўра шахарда қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда 
фуқороларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, раис (оқсоқол) ва унинг 
маслаҳатчилари, тегишли томон, шаҳар ҳокими билан келишилган ҳолда сайланади. 
84. Прократура органларини ташкил этиш –– Прократура органларини ташкил этиш 
уларни ваколатлари ва фаолият кўрсатиш тартиби 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган 
“Ўзбекистон Республикасининг Прократура тўғрисида”ги қонуни билан белгиланган. Бу 
қонунда асосан прократура органлари фаолияти фуқороларнинг ижтимоий-сиёсий шахсий 
ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилиш деб белгиланган. 
85. Халқ депутатлари сайлов тўғрисида –– 1994 йил 5 майда “Халқ депутатлари вилоят, 
туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида” ги қонун қабул қилинган. Бу қонунга кўра 
халқ депутатлари вилоят, туман шаҳар кенгашларига сайлов худудий бир мандатли сайлов 
ўкруглари бўйича кўппартиявийлик асосида 5 йил муддатга ўтказилади.
86. Маъмурий ҳуқуқ тушунчаси –– “Маъмурий” деган сўз “бошқариш” ёки “бошқарувчи” 
деган маъноларни англатади. Маъмурий ҳуқуқ –– ҳуқуқ тармоғи сифатида давлатни 
бошқаришни ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнида юз берадиган муносабатларни 
тартибга солади.
87. Маъмурий қоидалар нима –– давлат бошқаруви ўз фаолиятини амалга оширшда 
маъмурий қоидалар асосида иш юритади. Бу қоидалар ман қиладиган ва мажбур қиладига 
қоидаларда иборат.
88. Мажбур қиладиган қоидалар –– мажбур қиладиган қоидалар қандайдир ҳаракатлар 
қилишга мажбур этади. Масалан автобус, троллейбус, трамвайда билет олиш, харбий 
комиссаяриятга чақирув қоғозида ёзилган вақтда бориш, мактаб маъмурияти чиқарган 
буйруқларни, қарорларни бажариш, йўл ҳаракати қоидаларга риоя этиш мажбуран 
белгиланади. 
98. Мулк шакллари –– Давлатимизнинг иқтисодий негизини турли шакилларидаги мулк 
ташкил этади. “Мулк шакиллари” қуйдагиларидир; 
• 
Ўзбекистон фуқороларининг хусусий мулки ва чет эл фуқороларининг 
мулки: 
• 
Оила мулки, маҳалла мулки ва юридк шахслар мулки: 
• 
Давлат мулки, маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулки: 
• 
Чет давлатлар мулк ҳуқуқи, давлатлараро мулклар, чет давлатлар юридик 
шахсларнинг мулклари. 
99. Мажбурият нима –– Мажбурият мулки муносабатлар келишувига кўра билим асосида 
юзага келади. Бунда икки тараф қатнашиб малум ҳуқуқ ва бурчларни амалга оширади. 
100. Ворислик ҳуқуқи нима –– Ворислик деб мархум (мерос қолдирувчи) мулкининг бирор 
бир шахсга (ворисга) ўтишига айтилади. Меросни олувчи шахслар ворислар деб аталади. 
Мулкнинг ворисларга ўтказилишига оилада келадиган муносабатларни ворислик ҳуқуқи 
тартибга солади.
101. Никоҳнинг тартиби ва шартлари –– Қонуний никоҳдан ўтишнинг мажбурий 
шартлари ва вазифаларига риоя этилишини талаб қилади. Биринчидан, никоҳдан 
ўтаётганлар, никоҳлашга ўзаро иҳтиёжий жихатдан рози бўлишлари керак. Иккинчидан


қонун учун бўлажак, келин-киёвнинг никоҳ ёшига етган етмаганлиги муҳимдир. 
Республикамизда никоҳ ёши аёллар учун 17, еркаклар учун 18 қилиб, белгиланган. Айрим, 
фавқулотда ҳолатларда аёллар учун 16 ёшда никоҳдан ўтиш руҳсат этилади. Учинчидан, 
агар томонлардан бири бошқа никоҳдан бўлса, ёки яқин қариндош бўлса, улар ўртасида 
никоҳ тузиш мумкин эмас. Тўртинчидан, никоҳланувчи шахслар руҳий касал ёки ақли заиф 
бўлмаслиги керак. 
102. Ота- оналариниг ҳуқуқлари ва бурчлари –– 1.Болаларга исм шариф ва фамилия 
қўйиш. 2. Уларнинг фуқаролигини ва миллатини белгилаш. 3. Ўз болаларига вакиллик 
қилиш, яъни улар ҳали ҳуқуқий муомилага лаёқатсиз эканлар уларни ҳуқуқ маънфаатларини 
ҳимоя қилиш. 4. Ўз болалариниг истиқомат жойини белгилаш ва уларни қонунсиз ушлаб 
турган шахслардан талаб қилиб олиш. 5. Ўз болаларини тарбиялаш ва уларга нафақалар 
бериш ваҳакозо. 
103. Жиноят ҳуқуқи фани ва жиноят кодексининг вазифалари –– Юқорида айтиб 
ўтилганидек ҳар бир ҳуқуқ тармоғи алоҳида муносабатларни тартибга солади. Қандай 
харакатлар ва харакатсизликлар жиноят эканлиги айибдор шахс ҳақиқатда жиноий харакат 
содир этганлигини, жазо белгилаш, уни ижро этиш аниқ жиноятлар учун жазо тайинлаш 
масалалари жиноят ҳуқуқи фаниниг предметиниг ташкил қилади. Бу масалалар “Жиноят” 
кодекси билан тартибга солинади. Бу қонун 1994 йил 22 сентябирда олий кенгашининг 16 
сессиясида қабул қилинган.
104. Қонунчилик принципи –– Қонунчилик принципига асосан ҳеч ким қонунга 
асосланмаган ҳолда ҳибисга олиниши ёки қамақда сақланиши мумкин эмас. Айибдор деб 
ҳисобланган шахс бурч билан биргаликда қонун асосида кўрсатилган ҳуқуқлардан 
фойдалинади. 
112. Харакатсизлик –– Шахснинг ижтимоий хавфли пассив холатлари бўлиб, қилиш лозим 
бўлган харакатни қилмасликда ифодаланади. Масалан алимент тўламаслик, ёрдам 
бермаслик. 
113. Иштирокчилик кимлар томонидан бажарилади –– Икки ёки ундан кўп шахсдан 
иборат бўлиб қастдан жиноят қилишга иштирок этиш иштирокчилик деб айтилади. 
114. Иштирокчилар қандай гуруҳларга бўлинадилар –– Иштирокчилар жиноятни 
бажарувчилар, ташкил этувчилар, далолат қилувчилар ва ёрдамчиларга бўлинади. 
115. Бажарувчи ким –– Жиноятни бевосита содир этган шахс бажарувчи деб ҳисобланади.
116. Ташкилотчи ким –– Жиноят қилишни ташкил этган ёки уни содир этишга раҳбарлик 
қилган шахс ташкилотчи деб аталади. 
117. Далолатчи ким –– Жиноят қилишга қизиқиши шахс далолатчи деб аталади.
118. Байроқ –– 1991 йил 18 ноябир Ўзбекистон Републикаси байроғи қабул қилинди. 
119. Герб –– 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси герби қабул қилинди. 
120. Валюта –– 1994 йил 1 июлда Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси қабул 
қилинди. 
121. Сувиренитет –– Лотинча энг олий деган манони англатади.
122. Биринчи кониситуция –– 1787-йил АҚШда қабул қилинган. 
“Ўзбекистон қаҳрамони” унвони қачон тайинланган “олтин юлдуз” медали – “Ўзбекистон 
қаҳрамони” унвони ва “Олтин юлдуз” медали Ўзбекистон Республикасининг олий кенгаши 
xv сессиясида 1994 йил 5 майдан қабул қилинган қонун билан тасис этилган. 


Ўзбекистон Республикаси президенти қандай медаллар билан тақдирлайди –– Ўзбекистон 
Республикаси президенти “Соғлом авлод учуч”, “Мустақиллик”, “Дўстлик”, “Шон-шухрат”, 
“Меҳнат шуҳрати”, “Амур Темур”, “Буюк ҳизматлари учун” ордерлари “Жасорат”, 
“Шухрат” медаллари билан мукофатлайди. 
Омбутсман қачон ва нимага тузилган –– Ўзбекистонда парламент хузуридаги инсон 
ҳуқуқлари бўйича вакил институти (Омбутсман) олий мажлиснинг 1995 йил февралида 
бўлиб ўтган биринчи сессиясида Ўзбекистон республикаси фуқороларнинг конситуциявий 
ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш харакатларини кучайтириш мақсадида тузилган.
Омбутсман тўғрисида қонун –– Омбутсманнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининиг 
1997 йил 25 апрелда қабул қилинган Олий мажлиснинг инсон ҳуқуқлари (Омбутсман) 
бўйича вакили тўғрисида деган қонуни билан тартибга солинади.
Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнес хақида фармон –– 1998 йил 9 апрелда 
Ўзбекистон Республикаси Президентиниг “Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни 
янада рағбатлантириш чоралари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган.
Санасия нима –– бу корхона молиявий аҳволини унинг барбод бўлиши олдини ёки 
рақобатбардошлигини ошириш мақсадида яхшилаш учун ўтказиладиган тадбирлар 
тизимидир. 
Асака шаҳридаги “ЎзДЭУ авто” автомабил заводи қачон қурилган –– 1996 йил 19 майда 
Андижон шаҳрида мамалакатимизда биринчи аитомабил заводи 2 турдаги “Тико” ва 
“Нексия” тамғали енгил автомабиллар хамда “Дамас” тамғали кичик автобус ишлаб 
чиқариш бўйича Ўзбек – жанубий Корея қўшма корхонаси тантанали равишда очилди.
Уй –жой тўғрисидаги фармон –– 1997 йил 24 мартад Президент Ислом Каримовнинг 
“Ўзбекистон республикасининг уй жой қурилишидаги ислоҳатларни чуқурлаштириш чора 
тадбирлар тўғрисида” ги фармони қабул қилинди.
Ўзбекистонда хусусий банклар борми –– Ўзбекистон Республикасидаги биринчи ҳусусий 
тижорат банки 1992 йил май ойида очилди. 
Тижорат банклари тўғрисида фармон –– Президентнинг 1997 йил 24 апрелдаги “Хусусий 
тижорат банклари тузишни рағбатлантириш чоралари тўғрисида”ги фармони қабул 
қилинди. 
Мустақиллик кубоги – 1997 йил ноябир ойида Тошкентда “Мустақиллик кубоги” учун 
эркин кураш бқйича биринчи халқаро турнир ўтказилди. 
Ўзбекистон Республикаси билан нечта давлат дипломатик муносабатлар ўрнатган – бугунги 
кунда Ўзбекистон Републикасини 165 та давлат таниди. Расмий дипломатик алоқалар 
жахоннинг 120 дан ортиқ мамлакатлари билан ўрнатилган. 
Ўзбекистон БМТ га қачон қабул қилинди – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи 
биринчи мартда БМТ нинг Нъю-Йоркдаги биноси олдида 1992 йил 2 мартда кўтарилди. Шу 
куни Ўзбекистон БМТга қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси жахоннинг нечта мамлакати билан савдо муносабатлари 
ўрнатган – 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси жахоннинг 78 мамлакати билан савдо 
сотиқ олиб борган.
Ўзбекистон Республикаси қайси халқаро ташкилотларнинг аъзоси ҳисобланади - 
Ўзбекистон Республикаси 1992 йил феврал ойида Европа хавфсизлик ва хамкорлик 
ташкилотига кирди.


Ўзбекистон Республикаси элчихонаси биринчи қайси Европа мамлакатида очилди - 
Ўзбекистон Республикаси элчихонаси Европада биринчи бўлиб 1994 йил 1 сентябирда 
Германиянинг пойтахти Бонн шаҳрида очилди. 
Иқтисодий хамкорлик ташкилоти қачон тузилган - Иқтисодий хамкорлик ташкилоти 1977 
йилда Эрон, Покистон ва Туркия билан биргаликда тузилган.
Қайси хорижий давлат Ўзбекистонда биринчи бўлиб элчихона очди – Бу давлат АҚШ 
булди. АҚШ ўзининг Ўзбекистондаги элчихонасини 1992 йил 16 мартда очган. 
Андижон вилояти бош прокурори ким – Б. Деҳқонов. 
“Ўзбекистон Республикасинини давлат рамзлари хақида”ги айрим қонун хужжатларига ва 
“Ўзбекитон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш 
ва қўшимчалар киритиш хақида” -Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси сенатининг 
2010 йилнинг 3-4 декабирида бўлиб ўтган 4 ялпи мажлисида мамлакатимиз ҳаётида муҳим 
ахамиятга эга бўлган бир қатор қонунлар мақулланди. Мазкур қонунлардан бири – 
“Ўзбекистон Республикаси давлат рамзлари ҳақида”ги айрим қонун хужжатларига 
“Ўзбекитон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш 
ва қўшимчалар киритиш хақида”ги Ўзбекитон Республикасининг қонуну 2010 йил 25 
декабирда расман эълон қилинди ва кучга кирди.
Шухрат Узоқов - Ўзбекитон Республикаси бош прокурори ўринбосари – Република ҳарбий 
Прокурори. 
Иштирокчиликнинг шакиллари – оддий иштирокчилик, мураккаб иштирокчилик, уюшган 
гурух жиноий уюшма шаклида. 
Қамоқ – шахснинг батамом ажратган шароит остида сақлашдан иборат бўлиб 1 ойдан 6 
ойгача муддатга белгиланади. 
Интизомий қисмга жўнатиш – муддатли харбий хизматчиларни суд томонидан белгиланган 
муддат мобайнида ички тартиби қаттиқ бўлган махсус харбий қисмга жўнатиш орқали 
муаян ҳуқуқ ва имтиёзлардан маҳрум этиш.
Ҳизмат бўйича чеклаш – офицерлар таркибига кирувчи ҳарбий хизматчи прапоршиклар, 
мичман ва ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчини суд хукмида 
кўрсатилган муддат давомида муаян ҳуқуқ ва имтиёзлардан маҳрум қилиб пул таминотидан 
10% дан 30 % гача бўлган миқдорини давлат ҳисобига ушлаб қолишдан иборатдир. 
Ўзбекитон Республикасининг меҳнат кодекси 1995 йил 12 сентябирда қабул қилинган.
Ўзбекитон Республикаси меҳнат кодекси 16 боб 294 моддадан иборат. 
Ижтимоий жазолар турлари ва сони – 3 та жазо мавжуд: 
1. 
Хайфсан
2. 
Ўртача ойлик иш ҳаққининг 20% дан 30% гача миқдорда жарима 
3. 
Меҳнат шартномасини бекор қилиш 
Қуйидагилар меҳнат низосини кўриш ҳақидаги аризаси билан судга мурожат қилиш 
ҳуқуқига эгадирлар –
1. 
Ходим касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи 
2. 
Меҳнатнинг ҳуқуқ бўйича инспектори. 
3. 
Иш берувчи 
4. 
Прокурор 


Ёшга доир пенциялар – эркакларга - 60 ёшга тўлганда умумий меҳнат стажи 25 йилдан кам 
бўлмаган тақдирда, аёлларга – 55 ёшга тўлганда, умумий меҳнат стажи 20 йилдан кам 
бўлмаган тақдирда тайинланади. 
Ишсизлик нафақаси тўлашни бекор қилиш тартиби –
1. 
Ишсиз шахс ишга жойлашса
2. 
Ишсиз шахс икки маротаба ишни рад этса
3. 
Ишсиз шахс нафақа ёшига етса 
4. 
Ишсизлик нафақасини алдов йўли билан олишга уринса
Якка меҳнат низолари – бу иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва 
бошқа норматив хужжатларни, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини 
қўлланиши юзасидан келиб чиққган келишмовчиликлардир. 
Ўзбекитон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси – 1994 йил 22 
сентябирда қабул қилинган.
Ўзбекитон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси - 31 боб 348 
моддадан иборат.
Дам олиш вақти – ходим меҳнат вазифаларини бажаришдан ҳоли бўлган ва бундан у ўз 
иҳтиёрига кўра фойдаланиши мумкин бўлган вақтидир. 
Деклорация – (лотинча) ариза даромади ва бойликлари хақида солиқ тўлашга тортилган 
шахснинг аризаси. 
Даво – ўзининг фуқоролик ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳақида суд орқали қилинган арзнома. 
Жосус – бирор давлат ҳакида маълумот тўплаш харбий сизларини билиш учун қўйилган 
шахс. 
Жиноят – Қонун билан тақиқланган жазога лойиқ ижтимоий қилмиш (харакат ёки 
харакатсизлик) жиноят деб топилади.
Жавобгарлик – ножўя харакат учун жавоб беришни талаб қиладиган холат. 
Жабирланувчи – жиноий характлар натижасида зарар кўрган шахс. 
Жазо – ҳуқуқбузар деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд хукми билан 
қўланиладиган муаян ҳуқуқ ва эркинликларидан махрум қилишдан иборат мажбурлов 
чораси. 
Жарима – айибдордан давлат даромадига қонунда белгиланган миқдорда пул ундириш. 
Кодекс – (лотинча) ҳуқуқнинг бирор тармоғига оид қонун қоудалар тўплами. 
Конситуция – (лотинча) тузилиш, давлатнинг асосий қонуни. У давлатнинг ижтимоий 
сиёсий, давлат тузилиши, органлари системаси, фуқороларнинг асосий ҳуқуқ ва бурчларини 
ифодалайди. 
Конвенция – (лотинча) битим кўп томонлама ҳалқаро шартнома турларидан бири. 
Контрабанда – (контр ва бандо) қимматбаҳо молларни давлатга ғайриқонуний йўл билан 
олиб ўтиш.
Контракт – (латин) шартнома 
Кредитор – мажбуриятлариниг бажарилиши талаб қилиш ҳуқуқи бўлган томон – шахс. 
Лицензия – (лотинча) озодлик, ҳуқуқ, рухсат бериш. Масалан ихтироси учун бериладиган 
техник хужжат, савдо-сотиқ билан шуғуланиш учун бериладиган рухсатнома.
Мажбурият ҳуқуқи – ижтимоий муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқий нормалар 
мажмуаси.


Адвокат - (лотинча) айибланувчининг ҳимоячиси, судда бирор шахснинг ишини олиб 
борувчи ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар берувчи юрист.
Адлия – судлов ташкилотларининг фаолиятини билдирувчи кенг маънодаги ҳуқуқий 
тушунча. 
Айб – жамоат тартиб қоидалари ва аҳлоқ нормаларига ҳилоф ножўя ҳатти-ҳаракат. 
Айибланувчи – жиноий жавобгарликка дахилдор шахс. 
Алимент – меҳнатга яроқсиз бўлиб алоҳида рўзғор юритаётган оила аъзоларига яқин 
кишилари томонидан тўлаб туриладиган нафақа. 
Амнистия – судланганларнинг бир қисмини қонун асосида тўла ёки қисман озодликка 
чиқариш. 
Апелляция – шикоят қилиш, норозилик билдириш.
Аудитор – тижорат банклари фаолияти текшириш ваколати. 
Банк – пул маблағларини жалб қилиш ҳамда уларни қайтариш, тўлаш ва муддатли шартлар 
асосида ўз номидан жойлаштириш учучн тузилган муасаса. 
Бандетизим – давлат корхоналари, муасасаларига ва фуқороларга қарши қуролли кураш. 
Безори – ножўя ҳаракатлари билан жамоат тартибини, ҳалқ тинчлигини бузувчи. 
Безорилик – жамоат тартиб қоидаларига қасдан ҳурматсизлик билдириб уруш, дўппослаш, 
баданига шикаст етказиш. 
Босқинчилик – ўзгаларнинг мулкини талон-тарож қилиш мақсадида хужум уюштириб 
баданига шикаст етказиш. 
Васиятнома – мол-мулк меросларига ўтказиш ҳақидаги васият матини ёзилган хужжат.
Виждон эркинлиги – бу фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш ва хар қандай 
динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқидир. 
Гувоҳ – рўй берган ҳодисани шахсан ўз кўзи билан кўрган, билганларни айтиб бериш учун 
судга чақирилган инсон. 
Далолатнома – бирор воқеа, ҳодиса ёки мавжуд ҳолатни тасдиқлаш унга гувоҳлик бериш 
мақсадида бир неча кишилар томонидан тузилган хужжат.
89.Иш вақти нима –– иш вақти ходимнинг бир кунда ишлаган иш вақтини 
билдиради.Иш соати кунлик, ҳафталик миқдорида кўрсатиш мумкин.Республикамизда иш 
соати ҳафтасига 40 соат атрофида кўрсатилган. 
90.Меҳнатга ҳақ тўлаш –– Ўзб.Респ.да меҳнат қонунларига биноан меҳнатга ҳақ 
тўлаш асосий ва қўшимча турларга бўлинади. 
91.Асосий иш ҳақи нима –– Асосий иш вақтининг миқдори меҳнатнинг 
мураккаблиги, ходимларнинг малакаси, меҳнат шароитига кўра белгиланади. 
92.Қўшимча иш ҳақи –– Қўшимча иш ҳақи эса айрим ходимларнинг аниқ иш 
натижаларига боғлиқ бўлиб, қонун билан кафолатланмайди. 
93.Юридик шахслар кимлар –– Юридик шахслар ўзларига хос мулкка эга бўлган, ўз 
номларидан мулкий ва мулкий бўлмаган шахсий ҳуқуқларга эга бўла оладиган, 
мажбуриятларни бажарадиган, Судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилотлардир. 
94.Жисмоний шахслар кимлар –– Жисмоний шахслар фуқаролар, чет эл 
фуқароларидир.Масалан, бир фуқаро иккинчи фуқародан қарз олади.Бунда фуқаролик –


ҳуқуқий муносабатда иккала фуқаро ҳам қатнашяпти.Чет эл фуқароси ҳам Ўзбекистон 
ҳудудида ўқиб, ишлаб, Ўзбекистон фуқаролари билан бир қаторда мулкий муносабатларда 
қатнашиши мумкин, улар ҳам барча ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва ўзларига мулкий 
мажбуриятни оладилар. 
95.Муомала лаёқати –– Шахснинг ўз ҳатти-ҳаракати билан аниқ фуқаролик 
ҳуқуқини олиш ва ўзи учун фуқаролик бурчларини туғдириш лаёқати деб аталади.Қонунда 
тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлиш 18 ёшдан белгиланган. 
96.Тўлиқ бўлмаган муомала лаёқати нима –– Тўлиқ бўлмаган муомала лаёқати 15 
ёшдан 18 ёшгача бўлганлар учун белгиланган.Булар ота-оналаринингрозилиги билан майда
битимлар тузиш, ўз маош ва стипендияларини сақлаш, ўзларининг муаллифлик ва 
ихтирочилик ҳуқуқларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўладилар. 
97.Мулк ҳуқуқи нима –– Мулкка таалуқли бўлган муносабатларни тартибга 
соладиган, мустаҳкамлайдиган ҳуқуқий нормалар тизими мулк ҳуқуқи деб аталади.1990йил 
31 октябрда “Ўзбекистон Республикасининг мулк тўғрисидаги” қонуни қабул қилинган. 
1993 йил 7 майда бу қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. 
105.Фуқароларнинг Қонун олдида тенглиги –– Фуқароларнинг Қонун олдида 
тенглиги деган принципда эса жиноят содир этган шахсларнинг жинсидан, миллатидан, 
тилидан, қайси динга таалуқлигидан, шахсий ва ижтимоий мавқесидан қатъий назар Қонун 
олдида тенг ҳуқуқ ва бурчларга эга эканлиги таъкидланади. 
106.Демократик принцип –– Демократик принципга асосан жиноят содир этган 
шахснини тарбиялашда жамоат уюшмалари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари 
ёки меҳнат жамоаси Қонунда кўрсатилган тарзда қатнашиши мумкин.
107.Инсонпарварлик принципи ўз ичига қайси ҳолатларни олади ––
• 
Жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари инсон ғурурини, соғлигини бадном 
қилмаслиги; 
• 
Жиноят содир этган шахсга қўлланадиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари 
унинг тузилишига қаратилган бўлиши керак; 
• 
Агар у енгиллаштириш жазо турини қўллаш имконияти бўлмаса, қўлланиладиган 
оғир жазо жиноят кодексида кўрсатилган бўлиши шарт. 
108.Жиноят тушунчаси–– “Жиноят” кодексида жазолаш мумкин бўлган, жамоат 
учун ижтимоий хавфли айбли ҳаракат(ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жиноят деб белгиланган. 
109. Ҳаққонийлик принципи –– Ҳаққонийлик принципига асосан айбдорга 
берилган жазо унинг қилган жиноятининг оғир ёки енгиллигини назарда тутиб, айбнинг
ижтимоий хавфлилиги ҳисобга олинган бўлиши керак. 
110.Жиноятни ўз хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра 
қуйидагиларга тақсим қилиш мумкин: –– 
1.Жамият учун ўта хавфли бўлмаган жиноятлар қаторига озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
қўлланилмайдиган ҳаракат ёки ҳаракатсизликлар киради. 2.Оғир оқибати кам жиноятлар 
қаторига қонун бўйича беш йилдан кўп бўлмаган вақтда озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
қўлланиладиган ёки эҳтиётсизлик туфайли озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
қўлланиладиган жиноятлар киради. 
3.Беш йилдан кам бўлмаган кўпи билан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш учун жазо 
қўлланиладиган қасддан қилинган жиноят ,оғир оқибатли жиноят деб ҳисобланади. 


4.Умрбод қамоқ жазоси ёки ўн йилдан узоқ муддатга жазо қўлланиши мумкин бўлган 
қасддан қилинган жиноят ўта оғир жиноят деб ҳисобланади. 
111.Шахснинг онги, феъл атвори ва эркинлик ифодаси бўлиб ҳисобланади.Шахс ўз 
қилган ҳаракатини онгли равишда содир этади. 

Download 192,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish