DHCPсерверни созлаш DHCP бу тармоқда IP адресларни автоматик тарзда тарқатувчи протокол, агар тармоқ катта бўлса ҳамма компьютерлар учун IP адресларни киритиб чиқиш ноқулай бўлади, бундай ҳолатда компьютерларни IP адреслар билан автоматик тарзда таъминлаш учун DHCP сервердан фойдаланилади. Қуйидаги 6.4-расмда DHCP сервер ёрдамида кичкина бир тармоқ қурилган.
6.4-расм.Локал тармоқ тузилиши
Тармоқда 2та шахсий компьютер, 1та DNS сервер ва 1та йўналтаргич жойлаштирилган ва уларнинг ҳар бири switch га уланган.
Биз йўналтаргични DHCP сервер сифатида созлаймиз, мақсадимиз клиентлар, DNS сервер ва йўналтиргични IP адреслар билан таъминлашдан иборат.
Cisco йўналтиргичга кирамиз 6.5-расм:
6.5-расм. Йўналтиргични конфигурация ойнаси
CLI ойнасини танлаймиз,
1. n ёзамиз ва enter босамиз.
2. enable
3. conf t
4. int fastEthernet 0/0
5. ip address 192.168.1.1 255.255.255.0
6. no shutdown
7. exit
8. exit
9. show interface
FastEthernet 0/0 is up, line protocol is up (connected)
10. conf term
DHCP серверни IPадреслар рўйхатидан тармоқда ишлаётган статик IP адресларни чиқариб ташлаймиз. Мисол учун серверлар кўп ҳолларда статик IP адрес билан таъминланади, шунинг учун 1чидан 10чигача бўлган IP адресларни рўйхатдан олиб ташлаймиз.
11. ip dhcp exluded-address 192.168.1.1 192.168.1.10
уларни тармоқдаги бошқа серверларга бериш учун ишлатамиз. Энди йўналтаргичда янги IP адрес тарқатадиган янги DHCP сервер яратигшимиз керак бунинг учун.
12. ip dhcp pool virtualdars буйруғи ёрдамида DHCP сервер яратамиз.
Router(dhcp-config)#
Ушбу режимда қандай буйруқларни киритиш мумкинлигини белгисини киритиб кўришингиз мумкин. network буйруғи ёрдамида тармоқдан қайси IP адреслар тарқатиши белгиланади, бундан ташқари тармоқдаги компьютерларни IP адреси билан биргаликда тармоқ DNS-SERVER ва default-router ни ҳам IP адрес билан таъминлашимиз мумкин.
IP адреслар бериладиган тармоқни белгилаймиз.
13. network 192.168.1.0 255.255.255.0
14. default-router 192.168.1.1 тармоқни йўналтиргичи адреси
15. dns-server 192.168.1.2
16. exit
17. exit
18. show run
ip dhcp excluded-address 192.168.1.1 192.168.1.10 DHCP сервер рўйхатидан чиқариб ташланган адреслар.
ip dhcp pool virtualdars
network 192.168.1.0 255.255.255.0
default-router 192.168.1.1
dn-server 192.168.1.2
бу ерда яратилган DHCP сервер pool адреслари.Энди йўналтиргични DHCP серверни қандай ишлашини текшириб кўрамиз. Бунинг учун тармоқдаги компьютерга кирилади.Command prompt га кириб, IP адресни кўриш учун
19. ipconfig /all
Иккинчи компьютерни ҳам текшириб кўрамиз. Эътибор беринг IP адреслар 11 дан бошлаб тарқатилмоқда чунки 1-10 гача рўйҳатдан чиқариб ташлаганмиз.