“ТАСДИҚЛАЙМАН”Наманган вилояти Туризм
ва спорт бошқармаси бошлиғи: ______________ «___» май 2021 йил.
“КЕЛИШИЛГАН” Наманган вилояти Поп тумани 2-сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори: Э.Турсунов______________ «___» май 2021 йил.
“КЕЛИШИЛГАН” Наманган вилояти
Армрестлинг Федератсияси Раиси: Р.Юнусов ______________ «___» май 2021 йил.
9-май Хотира ва Қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилган спортнинг “ҚЎЛ-КУРАШИ” яьни “АРМРЕСТЛИНГ” спорт тури бўйича 15 ёшдан кичик ва Катталар ўртасида Наманган вилояти Биринчилигининг
Н И З О М И
МУСОБАҚАНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ Ўқувчилар орасида соғлом турмуш тарзини шакиллантириш, ўсмир ёшларнинг
Хуқуқбузарлик ва гиёхвандликка қарши кураш рухида тарбиялаш;
Қатъиятли, ҳаёт синовларини мардона енгиб ўтишга қодир инсонлар этиб тарбиялялаш.
Феъл-атвори ва турмуш тарзини ижобий томонга ўзгартириш.
Мусобақа давомида жамоалардаги иқтидорли спортчиларни аниқлаш;
Туман терма жамоаси сафини тўлдириш ва оммавий разрядли спортчиларни кўпайтириш;
Мусобақани ўткизишга умумий рахбарлик қилиш ташкилий кумита томонидан тасдиқланган хакамлар хайъати аъзоларига юклатилади.
Мусобақани бошқарувчи хакамлар хайъати аъзолари:
Бош хакам: Ж.Нематжонов
Бош котиб: С. Турсунов
МУСОБАҚАНИ ЎТКИЗИШ ТАРТИБИ
Мусобақа Наманган вилоятидаги барча БЎСМларнинг Армрестлинг бўлими жамоалар ўртасида ўтказилади. Ғолиблар ва жамоалар тўпланган очколар нисбатига қараб аниқланади. Мусобақалар Ўзбекистон Республикаси Армрестлинг Федерацияси томонидан тасдиқланган амалдаги қоидалар асосида ўтказилади.
МУСОБАҚАНИ ЎТКИЗИШ ЖОЙИ ВА ВАҚТИ
Мусобақа Поп тумани Ғурумсарой қишлоғи -сонли Болалар Мусиқа ва саньат мактабининг тадбирлар залида 2021 йил 7-май куни ўтказилади.
Торозида вазнни ўлчаш: 7-май куни 9.00 – 10.00 - гача.
Мусобақанинг очилиш маросими 7-май куни соат 10.00-да бошланади.